← Назад
Решение #767778 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
е-mail: i.buz@sud.uz
Tel: (+99874) 333 23 29
АЖРИМ
(келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш ҳақида)
2022 йил 3 октябрь
Избоскан туман
4-1704-2201/1146-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогар – “Мустақил йўл таъмир”
масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар – “Пахтаобод туман йўллардан
фойдаланиш” унитар корхонаси ҳисобидан 50.901.823 сўм дебитор қарздорлик ва
25.450.911 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни, даъвогар вакили А.Мухторов (ишончнома асосида), жавобгар вакили
А.Маматқодиров (ишончнома асосида) иштирокида, Избоскан туманлараро иқтисодий
суди биносида сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
“Мустақил йўл таъмир” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“Даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Пахтаобод
туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси (бундан буён матнда “Жавобгар” деб
юритилади) ҳисобидан 50.901.823 сўм дебитор қарздорлик ва 25.450.911 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, жавобгар билан ўзаро
келишувга эрилишлганлигини, ушбу келишув битими тарафлар раҳбарлари
томонидан имзоланганлиги, унга кўра мавжуд асосий қарздорлик уч ойга тенг
миқдорда тўлаб беришни пеня ундириш талабидан тўлиқ воз кечилганлигини, барча
суд харажатлари жавобгар ҳисобидан ундирилишлигини билдириб, келишув
битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили кўрсатма бериб, даъвогар билан келишув
битими
тузилганлигини,
ушбу
келишув
битими
тарафлар
томонидан
имзоланганлигини, асосий қарз суммасини уч ой муддатга тенг тақсимланган ҳолда
ҳар ойнинг учинчи санасига қадар тўлаб бериш мажбурияти олинганлигини, барча суд
харажатларини корхона зиммасида қолдиришни сўраб, тарафлар ўртасида
расмийлаштирилган келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2021 йил 15 июнда
18-сонли пудрат шартнома тузилган. Шартноманинг 2-бандига мувофиқ, шартнома
томонлар ўртасида имзолангандан сўнг ушбу шартнома суммасини 30 фоизини яъни
46.917.000 сўмни олдиндан аванс тариқасида ҳисоб рақамига ўтказиб бериш, қолдиқ
тўловларни буюртмачига бюджетдан тўлов амалга оширилгандан сўнг қолдиқ
тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилиб,
2021 йил 20 августда Пахтаобод туман, Бодироғобод МФЙ, Нилуфар кўчасини 1.575
метр узунликдаги ички хўжалик йўлларни шағаллаш ишларини смета асосида
125.215.057 сўмлик ишлар тўлиқ бажарилган ишлар бўйича топшириш қабул қилиш
далолатнома расмийлаштирилган ҳамда тарафлар ўртасида тасдиқланган.
Суд мажлиси жараёнида тарафлар ўзаро келишувга эришган ҳолда жавобгар
томонидан 50.901.828 сўм асосий қарздорликни 3 ой муддатга ҳар ойнинг 3 санасига
қадарли ойма-ой пул ўтказиш йўли билан даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб
беришга келишган.
Суд, тарафлар томонидан тақдим этилган келишув битими ҳамда суд
мажлисида берган кўрсатмалари ҳамда тушунтириш ҳатларини ўрганиб чиқиб, мазкур
келишув битимини тасдиқлашни лозим топди.
Зотан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекси(бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув
битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши, келишув битими ёки медиатив
келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув
битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади.
ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми еттинчи бандига биноан, келишув битими
тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини
муҳокама қилган ҳолда Республика бюджети ва судлар фаолиятини ривожлантириш
жамғармасига жавобгар ҳисобидан 1.527.054,78 сўм давлат божи ундиришни лозим
топди.
Чунки, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунида
кўрсатилган талаблар бўйича мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, лекин базавий хисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда
давлат божи ундирилади деб кўрсатилган.
ИПКнинг 118-моддаси саккизинчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу
келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Юқорида қайд этилган қонун нормаларига таянган ҳолда суд, келишув
битимини тасдиқлашни ва иш юритишни тугатишни лозим топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг
110, 118, 131, 195-196-моддаларини қўллаб,
а ж р и м к и л д и:
“Мустақил йўл таъмир” масъулияти чекланган жамияти билан “Пахтаобод туман
йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ўртасида тузилган келишув битимини
тасдиқлаш тўғрисидаги тарафларнинг илтимосномалари қаноатлантирилсин.
Избоскан туманлароро иқтисодий судининг 4-1704-2201/1146-сонли иқтисодий
иши бўйича жавобгар томонидан даъвогарга 50.901.828 сўм асосий қарз ва олдиндан
тўланган 24.000 сўм почта харажатини 2022 йил 3 октябрдан бошлаб 3 ой муддатда
тенг миқдорда, яъни 2022 йил 3 ноябрь кунига қадарли 16.975.276 сўм,
2022 йил 3 декабрь кунига қадарли 16.975.276 сўм, 2023 йил 3 январь кунига қадарли
16.975.276 сўмни даъвогарнинг ҳисоб рақамига тўлаб бериш шарти билан
тасдиқлансин.
Пахтаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳисобидан
Республика бюджети 1.527.054,78 сўм давлат божи ундирилсин.
Избоскан туманлароро иқтисодий судининг 4-1704-2201/1146-сонли иш бўйича
иш юритиш тугатилсин.
Мазкур ажрим устидан белгиланган тартибда шикоят келтирилиши мумкин.
Судья
С.Умаралиев