Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/704 Дата решения 03.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Andijon viloyat Davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый XKMS-4 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 913464 Claim ID 2894390 PDF Hash c8d6f829619ebb4b... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 215-моддаси тисодий процессуал кодекси 215 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 03 октябрь 4-1706-2201/704-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида, аризачи – **************нинг жавобгар – “**************” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига асосан 1 319 868 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили ********** (2022 йил 23 июнь кунги 22-39478-сонли ишончнома асосан), низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс - ЧЭКИ “Хамкорбанк” вакили ********* (2022 йил 03 октябрь кунги 198/15-05-977-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Аризачи ************** (бундан буён матнда ДСБ ёки “Аризачи” деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “**************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига асосан 2 420 АҚШ доллари қийматидаги муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйиб хорижий валюта тушишини таъминламаганлиги учун 1 319 868 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Суднинг 2022 йил 05 сентябрь кунги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилояти Божхона бошқармаси ҳамда ЧЭКИ “Хамкорбанк” жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс - Андижон вилояти Божхона бошқармасидан вакиллар суд мажлисида иштирок этмади. Андижон вилояти Божхона бошқармаси судга ариза ва маълумотнома тақдим этиб, ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар ва учинчи шахс Андижон вилояти Божхона бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, судга ариза берилганидан сўнг жавобгар томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаганлиги тўғрисида судга маълумот тақдим қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс - ЧЭКИ “Хамкорбанк” вакили жавобгарнинг ҳозирги кунда импорт шартномалари бўйича дебитор қарздорлиги мавжудлигини билдириб, бу туғрисида маълумот ва импорт шартномаси ва пул ўтказилганлигини тасдиқловчи мемориал ордерни тақдим қилиб, қарор қабул қабул қилишни судга хавола қилди. Учинчи шахс Андижон вилояти Божхона бошқармаси жавобгарнинг ҳозирги кунда 2 420,0 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлиги мавжудлиги тўғрисида судга маълумотнома тақдим этган. Суд аризачи ва учинчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 215-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Иш хужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Андижон вилоят Бош бошқармасининг 2021 йил 1 декабрь куни ҳолатига “Ташқи савдо шартномалари бўйича кредиторлик ва муддати ўтган дебиторлик қарздорликка йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектлар ҳақида”ги 2021 йил 10 декабрь кунги 23-18/170-сонли хати бўйича “Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими” (ТСОЯЭАТ)да мавжуд маълумотларга кўра ДСБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 283-сонли қарорининг талаблари ижроси юзасидан таҳлил ўтказилган. Мазкур таҳлилларга кўра: Жавобгар билан Қозоғистоннинг ИП “KZ ТРАНЗИТ СФЕРА” компанияси ўртасида 2022 йил 18 октябрь кунида 01-сонли импорт шартномаси (ИДН рақами 200242936200269079210200001) импорт шартномаси бўйича жавобгарнинг 2022 йил 23 апрель куни 2 420 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган. 2022 йил 22 июль куни белгиланган муддатга қўшимча 90 банк куни якунига етганлиги учун ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 21 июль куни дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта маблағи 180 кунгача кечиктирилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 5 фоизи эквивалентида 1 319 868 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан кейин ДСБ жавобгарга нисбатан 1 319 868 сўм молиявий жарима ундириш талаби билан иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдлиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда “Низом” деб юритилади)нинг 22-бандига кўра хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (бундан буён матнда ТСОЯЭАТ деб юритилади) орқали амалга оширилади. ТСОЯЭАТда олиб кириш контракти олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилинади. Бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланади. Низомнинг 24-бандида импорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «импорт» божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги кераклиги белгиланган. Низомнинг 27-бандига асосан ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар. 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига кўра 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган эспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишшни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтириш, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “**************” масъулияти чекланган жамияти ва Қозоғистоннинг ИП “KZ ТРАНЗИТ СФЕРА” компанияси ўртасида 2021 йил 18 октябрь кунида 01-сонли импорт шартномаси тузилган. Мазкур шартнома юзасидан жавобгар томонидан хорижий ҳамкорга 2021 йил 20 октябрь кунги, 2021 йил 25 октябрь кунги тўлов топшириқномалари билан жами 24 420 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари чиқарилган. Мазкур импорт шартномаси бўйича хорижий хамкор томонидан махсулотлар тўлиқ юборилмай, 2022 йил 29, 30 ноябрь кунлари жами 22 000 АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар жавобгарга юборилганлиги натижасида 2022 йил 23 апрель куни жавобгарнинг 2 420 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келган. 2022 йил 22 июль куни белгиланган муддатга қўшимча 90 банк куни якунига етган. ДСБнинг дебитор қарздорликуни ихтиёрий бартараф қилиш ҳақида жавобгарга 2022 йил 21 июль куни юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан валюта ҳисобрақамига белгиланган муддатида келиб тушмаган жами 2 420 АҚШ долларига нисбатан 5 фоиз миқдорида, яъни 121,0 АҚШ доллари миқдоридаги талабнома юборилган вақтдаги Марказий банк томонидан АҚШ долларига нисбатан белгиланган 2021 йил 21 июль кунги курс (1$=10 908 сўм) бўйича 1 319 868 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни лозим топади. Шунингдек, Низомнинг 28-бандидаги қоидаларга мувофиқ, молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Жарима қўлланилгандан кейин тушган валюта маблағлари ёки республикага олиб кирилган ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилган товар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси талабномада кўрсатилган валюта курси бўйича сўмда ҳисоб-китоб қилинади. 5 Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган жарима суммасини ҳисобга олади. Ҳисобга олинган жарима суммаси солиқ қарзи сифатида эътироф этилиб, белгиланган тартибда мажбурий ундирув чоралари кўрилиши тўғрисида жавобгарга тушунтириш берилсин. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра суд, ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - хукуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни, аризачи томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини жавобгар хисобидан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “**************” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига асосан 2 420 АҚШ доллари қийматидаги муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 5 фоизи миқдорида, яъни 121,0 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 1 319 868 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жарима суммасини ундириш ************** зиммасига юклатилсин. “**************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ************** фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори конуний кучга киргач, почта харажатини ундириш бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов