Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/1702 Дата решения 03.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "SARDOR-BEKZOD-ASLAN" OK оилавий корхонаси
Source ID 913761 Claim ID 2935353 PDF Hash 06d3e5ded97c1213... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 111-моддасининг 1-қисми кодекси 111 1 code_article
збекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддаси збекистон Республикаси ИПК 217 law
тисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси тисодий процессуал кодекс 118 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қуйичирчиқ тумани 2022 йил 03 октябрь 4-1105-2202/xxxx-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг раислигида, судъя ёрдамчиси KKKKKKKKKKKKKKнинг котиблигида, аризачи XXXXXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXXXXнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи XXXXXXXXXXXX ишончли вакили AAAAAA (2022 йил DD MMMдаги NN-NNNNN-сонли ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан бирга Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: XXXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб XXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "жавобгар" деб юритила-ди)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Тошкент вилояти судининг 2022 йил 28 сентябрдаги 257-сонли буйруғига асосан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSS222222га меҳнат таътили берилиб, суд иш юритувини тўғри ташкил этиш, судга тааллуқли барча ишларни мазмунан ҳал этиш вазифаси Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси SSSSSSSSSга юклатилганлигини инобатга олиб, ушбу иқтисодий иш суднинг 2022 йил 03 октябрдаги ажримига асосан иш юритишга қабул қилинган. Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган. Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи XXXXXXXXXXXX ишончли вакили AAAAAA аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар XXXXXXXXXXX 2022 йил учун TTTTT солиқ тури бўйича ҳисоботни тақдим этмаганлигини, бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган бўлса-да, белгиланган муддатларда ҳисоботлар тақдим этмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик оқибатлари бартараф этилмаганлигини шундан сўнг судга ариза киритилганлигини баён қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, XXXXXXXXXXXX томонидан XXXXXXXXXXXга 2022 йил учун TTTTT солиқ ҳисоботини тақдим этиш юзасидан огохлантириш (хабарнома) хати юборилган бўлса-да, ушбу огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳисоботлар тақдим этилмаган. Шунингдек, XXXXXXXXXXXX томонидан XXXXXXXXXXXга аниқланган ҳуқуқбзуарлик ҳолатига асосан банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган юзасидан хабарнома берилган. XXXXXXXXXXXXнинг "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги қарорига асосан XXXXXXXXXXX солиқ органига 2022 йил учун TTTTT солиқ хисоботини белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган. Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ёзма хабарнома (огохлантириш) хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари топширилмаган. Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриси-да"ги ПФ-4609сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил 1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органлари томонидан фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши назарда тутилган. XXXXXXXXXXXXнинг 2022 йил 03 октябрдаги 21-11027-сонли маълумотномасига асосан XXXXXXXXXXX томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этмаганлиги маълум қилинган. Ушбу ҳолатлар, жавобгар томонидан солиқ тўловчи сифатида мажбуриятини бажарилмаганлиги аризачи томонидан жавобгарга юборилган хабарнома ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризадаги важларини асосли деб топиб, аризани қаноатлантириб, жавобгарнинг тижорат банкларидаги барча ҳисобварақларининг кириш қисми ва бюджет тўловлари ҳамда иш ҳақидан ташқари, харажат қисми бўйича операциялари ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунга қадар тўхтатиб қўйишни, суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 217, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Аризачи XXXXXXXXXXXXнинг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар XXXXXXXXXXXнинг тижорат банкларидаги барча ҳисобварақларининг кириш қисми ва бюджет тўловлари ҳамда иш ҳақидан ташқари, харажат қисми бўйича операциялари ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. Жавобгар XXXXXXXXXXX томонидан ҳуқуқбузарлик оқибатлари бартараф этилгандан сўнг жавобгарга ҳизмат кўрсатувчи банк ва XXXXXXXXXXXX зиммасига корхонанинг банк ҳисобварағини очиб бериш мажбурияти юклатилсин. Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин. Мазкур ҳал иқлув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья: SSSSSSSSS