Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/703 Дата решения 03.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Andijon viloyat Davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый SPZ-BEARINGS O`ZBEKISTON-ROSSIYA QO`SHMA KORXONASI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 913456 Claim ID 2894394 PDF Hash 91c7acc3fba9bfcd... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 215-моддаси тисодий процессуал кодекси 215 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 03 октябрь 4-1706-2201/703-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида, Аризачи – **********************нинг жавобгар – “**********************” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига асосан муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйиб хорижий валюта тушишини таъминламаганлиги учун 112 850 763 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили *********** (2022 йил 23 июнь кунги 22-39478-сонли ишончнома асосан), жавобгар вакили адвокат ********** (2022 йил 03 октябрь кунги 162/10-22-сонли ишончнома, ордер асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ********************** (бундан буён матнда “Аризачи” ёки “ДСБ” деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “**********************” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли Қарорига асосан 195 265,29 АҚШ доллари ва 3 846,25 евро қийматидаги муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйиб товарларни эспорт ва импорт қилиниши ва хорижий валюта тушишини таъминламаганлиги учун 195 265,29 АҚШ долларининг 5 фоиз миқдорида ҳамда 3 846,25 евронинг 5 ва 10 фоиз, жами 15 фоиз, жами (106 179 14+6 671 620 сўм) 112 850 763 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Суднинг 2022 йил 05 сентябрь кунги ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Андижон вилояти Божхона бошқармаси ҳамда ТИФ “Миллийбанк” жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар - Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва ТИФ “Миллийбанк”дан вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва ТИФ “Миллийбанк” судга ариза ва маълумотнома тақдим этиб, ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни учинчи шахслар вакилларисиз иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида аризачи вакили аризани қўллаб-қувватлаб, маълумотнома тақдим қилиб, жавобгарга валюта тушуми бўйича муддати ўтган дебитор ва кредиторлик қарздорликни баратарф қилиш бўйича талабномалар берилганлиги, улар эътиборсиз қолдирилганилигидан сўнг жавобгар 2 та экспорт-импорт шартномалари бўйича ҳисобланган 195 265,29 АҚШ доллари ва 3 846,25 евронинг 5, 10 фоизмиқдорида 112 850 763 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилинганлиги, судга берилгандан сўнг жавобгар томонидан 06.10.2020 йилда тузилган 4-ЕХ/20-сонли экспорт шартномаси бўйича 195 265,29 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорлик бўйича 2022 йил 26 август куни валюталар келиб тушганлиги сабабли тўлиқ бартараф қилинганлиги, импорт шартномаси бўйича қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли 3 846,25 АҚШ долларининг 5 ва 10 жами 15 фоизи миқдорида 6 671 620 сўм молиявий жарима қўллашни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили адвокат А.Шербоев ўз тушунтиришида ариза талабини қисман тан олиб, ҳақиқатан хам Қирғистоннинг OсOO “Капитал Карго” компанияси билан 2020 йил 06 октябрда №ЕХ/20-сонли экспорт шартномаси бўйича 195 265,29 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорликка йўо қўйилагнлиги, бироқ ариза судга берилганидан сўнг 2022 йил 26 август куни валюталар келиб тушганлиги сабабли мазкур қарздорлик тўлиқ бартараф қилинганлиги, шунингдек, Франциянинг “ЕТS Roussineau” компанияси ўртасида 2021 йил 26 февралда SPZ-21-сонли импорт шартномаси бўйича 3 846,25 Евро муддати ўтган дебитор қарздорлик қолганлигини, уни ҳам бартараф қилиш чоралари кўрилаётганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Учинчи шахс Андижон вилояти Божхона бошқармаси жавобгарнинг ҳозирги кунда 3 846,25 ЕВРО миқдорида дебитор қарздорлиги мавжудлиги тўғрисида судга маълумотнома тақдим этган. Суд аризачи ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 215-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Иш хужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Андижон вилоят Бош бошқармасининг 2021 йил 1 декабрь куни ҳолатига “Ташқи савдо шартномалари бўйича кредиторлик ва муддати ўтган дебиторлик қарздорликка йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектлар ҳақида”ги 2021 йил 10 декабрь кунги 23-18/170-сонли хати бўйича “Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими” (ТСОЯЭАТ)да мавжуд маълумотларга кўра ДСБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 283-сонли қарорининг талаблари ижроси юзасидан таҳлил ўтказилган. Мазкур таҳлилларга кўра: 1. Жавобгар билан Қирғистоннинг OсOO “Капитпл Карго” компанияси ўртасида 2020 йил 06 октябрда №ЕХ/20-сонли экспорт шартномаси (ИДН рақами 200242929205128867200100002) экспорт шартномаси бўйича жавобгарнинг 2022 йил 12 май куни 195 265,29 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган. 2022 йил 09 август куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етганлиги учун ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 09 август куни дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта маблағи 180 кунгача кечиктирилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 5 фоизи эквивалентида 106 179 114 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. 2. Жавобгар билан Франциянинг “ЕТS Roussineau” компанияси ўртасида 2021 йил 26 февралда SPZ-21-сонли импорт шартномаси (ИДН рақами 200242929205128867210200002) импорт шартномаси бўйича жавобгарнинг 2021 йил 12 декабрь куни жавобгарнинг 4 046,26 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган. 2022 йил 12 март куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етганлиги учун ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 25 май куни дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта маблағи 180 кунгача кечиктирилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 5 фоизи эквивалентида 2 400 134 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ДСБ томонидан мазкур дебиторлик қарздорлик бўйича 2022 йил 15 июнь куни белгиланган муддатдан 185 кун ўтганлиги сабабли келиб тушмаган товарлар қийматининг 10 фоизи, яъни 384,63 Евронинг Марказий банкнинг курси бўйича 4 390 156 сўм миқдорида жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида 2022 йил 30 июнь куни талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг ДСБ жавобгарга нисбатан эспорт ва импорт қилиниши ва хорижий валюта тушишини таъминламаганлиги учун 195 265,29 АҚШ долларининг 5 фоиз миқдорида ҳамда 3 846,25 евронинг 5 ва 10 фоиз, жами 15 фоиз, жами (106 179 14+6 671 620 сўм) 112 850 763 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраб иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда “Низом” деб юритилади)нинг 22-бандига кўра хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (бундан буён матнда ТСОЯЭАТ деб юритилади) орқали амалга оширилади. ТСОЯЭАТда олиб кириш контракти олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилинади. Бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланади. Низомнинг 24-бандига асосан “Импорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан – “импорт” божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Бунда енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) таъсири юзага келган ҳолатда хорижий валютадаги тушумнинг тушиши муддати ушбу таъсир юз берган давлатнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган, енгиб бўлмайдиган кучнинг амал қилиши даврига узайтирилади”. Низомнинг 27-бандига кўра “Чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган импорт қилувчилар, шунингдек, “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин: 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига кўра 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган эспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишшни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтириш, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “**********************” масъулияти чекланган жамияти ва Франциянинг “ЕТS Roussineau” компанияси ўртасида 2021 йил 26 февралда тузилган SPZ-21-сонли импорт шартномаси тузилган. Мазкур шартнома юзасидан жавобгар томонидан хорижий ҳамкорга 2021 йил 25 март кунги, 2021 йил 12 май кунги, 2021 йил 11 июнь кунги, 2021 йил 15 июнь кунги тўлов топшириқномалари орқали жами 371 471,25 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари чиқарилган. Мазкур импорт шартномаси бўйича хорижий хамкор томонидан махсулотлар тўлиқ юборилмай, 2021 йил 29 июль, 2021 йил 17 август кунлари жами 367 425 АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар жавобгарга юборилганлиги натижасида 2021 йил 12 декабрь куни жавобгарнинг 4 046,26 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келган. 2022 йил 12 март куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етган. ДСБнинг дебитор қарздорликуни ихтиёрий бартараф қилиш ҳақида жавобгарга 2022 йил 25 май куни юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Бироқ ДСБнинг талабномаси бўйича мазкур шартнома бўйича жавобгар томонидан 200,01 АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар жавобгарга юборилганлиги натижасида, 2021 йил 12 декабрь куни жавобгарнинг 3 846,25 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келган. ДСБнинг дебитор қарздорликуни ихтиёрий бартараф қилиш ҳақида жавобгарга 2022 йил 25 май ва 30 июнь куни юборган талабномалари оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, “**********************” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ва Қирғистоннинг OсOO “Капитал Карго” компанияси ўртасида 2020 йил 06 октябрда №ЕХ/20-сонли экспорт шартномаси тузилган. Мазкур шартнома юзасидан жавобгар томонидан хорижий ҳамкорга 2021 йил 20 ноябрь куни божхона юк декларациялари орқали жами 2 10 503,77 АҚШ доллари қийматидаги махсулотлар чиқарилган. Мазкур экспорт шартномаси бўйича хорижий хамкор томонидан пул маблағлари ҳисоб рақамига тўлиқ туширмай, 2020 йил октябрь ва ноябрь ойиларида жами 1 975 238,48 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари келиб тушган, натижада 2022 йил 12 май куни жавобгарнинг 195 265,29 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келган. 2022 йил 09 август куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етган. ДСБнинг дебитор қарздорликни ихтиёрий бартараф қилиш ҳақида жавобгарга 2022 йил 09 август куни юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Мазкур ҳолатда ДСБнинг ариза талаби асосли бўлиб, судга ариза киритиш вақтида жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйганлиги иш ҳужжатлари ва тарафларнинг тушунтиришлари билан тасдиқланади. Бироқ, ариза судга киритлганидан сўнг жавобгар ва Қирғистоннинг OсOO “Капитал Карго” компанияси билан 2020 йил 06 октябрда №ЕХ/20-сонли экспорт шартнома бўйича хорижий хамкор томонидан 2022 йил 26 август куни 195 265,29 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорлик тўлиқ бартараф этган. Булар ДСБнинг маълумотномаси, Божхона бошқармаси ва банк маълумотномалари билан тўлиқ тасдиқланади. Низомнинг 28-бандига асосан хўжалик юритувчи субъект томонидан талабномага асосан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланган кундан 90 кун ичида ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (экспорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда, тўланган жарима суммаси қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда қайтариб берилади. Жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади; суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди; молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан); ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган жарима суммасини ҳисобга олади. Жарима қўлланилгандан кейин тушган валюта маблағлари ёки республикага олиб кирилган ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилган товар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси талабномада кўрсатилган валюта курси бўйича сўмда ҳисоб-китоб қилинади. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган жарима суммасини ҳисобга олади. Ҳисобга олинган жарима суммаси солиқ қарзи сифатида эътироф этилиб, белгиланган тартибда мажбурий ундирув чоралари кўрилади деб қайд этилган Юқоридагиларга кўра суд ариза талабидаги 195 265,29 АҚШ доллари миқдорида ёки 106 179 114 сўм миқдоридаги жарима суммасини судга ариза берилганидан сўнг жавобгар томонидан бартараф қилинганлигини инобатга олиб, ариза талабининг ушбу қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Шунингдек, жавобгар ва Франциянинг “ЕТS Roussineau” компанияси ўртасида 2021 йил 26 февралда тузилган SPZ-21-сонли импорт шартномаси бўйича 3 846,25 Евро муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйганлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Шу сабабли суд жавобгарга нисбатан “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни таъминламаган 3 846,25 Евронинг 5, 10 фоиз жами 15 фоизи (192,31+384,63) 576,94 ЕВРО ёки Марказий банк томонидан белгиланган 2022 йил 25 май кунги курс (1 евро=11 863,47 сўм) 30 июнь кунги курс (1 евро=11414,12 сўм)га нисбатан (192,31 евро х 11 863,47=2 400 134 ҳамда 384,63 евро х 11 414,12 сўм = 4 390 156) 6 671 620 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни лозим топади. 7 ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан суд, ариза талабининг 106 179 114 сўм қисмини судга ариза берилганидан сўнг бартараф қилинганлиги сабабли рад қилишни, 6 671 620 сўм молиявий жарима ундириш қисмини қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - хукуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни, аризачи томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини жавобгар хисобидан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд Қ И Л А Д И: Ариза талаблари қисман қаноатлантирилсин. “**********************” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига асосан 3 846,25 ЕВРОнинг 5 ва 10 фоиз жами 15 фоизига нисбатан қиймати 6 671 620 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Ариза талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Қўлланилган молиявий жарима суммасини ундириш ********************** зиммасига юклатилсин. “**********************” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ҳисобидан ********************** фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори конуний кучга киргач, почта харажатини ундириш бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач қонуний кучга киради ва унинг устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов