Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/702 Дата решения 03.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Andijon viloyat Davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый АЛ-ХАСАНБОЙ БЕК БОГИ фермер хўжалиги
Source ID 913449 Claim ID 2894398 PDF Hash 41153845ceac4aa8... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 215-моддаси тисодий процессуал кодекси 215 code_article
ида жавобгар тушунтирилсин ИПКнинг 118-моддаси ида жавобгар тушунтирилсин ИПК 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 03 октябрь 4-1706-2201/702-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида, аризачи – *******************нинг жавобгар – “*******************” фермер хўжалигига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига асосан 5 515 850 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили ************* (2022 йил 23 июнь кунги 22-39478-сонли ишончнома асосан), жавобгар вакили Х.Кимсанов (рахбар, паспорт асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: ******************* (бундан буён матнда ДСБ деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “*******************” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига асосан 5 000 АҚШ доллари қийматидаги муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйиб хорижий валюта тушишини таъминламаганлиги учун дебитор қарздорликнинг 10 фоизи эквивалентида 5 515 850 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Суднинг 2022 йил 05 сентябрь кунги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Андижон вилояти Божхона бошқармаси ҳамда “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар - Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва “Қишлоқ қурилиш банк” АТБдан вакиллар суд мажлисида иштирок этмади. Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ судга ариза ва маълумотномалар тақдим этиб, ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни учинчи шахс Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, судга ариза берилганидан сўнг жавобгар томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаганлиги тўғрисида судга маълумот тақдим қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили ўз тушунтиришида ушбу экспорт шартномаси бўйича туман ҳокимлиги топшириғи билан экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида хорижий давлатларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилинганлигини, бироқ ушбу экспорт қилинган маҳсулотларнинг пуллари ўз вақтида келиб тушмаганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Учинчи шахс Божхона бошқармаси жавобгарнинг 5000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги ҳақида судга маълумотнома тақдим этган. Суд аризачи ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 215-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Иш хужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Андижон вилоят Бош бошқармасининг 2021 йил 1 декабрь куни ҳолатига “Ташқи савдо шартномалари бўйича кредиторлик ва муддати ўтган дебиторлик қарздорликка йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектлар ҳақида”ги 2021 йил 10 декабрь кунги 23-18/170-сонли хати бўйича “Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими” (ТСОЯЭАТ)да мавжуд маълумотларга кўра ДСБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 283-сонли қарорининг талаблари ижроси юзасидан таҳлил ўтказилган. Мазкур таҳлилларга кўра: “******************* ” фермер хўжалиги ва Қозоғистоннинг ТЦ “АЯЖАН” ИП компанияси ўртасида 2019 йил 01 апрель кунида 01/04-сонли экспорт шартномаси тузилган. Мазкур шартнома юзасидан жавобгар томонидан хорижий ҳамкорга 2019 йил 02 апрель куни божхона юк декларациялари орқали жами 5 000 АҚШ доллари қийматидаги махсулотлар чиқарилган. Жавобгарга нисбатан биринчи марта Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 4-1706-2001/268-сонли иши бўйича 2020 йил 5 март кунги ҳал қилув қарорига асосан 2019 йил 15 ноябрь кунига қадар келиб тушмаган валюта маблағи 180 кунгача кечиктирилганлиги учун 10 фоизи эквивалентида 4 745 400 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига асосан молиявий жарима ҳисоблаш 2021 йил 1 май кунига қадар тўхтатилганлиги, жарималар икки бараварга қисқиртирилганли сабабли, 2021 йил 28 октябрь куни жавобгарнинг 5 000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги қайта ҳисобланган. 2022 йил 21 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етган. ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 07 июнь куни дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта маблағи 180 кундан 365 кунгача кечиктирилганлиги учун 10 фоизи эквивалентида 5 515 850 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг ДСБ жавобгарга нисбатан дебитор қарздорлик 10 фоизининг сўмдаги эквиваленти 5 515 850 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисида иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдлиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда “Низом” деб юритилади)нинг 22-бандига кўра хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (бундан буён матнда ТСОЯЭАТ деб юритилади) орқали амалга оширилади. ТСОЯЭАТда олиб кириш контракти олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилинади. Бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланади. Низомнинг 24-бандида импорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «импорт» божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги кераклиги белгиланган. Низомнинг 27-бандига асосан ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар. 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига кўра 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган эспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишшни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтириш, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ДСБнинг жавобгарга нисбатан Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг 4-1706-2001/268-сонли иши бўйича 2020 йил 5 март кунги ҳал қилув қарорига асосан “*******************” фермер хўжалигига нисбатан жавобгар ва Қозоғистоннинг ТЦ “АЯЖАН” ИП компанияси ўртасида 2019 йил 01 апрель кунида 01/04-сонли экспорт шартномаси бўйича дебитор қарздорлик 180 кунгача кечиктирилганлиги учун биринчи марта қарздорликнинг 10 фоизи эквивалентида 4 745 400 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига асосан молиявий жарима ҳисоблаш 2021 йил 1 май кунига қадар тўхтатилганлиги, жарималар икки бараварга қисқиртирилганли сабабли, 2021 йил 28 октябрь куни жавобгарнинг 5 000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги қайта ҳисобланган. 2022 йил 21 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етган. ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 07 июнь куни дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта маблағи 180 кундан 365 кунгача кечиктирилганлиги учун 10 фоизи эквивалентида 5 515 850 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ДСБнинг мазкур талаби асосли бўлиб, судга тақдим этилган Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан олинган маълумот, тарафларнинг тушунтиришлари ҳамда ишдаги ҳужжатларга асосан суд кунига қадар мазкур дебитор қарзорлик бартараф этилмаган. Мазкур ҳолатда суд ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан валюта ҳисобрақамига белгиланган муддатида келиб тушмаган жами 5 000 АҚШ долларига нисбатан 10 фоиз миқдорида, яъни 500 АҚШ долларининг талабнома юборилган вақтдаги Марказий банк томонидан АҚШ долларига нисбатан белгиланган 2022 йил 07 июнь кунги курс (1$=11 031,7 сўм) бўйича (500,0х11 031,7) 5 515 850 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни лозим топади. Шунингдек, Низомнинг 28-бандидаги қоидаларга мувофиқ, молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Жарима қўлланилгандан кейин тушган валюта маблағлари ёки республикага олиб кирилган ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилган товар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси талабномада кўрсатилган валюта курси бўйича сўмда ҳисоб-китоб қилинади. Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган жарима суммасини ҳисобга олади. Ҳисобга олинган жарима суммаси солиқ қарзи сифатида эътироф этилиб, белгиланган тартибда мажбурий ундирув чоралари кўрилиши ҳақида жавобгар тушунтирилсин ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра суд, ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - хукуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни, аризачи томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини жавобгар хисобидан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “*******************” фермер хўжалигига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига асосан 5 000 АҚШ доллари қийматидаги муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 10 фоизи миқдорида, яъни 500 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 5 515 850 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жарима суммасини ундириш ******************* зиммасига юклатилсин. “*******************” фермер хўжалиги ҳисобидан ******************* фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори конуний кучга киргач, почта харажатини ундириш бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов