← Назад
Решение #76788 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 14 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| амда ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 45 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
ҲУКМ
2025 йили апрель ойининг 07 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент
шаҳар, Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани “2-Чарх Камолон” МФЙ
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи судья
Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ф.Хўжониязованинг котиблигида,
М.Турсуновнинг таржимонлигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент
шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, судланувчи
Ш.Қаҳҳоров ва унинг ҳимоячиси адвокат С.Турсуновнинг иштирокида,
Қаххоров Шавкатжон Шокиржон ўғлига нисбатан 1-1006-2504/310-сонли
жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра,
Қаххоров Шавкатжон Шокиржон ўғли (Qahhorov
Shavkatjon Shokirjon o’g’li), 2002 йил 09 март куни
Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта махсус,
ҳарбий хизматга мажбур, Тошкент шаҳар, Чилонзор
тумани Яккатут МФЙ 20-мавзе Хайрабод 2-тор кўчаси
7-уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда
бўлиш туғрисидаги тилхат” тарзида эҳтиёт чораси
қўлланган, айблов хулосаси нусхасини 20.12.2024 йилда
олган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан
айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо
бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Судланувчи Ш.Қаҳҳоров 2024 йил 20 декабрь куни соат 08:20 ларда,
бошқарувидаги Матиз русумли давлат рақами 01|S328WB бўлган
автоуловини, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Гавхар-Бунёдқор кўчалири
кесишган чорраҳасида амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди 1қисми, 11-банди «г» қисми, 77-банди 1-3 қисми, 96-банди, яьни, «йўл
ҳаракати
қатнашчилари
бошқа
йўл
ҳаракати
қатнашчиларнинг
ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак», «харакатланиш жараёнида
пиёдалар, айникса болалар, ногиронлар, кариялар ва велосипедчиларга
нисбатан эхтиёткорлик чораларини кўриши», «ҳайдовчи ҳаракатнинг
серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини,
йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги
кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини
белгилангандан оширмасдан бошқариши керак, тезлик ҳайдовчига ушбу
Қоидалар талабларини бажариш учун транспорт воситасининг ҳаракатини
доимий назорат қилиб бориш имкониятини бериши керак, ҳаракатланиш
вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у
транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган
даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф
туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак», «чапга ёки
ўнгга бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган
пиёда(лар)га, шунингдек велосипед йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган
велосипедчи(лар)га йўл бериши керак», деб кўрсатиб ўтилган талабларига
амал қилмасдан, йўл-қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда Кириченко
Андрей Васильевични уриб юборган.
Мазкур ЙТХ натижасида пиёда Кириченко Андрей Васильевич турли
тан жароҳатлар олиб шифохонага олиб борилган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 27 декабрь кунидаги
№9271-Х-Хуж-сонли хулосасига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида
А.В.Кириченко танасида “ўнг оёқ тизза қопқоғи ёпиқ синиб силжиши”, каби
тан жароҳатлари олганлиги, оғирлик даражаси бўйича “ўртача оғир” тан
жароҳатларига кириши аниқланган.
Судланувчи Ш.Қаҳҳоров суд мажлисида дастлабки терговдаги
кўрсатмаларини тасдиқлаб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қуйидагиларни
билдирди, яъни у 2024 йил 20 декабрь куни соат 08:30ларда, бошқарувидаги
техник соз “МАТИЗ” русумли давлат рақами 01S328WB бўлган автоуловни
тегишли ҳужжатлар асосида йўловчисиз Тошкент шаҳар Чилонзор тумани
Ширин-Гавхар кўчалари кесишган чоррахасига етиб келиб светофорда
тўхтаганлигини, яшил ишора ёнганидан сўнг харакатини бошлаб Гавхар
кўчаси чап томонга бурилаётган вақтида тезлиги тахминан 20км/соат
бўлганлигини, ўнг томонга қараб харкатланаётган вақтида, харакатига
нисбатдан тўридан келиб қолган пиёдани кўрмай қолганлигини,
автоуловини олд чап қанот қисми билан уриб юборганлигини, пиёда йўлқатнов қисмига йиқилиб тушканлигини, дархол автоуловдан тушиб пиёдани
шифохонага олиб боришини таклиф қилганлигини, пиёда тез тиббий ёрдам
чақириб беришини сўраганлигини, орадан бироз ват ўтиб ходиса содир
бўлган жойига тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келиб пиёдани шифохонага
олиб
кетишканлигини
ўзи
шифоқорларни
ортидан
шифохонага
борганлигини, кеинчалик маълум бўлишича пиёда 15.06.1975 йилда туғилган
Кириченко Андрей Васильевич бўлганлигини, шифохонада бўлган вақтида
унга ноъмалум рақамдан қунғироқ бўлганлигини ва улар ўзларини Тошкент
шахар Гаи ходимлари деб таништиришканлигини ходиса содир бўлган
жойига етиб келишини сўрашканлигини, ходимларни қонуний талабларини
бажарган холатида ходиса содир бўлган жойига етиб бориб бўлган холатни
ходимларга айтиб берганлигини ходимлар билан биргаликда барча керакли
хужаатларни расмилаштириб, қисқача тушунтириш хати ёзиб берганлигини
шундан сўнг ходимлар маслик аниқлаш мақсадида алкотестор кўригидан
ўтказишканлигини, мастлик холати аникланмаганлигини, шундан сўнг
автоуловини вактинчалик жарима майдончасига жойлаштиришканлигини,
амалдаги ЙҲҚ талабларини бузганлигини билишини, ҳозирда жабрланувчига
етказилган моддий зарар ўрнини қоплаганлигини, оилада ягона
боқувчилигини, асосий даромад манбаи транспорт бошқариш билан амалга
оширишини, кўп йиллик ҳайдовчилик иш стажига эга эканлигини инобатга
олиб, унга нисбатан енгиллик беришни сўради.
Жабрланувчи А.Кириченко ВКА режимида Россия Федерациясидан
интернет орқали, суд мажлисида, дастлабки терговдаги кўрсатмаларини
тасдиқлаб, қуйидагиларни билдирди, яъни у 20 декабрь куни 2024 йил соат
тахминан 08:10, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган Гавхар
кўчасини кесиб ўтаётган вақтида уни харакатига нисбатдан чап томондан
бирилаётган Матиз русумли автоулов уриб юборганлигини орадан бироз вақт
ўтиб ходиса содир бўлган жойига тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келиб
шифохонага олиб кетканлигини, кеинчалик унга маълум бўлишича хайдовчи
09.03.2002
йилда
туғилган
Қаххоров
Шавкатжон
Шоқиржон
ўғли,бошқарувидаги Матиз русумли давлат рақами 01|S328WB бўлган
автоуловда уни уриб юборганлигини, унга нисбатан тан жароҳати
етказилганини, судланувчи Ш.Қаҳҳоровга нисбатан ҳеч қандай даъво ва
эътирози йўқлигини билдириб судланувчига нисбатан енгиллик беришни
сўради.
Судланувчи Ш.Қаҳҳоровнинг айби, суд мажлисида ўзининг айбига
қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, жиноят ишида
тўпланган қуйидаги далиллар, ҳодиса содир бўлган жойда 2024 йил 20
декабрь куни тузилган ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш
баённомаси ва чизилган чизма, ўтказилган судга оид тиббиёт
экспертизасининг 2024 йил 27 декабрь ойидаги №9271-Х-Хуж-сонли
хулосаси, судга оид трасология экспертизасининг 2025 йил 27 январь
ойидаги №1105-сонли хулосаси ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд
мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ
текширилган далиллар билан тасдиқланади.
Суд, судланувчи Ш.Қаҳҳоровнинг жиноий ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо
бериб, унинг “транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт
воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини
бузиш, баданга ўртача оғир шикаст етказишга сабаб бўлиш”да ифодаланган
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат
ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор
ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва
бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, деб кўрсатилган.
Суд, судланувчи Ш.Қаҳҳоровга жазо тури ва миқдорини белгилашда
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1сонли Қарорида кўрсатилган раҳбарий кўрсатмаларига амал қилиб, унинг
айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам
судланмаганлиги, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини унинг шахсини
тавсифловчи юқорида қайд этилган омилларни айбини енгиллаштирувчи
ҳолат деб, айбни оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганлигини, содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси “Инсонпарварлик принципи”
ҳамда ЖКнинг 8-моддаси “Одиллик принципи” талабларига риоя қилган
ҳолда унга нисбатан кўрсатилган модда санкциясида назарда тутилган
жарима жазоси тайинлашни;
-шунингдек, қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, келиб
чиқиш сабабларини ва унинг оқибатларини, Ш.Қаҳҳоровни транспорт
воситаси бошқариши унинг ягона даромад манбаи эканлигини инобатга
олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг юқорида
кўрсатилган қарори тушунтиришларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 45-моддасига кўра, судланувчи Ш.Қаҳҳоровга
нисбатан хайдовчилик хуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазо
чорасини қўлламасликни;
-ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда иш
бўйича ашёвий далил сифатида олинган ва жиноят иши ҳужжатларига
қўшилган ёзма маълумотларни, йўл-транспорт ҳодисаси видеотасвири ёзиб
олинган 1 дона СД дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун
қолдиришни;
-шу билан бирга, манфаатдор тарафларга ҳодиса натижасида юзага
келган муносабатларда фуқаролик суди иш юритувида даъво киритиш
ҳуқуқи мавжудлигини тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 466-468, 471,473моддаларига риоя қилиб, суд
Ҳ У К М
Қаххоров Шавкатжон Шокиржон ўғли Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилсин ва унга шу моддага
асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, 3.750.000 (уч миллион
етти юз эллик минг) сўм жарима жазоси тайинлансин ҳамда давлат даромади
ҳисобига ундирилсин.
Ш.Қаҳҳоровга нисбатан қўлланилган «муносиб хулқ атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат» эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор
қилинсин.
Ашёвий далил деб топилган ҳамда йўл-транспорт ҳодисаси
видеотасвири ёзиб олинган 1 дона СД диск жиноят ишида доимий сақлаш
учун қолдирилсин.
Манфаатдор тарафларга ҳодиса натижасида юзага келган моддий ва
маънавий зарар юзасидан фуқаролик суди иш юритувида даъво киритиш
ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн
сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан
бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм
қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест
келтиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
Қ И Л Д И:
(имзо)
Ф.Абдушукуров
5
Аслига тўғри___________________