Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2202/877 Дата решения 03.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Кужган олтин даласи фермер хўжалиги
Source ID 911342 Claim ID 2893609 PDF Hash 4196fa380e2bf0fe... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170- моддаси нинг 170 law
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
ИПКнинг 211-моддаси ИПКнинг 211 law
нинг 43-моддаси нинг 43 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Тел: +998 74 232 35 41, эл.почта: i.asaka@sud.uz Веб-сайт: www.oliysud.uz, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака туман 4-1702-2202/877-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий судининг судья С.С.Юлдашев раислигида, судья ёрдамчиси У.Қамбаралиевнинг котиблигида, аризачи Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг, қарздор “Кужган олтин даласи” фермер хўжалигини соддалаштирилган тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни, аризачи ДСБ вакили Д.Юлдашев (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар иштирокисиз, Асака туман давлат солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “Кужган олтин даласи” фермер хўжалиги (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 23 сентябрдаги ажрими билан Асака туман қишлоқ хўжалиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили – қарздорликни ундириш чоралари кўрилганлигини, лекин тўловлар амалга оширилмаганлиги учун ариза киритилганлигини билдириб, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиб беришни сўради. Қарздор ва ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Асака туман қишлоқ хўжалиги бўлими суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган, лекин иштирок этмади, қарздор ўз эътирозларини билдирмади, бироқ учинчи шахс Асака туман қишлоқ хўжалиги бўлими маълумотнома тақдим қилиди. Шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170- моддасига асосан, жавобгар ва учинчи шахс вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Учинчи шахс Асака туман қишлоқ хўжалиги ўз маълумотномасида, “Кужган олтин даласи” фермер хўжалигининг ер майдонлари туман захирасига олинмагани ва фаолият кўрсатиб келаётганлиги маълум қилинган. Аниқланишича, қарздор 04.06.2012 йилда тадбиркорлик субъектларини рўйҳатдан ўтказиш инспекцияси орқали 2930-рақам билан рўйҳатдан ўтган, 302318179 СТИР рақами олинган, 06.08.2022 йил ҳолатига 184.024.300 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлган. чораларни кўриш мақсадида, аризачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 115-123-моддаларига асосан солиқ қарзи ундирувини қарздорнинг мол-мулкига қаратиш бўйича 20.05.2021 йилда қарор чиқариб, Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлимига ижро этишлик учун юборган. Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими томонидан ижро харакатларини олиб борган ва қарздорнинг мол-мулки аниқланмаганлиги сабабли ижро варақаси аризачига “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддаси 3-қисмига асосан 29.11.2021 йилда қайтарилган. Қарздор мажбуриятини бажармаганлиги, мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли аризачи қарздорни соддалаштирилган тартиб-таомил бўйича тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраб, судга 09.08.2022 йилда 9 ойдан сўнг ариза билан мурожаат қилган. ИПКнинг 211-моддасига биноан, банкротлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунга мувофиқ қарздор, кредиторлар ва бошқа манфаатдор шахслар қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли. Суд жараёнида маълум бўлдики, қарздор “Кужган олтин даласи” фермер хўжалигининг ғалла учун ажратилган ер майдони мавжуд бўлиб, 2022 йилнинг июн-июль ойларида ғалла режасини тўлиқ бажарган, пуллари хисоб рақамига келиб тушган ва фаолият юритиб келмоқда. Шунингдек, аризачи аризага 123.137.755 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарздорлигини ундириш тўғрисида 20.05.2021 йилдаги қарори ва ушбу қарор МИБ Асака туман бўлими томонидан 29.11.2021 йилда қайтарилганлигини тасдиқловчи хужжатларни илова қилган, қолган 60.886.545 сўм солиқ қарздорликни ундириш чоралари кўрилганлигини тасдиқловчи хужатларни илова қилмаган ҳамда суд мажлисида ҳам тақдим этилмаган. Бундан кўринадики, аризачи юқорида қайд этилган ҳолатларни ўрганмасдан ҳамда ундириш чораларини тўлиқ кўрмасдан соддалаштирилган тартиб-таомилни қўллаб судга ариза билан мурожаат қилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.12.2020 йилдаги ПҚ4919-сонли қарорини 3-қисмида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда сувни тежайдиган техналогиялари жорий қилинган ер майдонлари камида 5 йил мобайнида мақбуллаштирилмайди ва иловага мувофиқ, субсидиялар ажратиш белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун(бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 43-моддасига кўра, кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қарздорнинг кредитор олдидаги пул мажбуриятларини, шунингдек қарзи мавжудлигини ва унинг миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар, тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилида ҳамда жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан солиқлар ва йиғимлар бўйича тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси ушбу Қонуннинг 41 ва 43-моддаларида назарда тутилган талабларга жавоб бериши керак. Қонуннинг 55-моддасига биноан, тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда; суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда; сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда. Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш талабини муҳокама қилган ҳолда даъвогарнинг даьво талабини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли давлат божи тўловини ундирмасликни ва почта харажатини эса зиммасида қолдиришни лозим топди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги қонунининг 9-моддаси 12-бандида, давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 40, 45, 55-моддаларини ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 211, 176-179, 186-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.12.2020 йилдаги ПҚ-4919-сонли қарорини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Ариза талабини қаноатлантириш рад этилсин. Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан тўланган 24.000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья С.Юлдашев