Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/2729 Дата решения 03.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Пайарыкский межрайонный экономический суд Судья Жураев Бехзод Хамидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SAMARQAND HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI" AJ Ответчик / Подсудимый "YANGIOBOD YANGI HOSILDOR ZAMINI" фермер хўжалиги
Source ID 923829 Claim ID 2917820 PDF Hash c9ed009e1fcad9f1... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI PAYARIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 141300, Payariq shahri, Payariq 50 yilligi ko`chasi, 4-uy 141300, Payarik, Payarik 50th Anniversary street, 4 Теl: (66) 425-17-35 www.oliysud.uz e-mail: i.payariq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Пайариқ тумани 4-1406-2201/2729-сонли иш Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг раислигида, Ж.Турсуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили С.Абдурахмонов (23.09.2022 йилдаги №01/2044-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “YANGIOBOD YANGI HOSILDOR ZAMINI” фермер хўжалигига нисбатан асосий қарз ва пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда савдо-саноат палатаси деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда электр қувватини етказиб бериш тўғрисидаги 187042-сонли шартномага асосан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “YANGIOBOD YANGI HOSILDOR ZAMINI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га электр қувватини етказиб бериш, жавобгар эса фойдаланилган электр қуввати учун тўловларни ўз вақтида ўтказиш мажбуриятини олганлигини, даъвогар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариб, жавобгарга электр қувватини етказиб берганлигини, лекин жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини, ҳозирги кунга келиб 01.09.2022 йил ҳолатига 16 514 869 сўм дебитор қарздорлик вужудга келганлигини, бу тўғрисида таққослаш далолатнома ҳам мавжудлигини, 01.11.2004 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг №511-сон қарорига асосан ўз вақтида тўланмаган учун 1 304 407,07 сўм пеня ҳисобланганлигини, шу боис жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 16 514 869 сўм асосий қарз ва 1 304 407,07 сўм пеня ундиришни, ишни савдосаноат палатаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, савдо-саноат палатаси ва жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2- ва 3-қисмларига асосан уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида сўралган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъвони қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, унга қўшимча равишда жавобгар суд кунига қадар қарздорликни бартараф этмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича, даъвогар (“Корхона”) ва жавобгар (“Истеъмолчи”) ўртасида юридик истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти тўғрисида 2021 йил 01 майда 187042-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1-бандига асосан, таъитнотчи корхона истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-банди 2-хатбошисига кўра, истеъмолчига электр энергияси етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шартлиги белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси ўз вақтида етказиб берилиб, шартнома шартлари лозим даражада бажарилган. Лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан келинган. Етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўлаб берилмаслиги оқибатида солиштирма далолатномадан маълум бўлишича жавобгарнинг даъвогар олдида 2022 йил 01 июнь ҳолатига 16 514 869 сўм дебитор қарздорлиги юзага келган. Мазкур ҳолат ишдаги шартнома, солиштирма далолатнома ва счетфактуралар билан хам ўз исботини топган. Жавобгар суд кунига қадар қарздорликни тўлаб бермаган. Даъвогарнинг жавобгардан 16 514 869 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топганлиги, қарздорлик суд кунига қадар тўланмаганлиги сабабли у қаноатлантирилиши лозим. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 1 304 407,07 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 263-моддасига асосан, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2-иловаси 11-бандига асосан ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Даъвогарнинг жавобгардан 1 304 407,07 сўм миқдорида пеня ундириш талаби асослидир ва қаноатлантирилиши лозим. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Бундай ҳолатда, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 16 514 869 сўм асосий қарз, 1 304 407,07 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини ундиришни, Республика бюджетига 356 385,52 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Юкоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво талаблари қаноатлантирилсин. “YANGIOBOD YANGI HOSILDOR ZAMINI” фермер хўжалигидан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 16 514 869 сўм асосий қарз, 1 304 407,07 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати, жами 17 843 276,07 сўм ундирилсин. “YANGIOBOD YANGI HOSILDOR ZAMINI” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 356 385,52 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Б.Х.Жураев