Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/1789 Дата решения 03.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый VISOL-AFSONA BIZNES масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1127786 Claim ID 2930862 PDF Hash 4d3d1f9aa2c34f09... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Мухаммадиевич, 03.11.2022 14.07.2023 Юқоричирчиқ тумани 2022 йил 3 ноябрь 4-1105-2202/1789-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш.Оловхонов (2022 йил 31 октябрдаги 01/06-2993-сонли ишончнома билан) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси жавобгар “Visol-afsona biznes” МЧЖ, учинчи шахс Паркент туман ҳокимлигига нисбатан жавобгар “Visol-afsona biznes” МЧЖдан 105.000.000 сўм жарима ундириш, тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 18 мартдаги 322/19-БС-сонли олди-сотди шартномаси ва 2020 йил 16 октябрдаги 1-сонли қўшимча келишув шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида, суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (матнда сотувчи ёки даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Visol-afsona biznes” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади)дан 105.000.000 сўм жарима ундириш ва тарафлар ўртасида имзоланган 2019 йил 18 мартдаги 322/19-БС-сонли олди-сотди шартномаси ҳамда 2020 йил 16 октябрдаги 1-сонли қўшимча келишув шартномасини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилмаганлиги, объектда қурилиш ишлари якунланмасдан тўхтаб қолганлиги, ободонлаштириш ишлари бажарилмаганлиги, ишчи ўринлари яратилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлиги, инвестиция киритиш муддати ўтиб келганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс Паркент туман ҳокимлиги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламадилар. Жавобгарнинг muzaffar@umail.uz электрон почтаси ва юридик манзилига ҳамда учинчи шахс Паркент туман ҳокимлигига суд мажлиси 2022 йил 3 ноябрга қолдирилганлиги ҳақида ажрим нусхаси юборилганлигини тасдиқловчи маълумотлар иш ҳужжатларида мавжуд. Мухаммадиевич, 03.11.2022 14.07.2023 Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128- ва 170-моддаларига асосан жавобгар ва учинчи шахс Паркент туман ҳокимлиги суд мажлиси муҳокамасидан тегишли тартибда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, ишни жавобгар ва учинчи шахс Паркент туман ҳокимлиги вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги “Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 279-сонли қарорига 7-илова сифатида тасдиқланган “Давлат мулки объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 22-бандига кўра, харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш шартномада назарда тутилган даврийликка мувофиқ амалга оширилади. Низомнинг 23-бандига кўра, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш сотувчи томонидан харидорнинг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги ёзма ахбороти асосида амалга оширилади. Бунда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг тўлиқ ҳажмда бажарилганлигини қабул қилиш харидорнинг кўрсатиб ўтилган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тугалланганлиги тўғрисидаги ёзма ахбороти ҳамда шартнома шартларига мувофиқ мустақил аудиторлик ва (ёки) баҳоловчи ташкилот ҳисоботи олинган кундан бошлаб бир ой ойдан ошмайдиган муддатда амалга оширилади. Низомнинг 24-бандига кўра, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилишни ташкил этиш мақсадида сотувчи инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил қилади. Низомнинг 27-бандига кўра, комиссия харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилганлигини 2 Мухаммадиевич, 03.11.2022 14.07.2023 тасдиқловчи тақдим этилган ҳужжатларни киритилган инвестицияларнинг шартнома шартларига мувофиқлиги юзасидан эксперт хулосани ҳисобга олган ҳолда, ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган муддат доирасида ўрганиб чиқади. Зарурият бўлганда Комиссия инвестициялаш объектига боради. Низомнинг 28-бандига кўра комиссия ўз ишлари натижалари бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажарилган ёки бажарилмаган деб эътироф этиш тўғрисида асосланган қарор қабул қилади. Инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларини бажаришда бизнесрежадан ва шартнома шартларидан четга чиқилганда, агар ушбу четга чиқиш иқтисодий жиҳатдан асосланган бўлса ва инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг мақсадлари ва суммасига таъсир кўрсатмаса, шунингдек инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажаришдаги қолоқликнинг ўрнини тўлдириш ва инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилмаганлиги учун пеня тўлаш юзасидан ёзма кафолатлар мавжуд бўлса, Комиссия инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажарилган деб эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида ҳамда Паркент туман ҳокимлиги иштирокида Тошкент вилояти, Паркент тумани, Қорақалпоқ ҚФЙ, Ёшлик МФЙ ҳудудида жойлашган “Омборхона биноси” давлат мулкини сотиш бўйича 2019 йил 18 мартда 312/19-БС-сонли олдисотди шартномаси (матнда шартнома деб юритилади) расмийлаштирилган. Шартноманинг 5.1.5-бандига асосан “Харидор” мазкур шартноманинг 2-иловаси ва инвестиция мажбуриятларини бажариш жадвалига мувофиқ 14 ой муддатда 700.000.000 сўм миқдоридаги инвестиция мажбуриятларини, объектда таъмирлаш-реконструкция ишларини амалга ошириш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда турли қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш шаклида киритиш, объектни тўлиқ ишга тушириш ва 15 та янги иш ўринларини яратиш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида 2020 йил 16 октябрда 1-сонли қўшимча келишув шартномаси тузилиб, 2019 йил 18 мартда 312/19-БС-сон билан рўйхатга олинган олди-сотди шартномасига ўзгартириш киритилиб, инвестиция мажбурияти 2020 йил 31 декабрга қадар қилиб белгиланган. Шартноманинг 5.1.6-бандига кўра харидор ҳар чоракда “сотувчи”га ҳисобот давридан кейинги ойнинг 1-санасигача ушбу шартноманинг 5-бўлим, 2-иловасига мувофиқ “харидор” томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилиши бориши ҳақида ахборот бериб бориш, шартноманинг 5.1.7-бандига кўра инвестиция мажбуриятлари тўла ҳамда бажариб бўлинганидан сўнг якуний баҳолаш ташкилоти ва аудит ташкилоти ҳисоботларини 30 кундан кечиктирмай “сотувчи”га тақдим этиши лозимлиги белгиланган. Шартноманинг 7.3-бандида шартноманинг 2-иловасига мувофиқ, инвестиция мажбуриятлари белгиланган оралиқ муддатларда ўз вақтида бажарилмаган тақдирда “Харидор” ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида бажарилмаган инвестиция мажбуриятлари қийматининг 0,04 фоизи миқдорида “Сотувчи”га пеня тўлайди. Бунда ўз вақтида киритилмаган 3 Мухаммадиевич, 03.11.2022 14.07.2023 инвестиция мажбуриятлари миқдорининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги лозим. “Харидор” томонидан инвестиция мажбуриятлари (белгиланган оралиқ муддатларда) лозим даражада бажарилмаган ёки инвестиция мажбуриятларини тўлиқ бажариб бўлгандан кейин якуний ҳисоботни 5.1.7-бандда кўрсатилган муддатда тақдим этмаган тақдирда “Сотувчи” ушбу шартномани бекор қилишга ҳақли. Бунда объектга киритилган инвестициялар қисми “Сотувчи” ва шартнома иштирокчиси томонидан “Харидор”га қайтарилмайди ва компенсация қилинмайди. Шартноманинг 7.4-бандида шартнома “Харидор”нинг айби билан бекор қилинган тақдирда “Сотувчи” томонидан киритилиши белгиланган инвестиция суммасининг 15 фоизи миқдорида жарима қўлланилиб, қолган маблағлар “Харидор”га қайтарилиши белгиланган. Жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 105.000.000 сўм жарима ундириш, тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 18 мартдаги 322/19-БС-сонли олди-сотди шартномаси ва 2020 йил 16 октябрдаги 1-сонли қўшимча келишув шартномасини бекор қилишни сўраган. Суд муҳокамалари, хусусан 2022 йил 26 октябрь куни ўтказилган сайёр суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар жавобгарга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини 2019 йил 3 апрелда берган бўлса-да, бироқ объектда қурилиш ишлари якунига етмасдан тўхтаб қолган, ҳудуд ободонлаштирилмаган, инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган, якуний баҳолаш ташкилоти ва аудит ташкилоти ҳисоботи топширилмаган. Шунингдек, жавобгар томонидан судга инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилганигини тасдиқловчи далиллар тақдим қилинмади. Ҳолбуки, ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Даъвогар вакилининг тушунтириши, иш бўйича тўпланган ҳужжатлар ва жойича чиқиб кўрилган ҳолатлар билан жавобгарнинг ўз инвестиция ва ижтимоий мажбурияларини бажармаганлиги ҳолати ўз исботини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг жавобгардан 105.000.000 сўм жарима ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида 2018 йил 18 январда тузилган 322/19-Б-сонли олди-сотди шартномаси ва 2020 йил 16 октябрдаги 1-сонли қўшимча келишув шартномаларини бекор қилишни сўраган. ФК 382-моддасига кўра агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 4 Мухаммадиевич, 03.11.2022 14.07.2023 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади. ФК 383-моддасига кўра шартнома тузишда тарафлар учун асос бўлган вазиятнинг жиддий ўзгариши, агар бошқача тартиб шартномада назарда тутилган бўлмаса ёки унинг моҳиятидан англашилмаса, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Вазиятнинг тарафлар олдиндан кўра билганларида шартномани умуман тузмасликлари ёки анча фарқ қиладиган шартлар билан тузишлари мумкин бўлган даражада ўзгариши унинг жиддий ўзгариши ҳисобланади. Агар тарафлар шартномани жиддий ўзгарган вазиятга мувофиқлаштириш ёки уни бекор қилиш ҳақида келиша олмаган бўлсалар, шартнома манфаатдор тарафнинг талаби билан суд томонидан бекор қилиниши, ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра эса - ўзгартирилиши мумкин, агар айни вақтда қуйидаги шартлар мавжуд бўлса: 1) шартномани тузиш пайтида тарафлар вазиятда бундай ўзгариш юз бермайди, деб ҳисоблаган бўлсалар; 2) вазиятнинг ўзгаришини келтириб чиқарган сабабларни, улар пайдо бўлганидан кейин манфаатдор тараф шартноманинг хусусиятига ва муомала шартларига кўра ўзидан талаб қилинадиган даражада виждонийлик ва эҳтиёткорлик қилган бўлишига қарамай, бу сабабларни енга олмаган бўлса; 3) шартномани унинг шартларини ўзгартирмасдан бажариш тарафлар мулкий манфаатларининг шартномага мос келадиган нисбатини бузса ва манфаатдор тарафга зарар етказса, натижада улар шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўлсалар; 4) иш муомаласи одатларидан ёки шартноманинг моҳиятидан вазиятнинг ўзгариши хавфига манфаатдор тараф учраши кераклиги англашилмаса. Вазиятнинг жиддий ўзгариши оқибатида шартнома бекор қилинганида суд ҳар қандай тараф талаби билан шартномани бекор қилиш оқибатларини аниқлашда тарафларнинг ушбу шартномани бажариш билан боғлиқ харажатларини улар ўртасида адолатли тақсимлаш зарурлигига асосланади. Вазиятнинг жиддий ўзгариши муносабати билан шартноманинг ўзгартирилишига шартномани бекор қилиш ижтимоий манфаатларга зид бўлган ёки тарафларга шартномани суд томонидан ўзгартирилган шартлар асосида бажариш учун талаб қилинадиган харажатлардан анча ортиқ зарар келтирадиган фавқулодда ҳолларда суд қарори билан йўл қўйилади. 5 Мухаммадиевич, 03.11.2022 14.07.2023 Иш ҳужжатларида даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 29 сентябрдаги 05/06-2584-сонли тақдимнома, 2021 йил 26 августдаги 03/06-2293-сонли талабнома ҳамда 2021 йил 12 октябрда юборилган 03/062680-сонли таклиф хатлари билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномани жавобгарнинг айби билан бажарилмаётганлиги боис суд тартибида шартнома бекор қилиниши ҳақида бир неча бор огоҳлантирилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан жавобгарнинг даъвогар олдида ўз инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини бажармаганлиги ўз исботини топди. Шу сабабли, суд даъвогарнинг тарафлар ўртасида 2018 йил 18 январда тузилган 322/19-Б-сонли олди-сотди шартномаси ва 2020 йил 16 октябрдаги 1-сонли қўшимча келишув шартномаларини бекор қилиш ҳақидаги даъво талабини ҳам қаноатлантиришни лозим топди. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш бўйича иккита номулкий ва битта мулкий талаб бўйича жами 8 100 000 сўм давлат божи ва почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва “Visol-afsona biznes” МЧЖ ўртасида ҳамда Паркент туман ҳокимлиги иштирокида тузилган Тошкент вилояти, Паркент тумани, Қорақалпоқ ҚФЙ, Ёшлик МФЙ ҳудудида жойлашган “Омборхона биноси” давлат мулкини сотиш бўйича 2019 йил 18 мартда 312/19-БС-сонли олди-сотди шартномаси ва 2020 йил 16 октябрдаги 1-сонли қўшимча келишув шартномаси бекор қилинсин. “Visol-afsona biznes” МЧЖ ҳисобидан: - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига 105.000.000 сўм жарима ва 24.000 сўм почта харажати; - республика бюджетига 8.100.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров 6