← Назад
Решение #768460 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Мухаммадиевич,
17.10.2022
13.07.2023
Юқоричирчиқ
тумани
2022 йил 17
октябрь
4-1105-2202/1788-сонли
иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси
Ғ.Машкуров
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Б.Насиров
котиблигида, даъвогар “ECO CLUSTER QASHQADARYO” МЧЖ
тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “BRAND INVESTMENT
GROUP AGRO” МЧЖ ҳисобидан 20.000.000.000 сўм асосий
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида
тарафлар
иштирокисиз
кўриб
чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“ECO
CLUSTER
QASHQADARYO”
МЧЖ
тугатиш
бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат этиб,
“BRAND INVESTMENT GROUP AGRO” МЧЖ (матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 20.000.000.000 сўм асосий
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд
муҳокамасининг
вақти
ва
жойи
тўғрисида
белгиланган тартибда хабардор этилган бўлса-да, суд
мажлисида тарафлар вакиллари иштирок этмади. Бироқ,
судга ариза тақдим этиб, суд муҳокамасини ўзларининг
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўрашган.
Мазкур
ҳолатда
суд
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
(матнда
ИПК
деб
юритилади)нинг
128
ва
170-моддаларига асосан
суд ишни тарафлар вакиллари
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
(матнда
ФК
деб
юритилади)
234-моддасига
асосан
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мухаммадиевич,
17.10.2022
13.07.2023
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари улар
ўртасида маҳсулот етказиб бериш юзасидан тузилган
шартномадан келиб чиққан.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланаётган
маҳсулот
етказиб
берувчи-сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа
мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Аниқланишича, Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 2 августдаги 4-1801-2203/1720-сонли ҳал
қилув қарори билан “ECO CLUSTER QASHQADARYO” МЧЖ
банкрот деб эълон қилиниб, унга нисбатан тугатиш ишлари
бошланган.
Э.Набиев
тугатиш
бошқарувчиси
этиб
тайинланган, кредиторларнинг даъволари реестри бўйича
қарздорнинг қарзи 77 миллиарддан ошган. “ECO CLUSTER
QASHQADARYO” МЧЖнинг дебиторлик қарзлари таҳлили
ўрганилганда “ECO CLUSTER QASHQADARYO” МЧЖ ва
жавобгар ўртасида маҳсулот етказиб тўғрисида шартнома
имзоланганлиги аниқланган. Шартномага кўра, етказиб
берувчи ҳисобланган жавобгар аччиқ қалампир кўчатларини
етказиб беришни, даъвогар эса 20 млрд сўм миқдоридаги пул
маблағларини жавобгарнинг ҳисоб-рақамига ўтказиб бериш
мажбуриятини олган. Даъвогарнинг шартнома бўйича ўз
мажбуриятларини
бажарганлиги
ва
келишилган
пул
маблағларини ўтказиб берганлиги банк сертификатлари,
Яккабоғ туман жиноят ишлари бўйича судининг 2022 йил 25
январдаги ҳукми,
1-1801-2104/265-сонли
иши ва 2020 йил 17 декабрдаги Иқтисодий жиноятларга
қарши курашиш бошқармаси Қашқадарё вилоят бўлимининг
текшириш далолатномаси билан тасдиқланган. Бироқ,
жавобгар келишилган маҳсулотларни шартнома шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ етказиб бериш
мажбуриятини бажармаган. Низони судгача ҳал қилиш
мақсадида даъвогар томонидан 2022 йил 7 сентябрда
жавобгарга
юборилган
14-сонли
талабнома
жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг
даъвогар
олдидаги
асосий
қарзи
20.000.000.000 сўмни ташкил қилган.
ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
Мухаммадиевич,
17.10.2022
13.07.2023
ҳолатларни исботлаши керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан Яккабоғ туман
жиноят ишлари бўйича судининг 2022 йил 25 январдаги
ҳукми,
1-1801-2104/265-сонли иши ва 2020 йил 17
декабрдаги
Иқтисодий
жиноятларга
қарши
курашиш
бошқармаси Қашқадарё вилоят бўлимининг текшириш
далолатномаси ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатларга асосан
жавобгарнинг даъвогар олдида 20.000.000.000 сўм асосий
қарзи мавжудлиги ўз исботини топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг
20.000.000.000 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари
миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига юклатилади.
Суд даъвогар жавобгардан 20.000.000.000 сўм асосий
қарз
ундириш ҳақида даъво талаби билдирганлигини
инобатга олиб, қаноатлантирилган даъво талабига мутаносиб
равишда жавобгардан республика бюджетига 400.000.000
сўм давлат божи, жавобгардан Олий суд депозитига 24.000
сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Даъвогар “ECO CLUSTER QASHQADARYO” МЧЖ тугатиш
бошқарувчисининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “BRAND INVESTMENT GROUP AGRO” МЧЖ
дан:
- даъвогар “ECO CLUSTER QASHQADARYO” МЧЖга
20.000.000.000 сўм асосий қарз ;
- Республика бюджети (ягона ғазна ҳисобварағи)га
400.000.000 сўм давлат божи ;
Олий суд депозитига 24.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент
вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Қ И Л А Д И:
Ғ.Машкуров