Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/1786 Дата решения 03.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TCT AGRO CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "TEXTILE TECHNOLOGIES GROUP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1127016 Claim ID 2931908 PDF Hash 233c7b01aeab87c3... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Мухаммадиевич, 17.10.2022 13.07.2023 Юқоричирчиқ тумани 2022 йил 17 октябрь 4-1105-2202/1786-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, тарафларсиз, Қуйичирчиқ туман прокурорининг даъвогар “TCT AGRO CLUSTER” МЧЖ манфаатида жавобгар “Textile technologies group” ХК ҳисобидан 259.525.056 сўм асосий қарз ва 129.762.528 сўм пеня, жами 389.287.584 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Қуйичирчиқ туман прокурори “TCT AGRO CLUSTER” МЧЖ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “TCT AGRO CLUSTER” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ва даъвогар ўртасида 2020 йил 11 мартда 10/29-сонли, 2020 йил ҳосили учун тайёрланадиган уруғчилик чигитини тайёрлаб бериш тўғрисида шартнома тузилганлиги, жавобгар шартнома шартларини лозим даражада бажармасдан, келишилган маҳсулотлар учун ўз вақтида ҳақини тўланмаслиги натижасида 259.525.056 сўм асосий қарз ва 129.762.528 сўм пеня қарздорлиги вужудга келганлигини билдириб, жавобгардан 259.525.056 сўм асосий қарз ва 129.762.528 сўм пеня, жами 389.287.584 сўм ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор этилган бўлса-да, суд мажлисида тарафлар вакиллари иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан суд ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди. Мухаммадиевич, 17.10.2022 13.07.2023 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари улар ўртасида маҳсулот етказиб бериш юзасидан тузилган шартномадан келиб чиққан. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 11 мартда 10/29-сонли, 2020 йил ҳосили учун тайёрланадиган уруғчилик чигитини тайёрлаб бериш тўғрисида шартнома тузилган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича жавобгарга 2020 йил 20 январдаги 29-сонли ҳисобфактурага асосан ҳар бир килограмми 1.509.565,22 сўмдан, жами 259.525.056 сўмлик 149,496 килограмм уруғчилик чигити етказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган чигит маҳсулотлари учун тўлов шартнома шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ равишда амалга оширилмаган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 259.525.056 сўмни ташкил қилган. Шартноманинг III бўлимида жавобгар шартнома имзоланган кундан 5 банк иш кунида 50 % олдиндан тўловни амалга ошириш, ҳисоб китоб шаклини пул кўчириш йўли билан амалга ошириш, тўлов тартибига кўра тўловни 5 банк иш куни ичида амалга ошириш, якуний ҳисоб-китобларни томонлар барча мажбуриятларни бажарганларидан кейин таққослаш далолатномасига асосан 10 банк куни ичида амалга ошириш белгиланган. Жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4 % фоизи миқдорида, аммо, кечиктирилган тўлов суммасининг 50 % дан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня белгиланиб, 129.762.528 сўм пеня Мухаммадиевич, 17.10.2022 13.07.2023 ҳисобланган. Даъвогар томонидан 2021 йил 12 февралда юборилган 01/70-сонли талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. ИПК 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан 2020 йил 20 январдаги ҳисоб-маълумотларини ўз ичига олган 29-сонли ҳисоб-фактура ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатларга асосан жавобгарнинг даъвогар олдида 259.525.056 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз исботини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 259.525.056 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида 129.762.528 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Жавобгар маҳсулотни даъвогарга белгиланган муддатда етказиб бермаганлиги сабабли кечиктирилган ҳар бир кун учун 0.4 % миқдорда, яъни 129.762.528 сўм пеня ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд тақдим этилган иш ҳужжатларини ўрганиб ҳамда кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб Мухаммадиевич, 17.10.2022 13.07.2023 чиқиб, ундирилиши лозим булган пеня миқдорини камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 39.000.000 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд даъвогар жавобгардан 259.525.056 сўм асосий қарз ва 129.762.528 ундириш ҳақида даъво талаби билдирганлигини инобатга олиб, қаноатлантирилган даъво талабига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига 7.785.751,68 сўм давлат божи, жавобгардан даъвогарга олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қуйичирчиқ туман прокурорининг даъвогар “TCT AGRO CLUSTER” МЧЖ манфаатидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Textile technologies group” ХКдан: - даъвогар “TCT AGRO CLUSTER” МЧЖга 259.525.056 сўм асосий қарз, 39.000.000 сўм пеня ҳамда 24.000 сўм почта харажати; - Республика бюджети (ягона ғазна ҳисобварағи)га 7.785.751,68 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Қ И Л А Д И: Ғ.Машкуров