← Назад
Решение #768647 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 466 | — | law | |
| ФКнинг | 467 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Мухаммадиевич,
01.11.2022
13.07.2023
Юқоричирчиқ тумани
2022 йил 1 ноябрь
4-1105-2202/1785-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров, судья
ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар “Progress Agro Biznes” фермер
хўжалиги манфаатида Юқоричирчиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши жавобгар “Everyday” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 95 986 641,13 сўм асосий қарз, 13 822 076,36 сўм пеня ва
14 397 996,21 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан “Progress Agro Biznes” фермер
хўжалиги раҳбари Т.Жўраев, “Everyday” масъулияти чекланган жамияти вакили
У.Юсупов (2022 йил 25 октябрдаги 44-сонли ишончнома), Юқоричирчиқ
тумани қишлоқ хўжалиги бўлими вакили Р.Шайтматов (2022 йил 1 ноябрдаги
01/011-127-сонли ишончнома) иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Юқоричирчиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши “Progress Agro Biznes” фермер хўжалиги (матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Everyday”
масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
95 986 641,13 сўм асосий қарз, 13 822 076,36 сўм пеня ва 14 397 996,21 сўм
жарима ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 25 октябрдаги ажрими билан низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Юқоричирчиқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ишга жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар томонидан
“Саҳоват” фонди ҳисобига ушлаб қолинган 19 500 000 сўмга нисбатан эътирози
йўқлигини маълум қилиб, бугунги кунда мавжуд қарздорлик бўйича
маълумотнома тақдим этиб, жами 45 219 085,96 сўм қарздорликни ундириб
беришни сўради.
Жавобгар вакили тарафлар ўртасида 2022 йил учун 2021 йил 15 сентябрда
20-сонли шартнома тузилганлиги, мазкур шартномага асосан даъвогар уруғлик
дон ва товар дон бўйича бошоқли дон маҳсулотларини етказиб берганлиги,
етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар тўла ҳажмда тўланганлиги,
даъвогар билан бошқа ҳеч қандай шартнома тузмаганлиги, дастлабки
Мухаммадиевич,
01.11.2022
13.07.2023
шартномага нисбатан тузилган иккита қўшимча келишув даъвогар томонидан
имзоланмаганлиги, даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2022 йил
26 майда имзоланган 198-сонли шартнома қалбакилиги, сабаби ушбу шартнома
жавобгар раҳбари А.Джакипов томонидан имзоланганлиги кўрсатилган бўлсада, мазкур шартнома имзоланган даврда жамият раҳбари ўзи бўлганлиги,
А.Джакипов томонидан имзоланмаганлиги, қолаверса Юқоричирчиқ тумани
қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан рўйхатдан ўтмаганлигини маълум қилиб,
даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Учинчи шахс Юқоричирчиқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими вакили иш
бўйича тушунтириш бериб, ҳар иккала шартнома ҳам ҳақиқий эканлигини
маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Юқоричирчиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши вакиллари суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли
хабардор бўлса, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги
белгиланган. Шундан келиб чиқиб, суд низони Юқоричирчиқ туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакилларининг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафларга
уларнинг қаноатлантирилган ва рад этилган талабларига мутаносиб равишда
юклашни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (хўжалик) ва жавобгар
(тайёрловчи) ўртасида 2021 йил 15 сентябрда бошоқли дон харид қилиш бўйича
20-сонли фьючерс шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ, даъвогар жавобгарга 2022 йил
ҳосилидан 85,5 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг
1.2-бандида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, жавобгар эса
ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан
таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.2-бандига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 213,6
тонна уруғлик дон ва 115,4 тонна товар дон етказиб бериш мажбуриятини
олган.
Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган 2022 йил 26 майда тузилган
198-сонли шартноманинг 1.2-бандига кўра эса, даъвогар томонидан жавобгарга
2
Мухаммадиевич,
01.11.2022
13.07.2023
240 тонна уруғлик дон ва 112,6 тонна товар дон етказиб бериш мажбуриятини
олган.
Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга 240 тонна
уруғлик дон ва 112,600 тонна товар дон маҳсулотини етказиб берганлиги,
етказиб берилган маҳсулот қийматини қисман тўлаб бериб, қолган
95 986 641,43 сўм пул маблағини тўламай келаётганлиги, маҳсулотнинг қолган
қисми учун ҳақини тўлаб бериш борасидаги даъвогарнинг мурожаатлари
ижросиз қолдирилганлиги натижасида тарафлар ўртасида мазкур низо келиб
чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
4 сентябрдаги 383-сонли қарорига 1-илова сифатида тасдиқланган “Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш
ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш,
бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандида хўжаликлар билан тайёрлов
ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
сотиш, моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш
(ишларни бажариш) юзасидан тузилган барча турдаги шартномалар туман
қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши
кераклиги, 22-бандида шартнома қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлган
тақдирда туман қишлоқ хўжалиги бўлими уни белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказиши, шартноманинг барча нусхаларига рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида
белги қўйилиши, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими томонидан
имзоланиши ва имзо муҳр билан тасдиқланиши, 26-бандида эса тарафларда
ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлимида қоладиган шартнома нусхалари, шу
жумладан унга киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар томонлар
шартнома мажбуриятларининг ҳаммасини бажарган вақтдан бошлаб уч йил
мобайнида тегишли тарзда сақланиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги, 237-моддасида эса мажбуриятни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
ФКнинг 466-моддасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи
ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига
контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда
топшириши шартлиги белгиланган.
ФКнинг 467-моддасида эса агар контрактация шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, тайёрловчи етиштирувчи жойлашган ерда
ундан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қабул қилиши (қабул қилиб туриши) ва
олиб кетишни таъминлаши (таъминлаб туриши) шарт.
3
Мухаммадиевич,
01.11.2022
13.07.2023
Шундай экан суд фуқаролик қонунчилигининг умумий асослари ва
тарафлар ўртасидаги муносабатда қарор топган амалиёт ҳамда ушбу
муносабатда тарафларнинг ўзини тутишларидан келиб чиққан ҳолда низони ҳал
этиш лозим бўлади.
Суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга
236 779 кг уруғлик дон ва 90 349 кг товар дон етказиб берилган. Жами етказиб
берилган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан 1 494 073 105,67 сўм пул
маблағи тўлаб берилиши лозим бўлган.
Бироқ жавобгар “Саҳоват” фонди учун 19 500 000 сўм ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 майдаги “2022 йил
ҳосилидан буғдойни харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий
этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 284-сон қарорига асосан 16 714 052 сўм
ушлаб қолиб, даъвогарга жами 1 457 848 626,77 сўм тўлаб берган бўлиб,
жавобгар томонидан охирги тўлов 80 917 079,28 сўм 2022 йил 4 октябрда
амалга оширилган.
Суд жавобгарнинг даъвогарга тўлаб берилиши лозим бўлган суммадан
асоссиз равишда 16 714 052 сўм ушлаб қолинган деб баҳолайди.
Чунки тарафлар ўртасида тузилган шартномада кредит фоизи, ПЗС
хизмати, суғурта, отряд ва раислар иш ҳақи, сертификат, бензин ПЗС, озиқовқат комбайн харажатларини чегириб ташлаш масаласи келишилмаган.
Шу билан бирга, суд даъвогар томонидан давлат заҳирасига етказиб
берилган 53 779 кг товар дон маҳсулоти учун қўшимча 439 сўмдан тўланиши
лозим бўлган 1 163 310,35 сўмни ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг жавобгардан
95 986 641,13 сўм асосий қарз ундириш талабини 17 877 362,35 сўм қисмини
қаноатлантиришни, қолган қисмини эса рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгар томонидан 36 кунга
тўлов кечиктирганлиги учун 13 822 076,36 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 4.2-бандига кўра, жавобгар
даъвогарга тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати
ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
тўлаши белгиланган.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу ҳақда эса
4
Мухаммадиевич,
01.11.2022
13.07.2023
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг
2-бандида батафсил тушунтириш берилган.
Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, жавобгар томонидан
2022 йил 4 октябрда охирги тўлов амалга оширилганлигини инобатга олиб, суд
даъвогарнинг пеня ундириш талабини 9 814 977,7 сўм қисмини асосли деб
ҳисоблайди, бироқ ФКнинг 326-моддасида суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, суд асосли деб ҳисобланган пеня миқдорининг
мажбуриятнинг бузиш оқибатларига мутаносиблигини ўрганиб, уни 2 700 000
сўмга камайтиришга, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Юқоридагилардан ташқари, даъво аризасида шартноманинг 4.2-бандига
асосан 14 397 996,21 сўм жарима ундириш ҳам сўралган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс, шу жумладан, мазкур иш бўйича тарафлар ҳам ўз талабларига асос қилиб
келтираётган ҳоларларни исботлаши лозимлиги аниқ белгилаб қўйилган, бироқ
даъвогар жарима ундириш талабини мақбул далиллар билан асослаб бермади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг
3-бандида агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун
неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса,
судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қонунчиликда бошқача ҳоллар
назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка
қўллашни талаб қилишга ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ушбу тушунтириш мазмунидан келиб чиқиб, суд даъвогар бир вақтнинг
ўзида ҳам пеня ҳамда жарима ундиришни талаб қилишга ҳақли эмаслиги,
жавобгар тўлашдан асоссиз бош тортганлиги ҳолатлари даъвогар томонидан
исботлаб берилмаганлигидан келиб чиқиб, даъвонинг мазкур талабини рад
этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар
5
Мухаммадиевич,
01.11.2022
13.07.2023
ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли Қарори
3-бандининг 6-хатбошисида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда бунда даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси
киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи
ундирилмаслиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича
давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммаси юклашни ҳамда
даъвонинг асоссиз деб топилган қисми бўйича эса даъвогардан давлат божини
ундиришмасликни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Everyday” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Progress Agro
Biznes” фермер хўжалиги фойдасига 17 877 362,35 сўм асосий қарз, 2 700 000
сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Республика бюджетига “Everyday” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 553 846,8 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров
6