← Назад
Решение #768698 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| ИПК | 222 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Мухаммадиевич,
14.10.2022
13.07.2023
Юқоричирчиқ тумани
2022 йил 14 октябрь 4-1105-2202/1783-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, аризачи Тошкент
вилояти давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “OZIQ-OVQAT IMPORT”
масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини аризачи вакили А.Аъзамов (2022 йил 15 июлдаги 23-58367-сонли
ишончнома) иштирокида, Юқоричирчиқ туман ДСИнинг маъмурий
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
19 сентябрдаги 595-сон қарорига асосан юридик шахслар давлат рўйхатидан
ўтган санадан бошлаб ўн кун муддатда аризада кўрсатилган ёхуд бошқа
кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномасини давлат солиқ
хизмати органларида ҳисобга қўйишлари шарт эканлиги, мазкур шартни
бажармаслик юридик шахс ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почта
манзилида) йўқ деб эътироф этиш учун асос бўлиши, “OZIQ-OVQAT
IMPORT” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)
мазкур шартни бажармаганлиги сабабли Тошкент вилояти давлат солиқ
бошқармаси (матнда аризачи деб юритилади) судга мурожаат қилиб,
жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар томонидан юзага келган
камчиликлар бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлсада, жавобгар вакили суд мажлисига келмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(матнда ИПК деб юритилади) 128, 220-моддасига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган
аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
Мухаммадиевич,
14.10.2022
13.07.2023
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига
мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига
нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби
жорий этилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (бундан буён матнда СК
деб юритилади) 111-моддаси биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар
ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши
мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул
қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилади.
Ушбу модданинг учинчи қисми тўртинчи бандига кўра, юридик шахслар
ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган
манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкин.
Аниқланишича, аризачи жавобгарга 2022 йил 23 сентябрда 1132908сонли
хабарнома
юбориб,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 19 сентябрдаги 595-сон қарорига асосан юридик
шахслар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб ўн кун муддатда аризада
кўрсатилган ёхуд бошқа кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш
шартномасини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишлари шарт
эканлиги, мазкур шартни бажармаслик юридик шахс ўзи кўрсатган
жойлашган ерида (почта манзилида) йўқ деб эътироф этиш учун асос
бўлиши, Солиқ кодексининг 111-моддаси 3-қисм 4-бандига асосан солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлиги юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туришга сабаб бўлиши маълум қилинган.
Бироқ, жавобгар ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почта манзилида) йўқ
деб эътироф этиш учун асос бўладиган ҳолатларни бартараф этмаган.
Аризачининг 2022 йил 23 сентябрдаги қарори билан жавобгарнинг
банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кунга қадар тўхтатилган
ва жавобгар аниқланган камчиликларни ўн кун ичида бартараф этмаганлиги
учун судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисоб
рақамлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни
сўраган.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Мухаммадиевич,
14.10.2022
13.07.2023
Суд, жавобгар томонидан кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш
шартномаси давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйилмаганлиги, бу эса
юридик шахсни ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почта манзилида) йўқ деб
эътироф этиш учун асос бўлиши сабабли аризачининг ариза талабини асосли
деб, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган
тақдирда, иқтисодий суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар
тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан
озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда тақдим қилинганда
почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва почта
харажати ундирмасликни лозим топди.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176-179, 215-222-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент
вилояти
давлат
солиқ
бошқармасининг
аризаси
қаноатлантирилсин.
“OZIQ-OVQAT IMPORT” масъулияти чекланган жамиятининг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операция (бюджетга тўловлар, иш ҳақи,
нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ
ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан
мустасно)ларининг чиқиш қисми операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб
бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгунга қадар
тўхтатиб қўйилсин.
“OZIQ-OVQAT IMPORT” масъулияти чекланган жамиятига хизмат
кўрсатувчи барча банклар ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб
қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат
солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси
(қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров