Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-3-1006-2505/28 Дата решения 07.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 374806 Claim ID 2782058 PDF Hash 84fc0e0b22ea1592... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ра ЖКнинг 273-моддаси ра ЖК 273 law
илиш жазоси ЖКнинг 74-моддаси илиш жазоси ЖК 74 law
кун ахлок тузатиш ишлари жазоси ЖКнинг 46-моддаси кун ахлок тузатиш ишлари жазоси ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси збекистон Республикаси ЖК 73 law
унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддаси унга нисбатан суд ЖК 60 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги тақдимномани қаноатлантириш тўғрисида) 2025 йил апрель ойининг 07 куни, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, ўз биносида, туман судининг судьяси А.А.Мухиддиновнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, томонлардан Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, Чилонзор туман ИИО Пробация бўлими инспектори капитан С.П.Рзаев, маҳкум А.Шакировнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2016 йил 27 майдаги ҳукми билан судланган, 1966 йил 18 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота МФЙ, 9-мавзе, 46-уй, 10-хонадонда истиқомат қилувчи, Шакиров Алавиддин Мухудович (SHAKIROV ALAVIDDIN MUXUDOVICH)га Нисбатан №1-3-1006-2505/28-сонли иш бўйича Чилонзор туман ИИО Пробация бўлинмаси бошлиғининг озодликдан чеклаш тариқасидаги жазонинг ўталмай қолган муддатини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги тақдимномасини тўпланган ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Мазкур иш бўйича маҳкум А.Шакиров жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг 2016 йил 27 майдаги ҳукмига кўра ЖКнинг 273-моддаси 4-қисми билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 2021 йил 25 февраль куни жиноят ишлари бўйича Зангиота туман суди томонидан ўталмасдан қолган 4 йил 11 ой 18 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 74-моддаси асосан шу муддата ойлик иш машининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда ахлок тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган. 2022 йил 04 июль куни жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди томонидан ўталмасдан қолган 3 йил 4 ой 14 кун ахлок тузатиш ишлари жазоси ЖКнинг 46-моддасига асосан шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилган. Унга нисбатан чикарилган суд хукми дастлаб Учтепа тумани ИИО ФМБга 2022 йил 13 август куни ижро учун қабул қилиниб, жазо шартлари тушунтирилган. Маҳкум А.Шакировнинг яшаш манзили ўзгарганлиги сабабли Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 2022 йил 11 октябрь кунида рўйхатга олиниб ижрога қаратилган. Маҳкум Маҳкум А.М.Шакиров жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етиб, тузалиш йўлига ўтган, белгиланган тақиқлар ва мажбуриятларга амал қилиб келган, яшаш жойидан ижобий тавсифланмокда. Тошкент 1-3-1006-2505/28 шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими бошлиғи томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, А.Шакиров тайинланган озодликдан чеклаш жазосининг 2 (икки) йил 7 (етти) ой 23 (йигирма уч) кунини ҳақиқатда ўтаган, ўталмаган жазо муддати 8 (саккиз) ой 21 (йигирма бир) кунни ташкил қилади. Суд мажлисида Чилонзор туман ИИО Пробация бўлими инспектори капитан С.П.Рзаев маҳкум А.Шакиров суд томонидан тайинланган жазони ўтаб, тартибга тўлиқ риоя этиб келаётганлиги, яшаш жойидандан ижобий тавсифланишини баён қилиб, тақдимномани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида маҳкум А.Шакиров содир этган қилмишидан қаттиқ пушаймонлиги, суд томонидан тайинланган жазони ўтаб, тартибга тўлиқ риоя этиб келаётганлиги, келгусида жамият учун ижтимоий фойдали фаолият билан шуғулланишини маълум қилиб, Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя қилиб, ҳалол меҳнат билан шуғулланиш ниятида эканини баён этиб, Чилонзор туман ИИО ФМБ Пробация бўлими бошлиғининг тақдимномасини қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига биноан, озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш, мазкур жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади. Бундан ташқари, мазкур модданинг 3-қисми “в” бандида (эски таҳрир) ўта оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан уч қисмини ўтаган шахсларга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш қўлланилиши мумкинлиги назарда тутилган (эски таҳрирдаги қонунчилик бўйича). Иш ҳужжатларига кўра, маҳкум суднинг ҳукми билан тайинланган жазонинг тўртдан уч қисмидан кўпроқ қисмини ҳақиқатда ўтаган. Суд тақдимномани муҳокама қилиб, бу борада прокурор фикрини тинглаб, А.Шакиров тайинланган жазонинг тўртдан уч қисмини ўтаганлиги, жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бузмаганлиги ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб келаётганлиги, оилали эканлигини инобатга олиб, тақдимномани қаноатлантириб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 28-сонли қарори талабларига риоя қилган ҳолда унга нисбатан тайинланган озодликдан чеклаш жазосининг ўталмай қолган қисмидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси, ЖПКнинг 536, 541-542-моддаларига амал қилиб, суд 2 1-3-1006-2505/28 бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилсин. Шакиров Алавиддин Мухудович (SHAKIROV ALAVIDDIN MUXUDOVICH) суд ҳукми билан тайинланган озодликдан чеклаш жазосининг ўталмай қолган 8 (саккиз) ой 21 (йигирма бир) кунини ўташдан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “в” бандига асосан, муддатидан илгари шартли озод қилинсин. А.Шакировга жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинланиши тушунтирилсин. Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга топширилсин. Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 1 546 -моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки хусусий протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи А.А.Мухиддинов 3 1-3-1006-2505/28 4 1-3-1006-2505/28 1-3-1006-2505/28