Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2202/1406 Дата решения 30.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Арипов Аъзам Азизович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "CHINOZ BAHROM OTA" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "APK CHINOZ" унитар корхонаси
Source ID 920595 Claim ID 2898549 PDF Hash 8a80a4d778b2cb91... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 157-моддаси ИПКнинг 157 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
ИПК 107-моддасининг 8-қисми ИПК 107 8 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар Чиноз туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “****” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “****” унитар корхонаси ҳисобидан 73 704 485,25 муддати ўтказиб юборилган тўлов кунлари учун пеня қарздорлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 12 декабрь кунидаги 985-сонли қарори 2иловасига асосан жавобгар хисобидан “****” фермер хўжалиги фойдасига 2020 йил топширилган 222246 килограмм пахта хом ашёси учун рағбатлантирувчи 10 821 584,45 сўм 1.01 коэффицент суммаси, асоссиз ва ноқонуний ушлаб қолинган 13 282 471,16 сўм ва унга қўлланилган 6 641 235,58 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тарафлардан даъвогар Чиноз туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ишончли вакили **** (2022 йил 26 сентябрдаги 277-сонли ишончнома асосида), манфаати кўзланган “****” фермер хўжалиги раҳбари ****, жавобгар “****” унитар корхонаси ишончли вакили **** (2022 йил 29 июндаги 222-сонли ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда сд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Чиноз туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши “****” фермер хўжалиги манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “****” унитар корхонаси ҳисобидан 73 704 485,25 муддати ўтказиб юборилган тўлов кунлари учун пеня қарздорлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 12 декабрь кунидаги 985-сонли қарори 2иловасига асосан жавобгар хисобидан “****” фермер хўжалиги фойдасига 2020 йил топширилган 222246 килограмм пахта хом ашёси учун рағбатлантирувчи 10 821 584,45 сўм 1.01 коэффицент суммаси, асоссиз ва ноқонуний ушлаб қолинган 13 282 471,16 сўм ва унга қўлланилган 6 641 235,58 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган манфаати кўзланган шахс вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб, судга илтимоснома тақдим қилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.4-банди ва 5.4-бандларини ҳақиқий эмас деб топишни ва пеня сумаси 81 893 872,50 сўмни ташкил этишини инобатга олган ҳолда қарор чиқариши сўради. Судда иштирок этган фермер хўжалиги раҳбари судга тарафлар ўртасида 2019 йил 26 декабрда тузилган 38-сонли шартноманинг асл нусхасини тақдим қилиб, суддан даъвогар томонидан тақдим қилинган илтимосномани қаноатлатиришни сўради. Судда иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабларига эътироз билдириб, пеня қисми асоссиз кўп ҳисобланганлигини, хақиқатан хам асосий қарздорлик жавобгарга 55 кун ўтказиб юборилиб тўланганлигини баён қилиб, судга тарафлар ўртасида 2019 йил 26 декабрда тузилган 38-сонли шартноманинг банкдаги нусхадан нусха кўчирилган нусхасини ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларининг 5.4-бандлари 2 хил кўринишда ёзилганлигини инобатга олиб, суддан жавобгар вакили томонидан амалга оширилган ҳисоб-китоб натижасида вужудга келган қарздорлик юзасидан 1 450 126,11 сўм миқдорда пеня ундириш тўғрисида қарор қабул қилишни сўради шунингдек судга жавобгар томонидан тақдим қилинган илтимосномани тақдим қилиб, даъвогар томнидан тақдим қилинган хужжатлар сохталаштирилганлик холати юзасидан Чиноз туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва “****” фермер хўжалигига нисбатан жиноят ишини қўзғатиш масаласида прокуратурага тегишли материалларни юборишни сўради. Дастлабки судда иштирок этган жавобгар вакили Б.Ортиқов даъвогарнинг даъво талабларига эътироз билдириб, пеня қисми асоссиз кўп ҳисобланганлигини, хақиқатан хам асосий қарздорлик жавобгарга 55 кун ўтказиб юборилиб тўланганлигини баён қилиб, судга амалга оширилган ҳисоб-китоб натижасида вужудга келган қарздорлик юзасидан маълумотнома тақдим қилиб, суддан 1 450 126,11 сўм миқдорда пеня ундириш тўғрисида қарор қабул қилишни сўради ҳамда даъвогар томонидан тақдим қилинган хужжатлар сохталаштирилганлик холати юзасидан Чиноз туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва “****” фермер хўжалигига нисбатан жиноят ишини қўзғатиш масаласида прокуратурага тегишли материалларни юборишни сўраган. Суднинг тегишли ажримларига кўра, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Чиноз тумани Қишлоқ хўжалик бўлими ҳамда “****” фермер хўжалиги жалб қилинган. Учинчи шахслар бугунги суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришмади. хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд. Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасининг 73 704 485,25 сўм пеня ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, даъво талабининг 6 641 235,58 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни қолган қисми бўйича кўрмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида мутаносиб тақсимлашни лозим деб топади. Иш материалларига илова қилинган хужжатлардан кўринишича, “****” фермер хўжалиги ҳамда “****” унитар корхонаси ўртасида 2019 йил 26 декабрда “Пахта хомашёси ва уруғлик пахта ҳарид қилиш тўғрисида” 38-сонли контрактация шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бўлими, 1.1-бандида “хўжалик” мазкур шартноманинг 1.2 ва 1.4-бандларида кўрсатилган миқдордаги пахта хомашёсини “харидор”га қайта ишлаш учун етказиб бериш, “харидор” эса ушбу келишилган муддатларда нарх бўйича хақини тўлаб харид қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олиши назарда тутилган. Шартноманинг 1.2-бандида “хўжалик” 2020 йилнинг бизнес режасига асосан 74,04 гектар майдонда С65-24 навли, 222 тонна пахта хомашёсини етказиб бериши, 1.3-бандида “хўжалик” етиштирган пахта хомашёси учун “харидор” билан ушбу шартноманинг 4.3-бандида кўрсатилган тартибда ҳисоб-китоблар амалга ошириши белгиланган. Тарафлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш далолатномаси тузилган бўлиб, ушбу далолатномада жами 1 082 158 445,23 сўмлик пахта хомашёси фермер хўжалиги томонидан жавобгарга топширилганлиги, топширилган махсулотларнинг 713 610 975,34 сўмлик миқдори жавобгар томонидан қоплаб берилганлиги, натижада 372 244 877,44 сўмлик хақдорлик қолганлиги аниқланган. Даъвогар жавобгардан шартнома талаблари риоя қилинмаганлиги оқибатида 55 кун муддат ичида фермер хўжалиги ҳисоб рақамига кеч ўтказиб берилганлиги натижасида 372 244 877,44 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бундан ташқари, даъвогар судга илтимоснома тақдим қилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.4-банди ва 5.4-бандларини ҳақиқий эмас деб топишни ва пеня сумаси 81 893 872,50 сўмни ташкил этишини инобатга олган ҳолда қарор чиқариши сўраган. ИПКнинг 157-моддасида даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақлилиги белгиланган. Шартноманинг 4.4-бандида “хўжалик”ка етказиб берган махсулот қийматининг 90 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисми 2020 йилнинг 31 декабрига қадар, қолган 10 фоизи эса 2021 йилнинг 1 майига қадар тўлаб берилиши кўрсатилган. Даъвогар даъво аризасининг асослантирувчи қисмида 73 704 485,25 сўм пеня суммасини вужудга келган асосий 372 244 877,44 сўм хақдорлик суммасининг 90 фоизи миқдорида ҳисоб-китобни амалга ошириб хатоликка йўл қўйган. Аслида, даъвогар тарафлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш далолатномасида кўрсатилган жами 1 082 158 445,23 сўмнинг 90 фоизи қийматидан келиб чиқиб (1 082 158 445,23 * 90 % =977 270 267,50-713 610 975,34=263 659 292,16*0,4%=1 054 637,17*55= 58 005 044,27) суддан жами 58 008 044,27 сўм миқдорда пеня сўраши лозим эди. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган. ФКнинг 335-моддасида агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. даъво аризасида кўрсатилмаган қўшимча талабларни тақдим қилиш билан боғлиқлигини шунингдек, ИПК 157-моддасига кўрсатилган тартибда судга тақдим қилинмаганлигини инобатга олиб, илтимосномани қаноатлантиришни рад қилишни ҳамда даъво талабининг пеня қисми даъвогар томонидан нотўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги, даъвогар томонидан пеня ундириш масаласида ўз вақтида судга мурожаат қилмаганлиги натижасида пеня қарздорлигининг вужудга келишига даъвогарнинг хам ўзи сабабчи бўлганлигини инобатга олган холда, даъво талабининг пеня ундириш қисмини 39 548 893,82 сўмга қаноатлантиришни лозим деб топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 12 декабрь кунидаги 985-сонли қарори 2-иловасига асосан жавобгар хисобидан “****” фермер хўжалиги фойдасига 2020 йил топширилган 222246 килограмм пахта хом ашёси учун рағбатлантирувчи 10 821 584,45 сўм 1.01 коэффицент суммаси, асоссиз ва ноқонуний ушлаб қолинган 13 282 471,16 сўм ва унга қўлланилган 6 641 235,58 пеня ундиришни сўраган. Бироқ, суд мажлисида “****” фермер хўжалиги раҳбари томонидан судга ариза тақдим қилинган бўлиб, аризага кўра даъво аризасининг 10 821 584,45 сўм 1.01 коэффицент суммаси, асоссиз ва ноқонуний ушлаб қолинган 13 282 471,16 сўм ундириш талабларидан воз кечганлиги назарда тутилган. ИПК 107-моддасининг 8-қисмида даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, даъвогар асоссиз ва ноқонуний ушлаб қолинган суммага қўлланилган 6 641 235,58 сўм пеня ундиришни сўраган бироқ, ўтказилган суд мухокамасида “****” фермер хўжалиги раҳбари асоссиз ва ноқонуний ушлаб қолинган 13 282 471,16 сўм ва унга қўлланилган 6 641 235,58 сўм пеня ундириш талабининг 13 282 471,16 сўм асосий қарз ундириш қисмидан воз кечган лекин, пеня қисми бўйича фикр билдирмаган. Ўтказилган суд мажлисида жавобгар вакиллари судга 01.12.2020 йилда “****” фермер хўжалиги, “****” унитар корхонаси ҳамда “****” фермер хўжалиги ўртасида қарзни ўтказиш тўғрисида 35-сонли уч томонлама тузилган шартномани тақдим қилиб, мазкур қарздорликлар бартараф қилганлигини маълум қилди. Суд мажлисида “****” фермер хўжалиги раҳбари жавобгар вакилларининг мазкур важларига эътироз билдирмади. Бундан кўринадики, даъвогарнинг мазкур талаби тарафлар ўртасида уч томонлама шартнома асосида мухокама қилинганлиги сабабли, суд даъвогарнинг 6 641 235,58 сўм пеня ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб қаноатлантиришни рад қиишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси 18-бандига кўра Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божи тўлашдан озод қилинган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чоратадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли Қарорида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаби ва миқдорини ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад қилишни, даъво аризаси бўйича даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 39 548 893,82 сўм асосий қарздорлик ундиришни, даъво талабининг 6 641 235,58 сўм пеня ундириш қисми қаноатлантиришни рад қилишни, қолган қисмини кўрмасдан қолдиришни, ИПКнинг 118-моддаси талабларига асосан суд харажатларини тарафлар ўртасида мутаносиб тақсимлаб, давлат божи (58 005 044,27*2%=1 160 100,88)ни жавобгардан Республика бюджетига, почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига, даъво талабининг асоссиз ҳисобланган пеня қисми, қаноатлантириш рад ҳамда кўрмасдан қолдириш қисми юзасидан давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим деб топди. Бинобарин, ФКнинг 263, 326, 335-моддалари, ИПКнинг 157, 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд Даъвогарнинг даъво талаби ва миқдорини ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “****” унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар “****” фермер хўжалиги фойдасига 39 548 893,82 сўм пеня ҳамда 24 000 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 1 160 100,88 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг 6 641 235,58 сўм пеня ундириш қисми қаноатлантириш рад қилинсин. Даъво талабининг қолган қисми кўрмасдан қолдирилсин. Даъво талабининг асоссиз ҳисобланган, қаноатлантириш рад қилинган пеня қисми ҳамда кўрмасдан қолдириш қисми юзасидан давлат божи ундирувсиз қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ****