← Назад
Решение #769051 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 243 | — | law | |
| онуни | 24 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Тел: (+998 74) 232-21-76,
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1702-2202/796-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди, судья С.Юлдашев раислигида,
У.Қамбаралиевнинг
котиблигида,
даъвогар
“Асакадонмахсулотлари”
акциядорлик жамиятининг жавобгар Мингчинорлик Обиджон фермер хўжалиги
ҳисобидан 5040000сўм жарима ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги
даъво бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Г.Джалалов (ишончнома
асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, "Асакадонмахсулотлари"
АЖ биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “Асакадонмахсулотлари” акциядорлик жамияти (кейинги
ўринларда “Даъвогар” деб аталади) иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар Мингчинорлик Обиджон фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда “Жавобгар” деб аталади) ҳисобидан 5040000 сўм жарима ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 12 сентябрдаги ажрими билан Асака туман қишлоқ
хўжалик бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ва учинчи шахс Асака туман қишлоқ хўжалик бўлими суд
мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда хабардор қилинган
бўлсада, ўз вакилларини суд мажлисида иштирокини таъминламади ва низо
юзасидан ўз эътирозларини судга тақдим этмади.
Суд, иш ҳужжатларида далиллар етарли деб ҳисоблайди ҳамда иқтисодий
ишни жавобгар ва учинчи шахс Асака туман қишлоқ хўжалик бўлими вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъвогар вакилининг
кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга қонуний баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жаъвобгардан ундиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда матнда
“ФК” деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 243-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 24-моддасига мувофиқ,
тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексида, ушбу Қонунда, ўзга қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда
тутилган тартибда бошқача тарзда жавобгар бўлади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 24.08.2021 йил куни 239-сонли “Бошоқли дон харид қилиш бўйича”
шартнома (кейинги ўринларда матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1, 1.2-бандларига мувофиқ жавобгар 2022 йил
буғдой хосилидан ўзига қарашли бўлган 10 гектар экин майдонида етиштирган
25000 кг буғдой хом-ашёсини белгиланган муддатда ва асортиментда
даъвогарга топшириш, даъвогар эса жавобгарнинг буюртмасида кўрсатилган
муддатда ва миқдорда сифатли уруғлик билан таъминлаш ва етиштириб
берилган махсулот хақини белгиланган муддат ичида тўлиқ хисоб-китоб қилиш
мажбуриятини олган.
Даъвогар шартномавий мажбуриятни бажариб, жавобгарнинг буюртмасида
кўрсатилган муддатда ва миқдорда уруғлик билан таъминлаган. Бироқ,
жавобгар даъвогарга 19400 кг тонна маҳсулот етказиб бериб, шартнома
шартларини лозим даражада бажармасдан 5600 кг маҳсулотни топширмаган.
Ўз навбатида, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 5040000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлиб, жавобгардан ундирилиши лозим
бўлган жарима ҳам тўғри ҳисобланган, чунки тарафлар шартноманинг
4.1-бандида хўжалик махсулотни шартномада белгиланган белгиланган
ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган
тақдирда тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи
миқдорида жарима тўлайди. Жарима миқдори ўтган давр (ой, чорак, йил)да
махсулотнинг шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб, харид нархларига
белгиланган устамалар тўланиши ҳисобга олинмаган ҳолда ҳисоблаб
чиқарилишлигига келишган.
Суд шартноманинг мазкур бандини ва маҳсулотнинг бир тоннаси учун
амалда шаклланган нарх 3.000.000 сўмни ташкил этган, даъвогар талаб этиши
мумкин бўлган жарима суммаси хисобланганда 5600 кг топширилмаган буғдой
нархи
16.800.000
сўмни
ташкил
этиб
унинг
30 фоизи 5040000 сўмни ташкил этади.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь
кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб
белгиланган.
Суд тарафларнинг шартнома мажбуриятларини бажарилиш даражасини,
жавобгарнинг мулкий аҳволини, даъвогарнинг манфаатларини инобатга
олиб, ундирилиши лозим бўлган жарима суммасини камайтиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 1008000 сўм жарима ундиришни лозим
топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини ўрганиб чиқиб, даъво асослилигини инобатга олиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 300 000 сўм давлат божи ва
24 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозимлиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Мингчинорлик Обиджон фермер хўжалиги ҳисобидан:
- даъвогар “Асакадонмахсулотлари” акциядорлик жамияти фойдасига
1008000сўм жарима, олдиндан тўланган 300 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция
тартибида шикояти (протест) берилиши мумкин.
Судья
С.С.Юлдашев