← Назад
Решение #769349 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья О.Қурбонов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
Қарши шаҳри
4-1802-2202/589-сонли иш
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати А.Арзиев раислигида, М.Бозоров ва
Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг
котиблигида, даъвогар раҳбари Ж.Зайниддинов (шахсий маълумотнома
асосида) жавобгар раҳбари С.Уринов (шахсий маълумотнома асосида)
иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
22 июндаги ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан
берилган апелляция шикоятини Қашқадарё вилоят суди биносида
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши (матнда кенгаш деб юритилади) “Safarova
Dilrabo Numonovna” фермер хўжалиги (матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида, “Sayfullo Saydullayevich” фермер хўжалиги (матнда жавобгар
деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб,
жавобгарни даъвогарга ажратилган А.Темур номли массив қишлоқ
хўжалиги ердан фойдаланиш харитасининг 86қ-контур еридан мажбурий
чиқариш ҳамда ерни ўз ҳолига келтириб қўйиш ҳақида ҳал қилув қарори
чиқаришни сўраган.
Биринчи инстанция суднинг ажрими билан низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Қашқадарё вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва Давлат
Кадастрлар палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 22 июндаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қаноатлантириш рад этилган.
Кенгашнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида
янги қарор қабул қилиш сўралган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
Кенгаш ва учинчи шахс қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган
бўлса-да, унинг вакили иштирок этмади, апелляция шикояти юзасидан
фикр билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасига
асосан суд мажлисини уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари апелляция
шикоятини қувватлаб, даъво аризаси асосли киритилганлигини,
даъвогарга тегишли ер майдонидан жавобгар ноқонуний фойдаланиб
келаётганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари апелляция
шикоятига нисбатан ўз эътирозларини баён қилиб, ер майдони Вазирлар
Маҳкамасининг қарорига асосан унга қўшиб берилганлигини, бу ҳақида
тегишли туман ҳокимлигининг қарори мавжудлигини, мазкур қарори
бекор
қилинмаганлигини,
даъвогар
асоссиз
даъво
аризаси
киритганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Давлат Кадастрлар палатаси
Қашқадарё вилоят бошқармаси Шаҳрисабз туман филиали вакили
апелляция шикоятига нисбатан ўз эътирозларини баён қилиб, ер майдони
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан жавобгарга қўшиб
берилганлигини, бу ҳақида туман ҳокимлигининг қарори мавжудлигини,
мазкур қарорга асосан жавобгар билан 2019 йил 19 февралда ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилганлигини,
ижарага олинган мулк 2021 йил 29 сенятбрда давлат руйхатидан
ўтказилганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни сўради.
Судлов
ҳайъати,
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга,
апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди.
Даъвога асос сифатида кўрсатилган ҳужжатлардан маълум
бўлишича, Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2016 йил 20 июлдаги
Х-2846/07-сонли қарорига асосан даъвогарга туман захира ер фондидан
А.Темур номли массив қишлоқ хўжалиги ердан фойдаланиш харитасининг
86қ-контурида жойлашган, жами 2,6 гектар ер майдони боғдорчилик
йўналишида 49 йилга ижарага ажратиб берилган.
Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2016 йил 07 февралдаги
Х-2850/07-сонли қарорига асосан жавобгарга А.Темур номли массив
қишлоқ хўжалиги ердан фойдаланиш харитасининг 86қ-контурида
жойлашган, жами 2,2 гектар ер майдони боғдорчилик йўналишида
49 йилга ижарага берилган.
Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2019 йил 14 февралдаги
Х-501/02-сонли қарорига асосан ширкат хўжалиги негизида ташкил
этилаётган фермер хўжалиги учун жами 10,4 гектар ер майдони
жавобгарга 30 йил муддатга ижарага берилган бўлиб, кўчмас мулк
объекти тегишли тартибда 2021 йил 29 сентябрда давлат рўйхатидан
ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги
корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги
экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги 14-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида
Шаҳрисабз туманида фалият кўрсатаётган фермер хўжаликлари ва бошқа
қишлоқ хўжалик корхоналарнинг ер майдонлари мақбуллаштирилган.
Унга кўра қишлоқ хўжалик корхоналари ер участкаларининг хажмлари
уларнинг фаолият йўналишларидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича
белгиланган:
- Пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги қишлоқ хўжалик
корхоналир ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами – 100
гектар;
- Ғаллачилик ва сабзавотчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалик
корхоналир ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами – 20
гектар;
- Боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалик
корхоналир ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами – 10
гектар этиб белгиланган.
Шунга кўра, Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2019 йил 14 февралдаги
Х-501/02-сонли қарорига асосан ширкат хўжалиги негизида ташкил
этилаётган фермер хўжалиги учун жами 10,4 гектар ер майдони “Сайфулло
Сайдуллаевич” фермер хўжалигига ажратилган. Мазкур қарор билан
даъвогарга ажратилган ер майдони жавобгарга қўшиб берилган, қарор
беокр қилинганлигини ёки ўзгартирилганлигини тасдиқловчи далиллар
иш ҳужжатларида мавжуд эмас.
Давлат Кадастрлар палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси
Шаҳрисабз
туман
филиали
томонидан
фуқаро
Зайнитдинов
Джамолиддинга берилган 2022 йил 31 мартдаги 28-сонли жавоб хатида
даъвогарга тегишли бўлган ер майдони Шаҳрисабз туман ҳокимининг
22.01.2019 йилдаги Х-114/01-сонли қарори билан туман захирасига
қайтарилганлиги, “Safarova Dilrabo Numonovna” фермер хўжалиги Давлат
Кадастрлар палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси Шаҳрисабз туман
филиали томонидан давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва UZKARD
дастурида қайд қилинмаганлиги маълум қилинган.
Бундан кўринадики, низолашилаётган ер майдони даъвогарга
тегишли эмас.
Биринчи инстанция суди даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этиш ҳақида асосли тўхтамга келган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони
тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги
ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий
далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 68-моддасида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига биноан қонун ҳужжатларига
мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш
ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Шунга кўра, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида
келтирилган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиш ҳақидаги важи билан келиша олмайди.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
ИПКнинг 118-моддаси кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юкланади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, Кенгашнинг апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, Кенгаш томонидан апелляция шикояти
учун олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражати инобатга олиниб,
унинг
зиммасида
қолдиришни
ва
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг “Ўзбекистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича
ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318сонли қарорининг 3-бандига кўра, апелляция инстанцияси учун ишни
кўриш билан боғлиқ давлат божини ундирмасликни, даъвогар “Safarova
Dilrabo
Numonovna”
фермер
хўжалиги
ҳисобидан
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд
харажатларини ундиришни лозим топади.
5
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 72, 118, 260, 274, 276-280-моддаларига
асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
иқтисодий
судининг
2022
йил
22 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Апеллянт томонидан апелляция инстанцияси учун тўлаб чиқилган
24 000 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида
қолдирилсин.
“Safarova Dilrabo Numonovna” фермер хўжалиги ҳисобидан Олий суд
депозит ҳисобрақамига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни
устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида
шикоят (протест келтириш) бериш мумкин.
Раислик қилувчи
А.Арзиев
Судьялар
М.Бозоров
Д.Рахимов