← Назад
Решение #769979 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 437 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQTUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani,
Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy
ko`chasi
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Тошкентская область, Куиичирчикскии раион,
город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул.
Центральная
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 29 сентябрь
*******-сонли иш
Қуиичирчиқ туманлараро иқтисодии суди судьяси *******нинг
раислигида, судья ердамчиси *******нинг котиблигида, даъвогар "*******"
масъулияти чекланган жамияти хорижии корхонасининг жавобгар
"*******" маҳалла фуқаролар ииғини ҳисобидан 59.367.275 сум асосии қарз,
11.873.455 сум пеня ундириш туғрисидаги даъво аризасини тарафлардан
даъвогар "*******" масъулияти чекланган жамияти хорижии корхонаси
ишончли вакили ******* (2022 иил 20 сентябрдаги 36-сонли ишончнома
асосида), жавобгар маҳалла раиси *******, мутахассис Қуиичирчиқ туман
молия булими бухгалтери ******* иштирокида иш ҳужжатлари билан
биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида ВКА режимида куриб чиқиб,
қуиидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар "*******" масъулияти чекланган жамияти хорижий
корхонаси даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб жавобгар "*******"
маҳалла фуқаролар йиғини ҳисобидан 59.367.275 сўм асосий қарз,
11.873.455 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида ВКА режими орқали иштирок этган даъвогар
ишончли вакили даъво аризаси юзасидан тушунтириш бериб, вужудга
келган қарздорлик жавобгар томонидан бартараф қилинмаганлигини
инобатга олиб, суддан асосий қарздорликни ундириш талабини тўлиқ,
пеня
қисмини
жавобгар
давлат
бюджети
маблағидан
молиялаштирилишини инобатга олиб, судга ҳавола қилди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар маҳалла раиси даъво
аризаси юзасидан ўз тушунтиришларини баён қилиб, яқинда маҳалла
раиси бўлиб сайланганлигини, асосий қарздорликни тўлиқ тан олишини
маълум
қилиб,
суддан
даъво
талабининг
пеня
қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган мутахассис Қуйичирчиқ туман молия
бўлими бухгалтери ******* ўз кўрсатмасида "*******" маҳалла фуқаролар
йиғини давлат бюджети маблағларидан молиялаштирилишини, шартнома
шартларида вужудга келган қарздорлик хақиқатан ҳам мавжуд
бўлганлиги, агар мазкур иш юзасидан суднинг қарори чиқарилган
тақдирда мазкур қарздорлик Қуйичирчиқ туман хокимлиги ҳисобидан
тўланиши лозимлиги баён қилди.
Мазкур суднинг ажримига асосан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги ҳамда Қуйичирчиқ туман молия
бўлими жалб қилинган.
Бироқ, учинчи шахс Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги бугунги суд
мажлисида иштирок этмади.
Иш ҳужжатларида суднинг ажрими тегишли тартибда хабардор
қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд.
Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси
3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин
деган хулосага келди.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил
қилиб, ишда иштирок этувчи тараф вакилларининг тушунтиришлари
ҳамда мутахассис кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2022 йил 18 майда “Ёруғли диотли ёритгичлар етказиб бериш” тўғрисида
220518-1015-сонли шартнома имзоланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага биноан даъвогар ёруғли
диотли ёритгичлар махсулотларини тайёрлаб, жавобгарга етказиб бериш
мажбуриятини, жавобгар эса махсулот хақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига кўра даъвогар томонидан шартнома тузилган
куни жавобгарга 158 767 275 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган.
Ушбу холатлар иш хужжатларига илова қилинган тарафлар ўртасида
2022 йил 18 майда тасдиқланган 295-сонли ҳисоб-фактура билан ўз
тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 437-моддасида аҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни
сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш
учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур шартнома талабларига асосан жавобгар томонидан етказиб
берилган махсулот хақининг 99 400 000 сўм миқдорини 2022 йил
18 майдаги 1-сонли тўлов топшириқномасига асосан тўлаб берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида жавобгар
махсулотлар хақини 100 фоиз миқдорини олдиндан тўлаш мажбуриятини
олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиши
натижасида 59.367.275 сум қарздорлик тўлаб берилмаган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шунингдек, "*******" маҳалла фуқаролар йиғинининг собиқ раиси
С.Ермекбаев томонидан вужудга келган қарздорлик 2022 йилнинг 25 май
кунига қадар тўлаб берилиши тўғрисида кафолат хати берилган.
Лекин, бугунги кунга қадар вужудга келган қарздорлик жавобгар
томонидан бартараф қилинмаган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб бериши назарда тутилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан
талабнома юборилган бўлиб, юборилган талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг асосий қарз ундириш
қисми бўйича талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 59.367.275 сўм асосий қарздорликни ундиришни
лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан шартнма талабларидан келиб
чиққан холда 11.873.455 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан
қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил
15 июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган.
Гарчи, даъвогар қонун хужжатларига асосан пеняни ундиришни
талаб қилган бўлсада, ўз вақтида ундириш талаби билан судга мурожаат
қилмаганлиги натижасида пеня қарздорлигининг вужудга келишига
даъвогарнинг хам ўзи сабабчи бўлганлигини инобатга олган холда, суд
даъво талабининг пеня ундириш қисмини 2 968 363,75 сўмга
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган
ҳолатлар фактик ҳолатларга мувофиқ келганлиги ва даъвогар томонидан
даъво
аризасидаги
важлари
исботлаб
берилганлиги
сабабли,
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 59.367.275 сўм асосий қарз, 2 968 363,75 сўм пеня
ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини
инобатга олиб, ИПК 118-моддаси талабларига асосан суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Бинобарин, ФКнинг 236, 263, 326, 333, 437-моддалари, ИПКнинг 118,
170, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
даъвогар "*******" масъулияти чекланган жамияти хорижий
корхонаси фойдасига 59.367.275 сум асосий қарз, 2 968 363,75 сўм пеня,
1 424 815 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 75 000 сўм ВКА харажати
даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
*******
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Қуйичирчиқ тумани
2022 йил 29 сентябрь
*******-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси *******нинг
раислигида, судья ёрдамчиси *******нинг котиблигида, даъвогар "*******"
масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасининг жавобгар
"*******" маҳалла фуқаролар йиғини ҳисобидан 59.367.275 сўм асосий қарз,
11.873.455 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан
даъвогар "*******" масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси
ишончли вакили ******* (2022 йил 20 сентябрдаги 36-сонли ишончнома
асосида), жавобгар маҳалла раиси *******, мутахассис Қуйичирчиқ туман
молия бўлими бухгалтери ******* иштирокида иш ҳужжатлари билан
биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида ВКА режимида кўриб
чиқиб, ФКнинг 236, 263, 326, 333, 437-моддалари, ИПКнинг 118, 170, 176180, 186, 187-моддаларига асосан, суд
Жавобгар "*******" маҳалла фуқаролар йиғини ҳисобидан:
даъвогар "*******" масъулияти чекланган жамияти хорижий
корхонаси фойдасига 59.367.275 сум асосий қарз, 2 968 363,75 сўм пеня,
1 424 815 сўм давлат божи, 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 75 000 сўм ВКА харажати
даъвогар зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд
орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
*******