← Назад
Решение #770186 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онунинг | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| ФКнинг | 281 | — | law | |
| га асосан ФК | 280 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 29 сентябрь
4-1701-2202/2719-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидов раислигида,
А.Т.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар - ********************* манфаатида
жавобгар – ********************* ҳисобидан 666 666 669 сўм кредит
асосий қарзи, 70 091 324,44 сўм фоиз, 4 990 182,64 сўм пеня, жами
741 748 176,08 сўм кредит қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган
мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни
даъвогар вакили ************ (2022 йил 7 феварль кунги 07-04/219-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили *********** (раҳбар, паспорт асосида)
иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) ********************* (бундан
буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қиплиб, ********************* (бундан буён матнда
“Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 666 666 669 сўм кредит асосий қарзи,
70 091 324,44 сўм фоиз, 4 990 182,64 сўм пеня, жами 741 748 176,08 сўм кредит
қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратишни
сўраган.
Суднинг 2022 йил 19 сентябрь кунги ажрими билан ишга Марказий банк
Андижон вилоят бош бошқармасидан мутахассис жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палатадан вакил суд мажлисига келмади. Палата даъво аризасида
иктисодий ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб
юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни палата вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, даъво аризада
келтирилган важларни такрорлаб, судга даъво ариза киритилганидан сўнг
жавобгар томонидан 131 119 272,79 сўм тўловлар амалга оширилганлигини, ушбу
тўланган маблағлари 56 037 765,71 сўм кредит танига, 70 091 324,44 сўм кредит
фоизига, 4 990 182,64 сўм пеняга йўналтирилганлигини, тарафлар томонидан
келишувга эришилмаганлигини билдириб, даъво талабларини жавобгар томонидан
амалга оширилган тўловларни чегирган ҳолда қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар рахбари ўз тушунтиришида ҳақиқатан хам даъво
аризада билдирилган кредит қарздорликка йўл қўйилганлигини, судга даъво ариза
киритилганидан сўнг қисман, яъни 131 119 272,79 сўм тўловлар амалга
оширганлигини, даъвогар билан келишувга эришилмаганлигини билдириб,
даъвонинг асосий қарз ундириш талабини тўланган тўловларни чегирган ҳолда
қисман қаноатлантириш, ундирувни гаровга қаратиш қисмини рад қилишни
сўради.
Ишга мутахассис сифатида жалб қилинган Марказий банк Андижон вилоят
бош бошқармаси кредит ташкилотларини инспекция қилиш бошқармаси бош
инспектори З.Абдуллаев ёзма маълумотнома тақдим этиб, ўз тушунтиришида
тарафлар ўртасида 2021 йил 20 апрель куни тузилган 21-сонли кредит шартномаси
бўйича даъвогар томонидан жавобгарга 2 640 500 000 сўм кредит маблағлари
ажратилганлигини,
даъвогар
томонидан жавобгарга
нисбатан
кредит
қарздорлигини ундириш бўйича 2022 йил 30 июнь куни киритган даъво аризаси
бўйича даъво суммаси тўғри киритилганлигини, жавобгарнинг 2022 йил 16 июнь
кун
ҳолатига
жамиятнинг
муддатли
асосий
танидан
(13105-ҳ/в)
666 666 669 сўм, муддати ўтган фоиз тўловидан (16377-ҳ/в) 70 091 324,44 сўм,
жами 736 757 993,44 сўмни ташкил қилишини, жавобгар томонидан судга даъво
киритлганидан сўнг қисман тўловлар амалга оширилганлиги натижасида даъво
талабидаги сумма доирасида 610 627 903,29 сўм муддати келмаган кредит асосий
қарзи қолганлигини, банк томонидан пеня ҳисоблашда шартномага кўра ҳар бир
кечиктирилган суммасининг 0,7 фоизи миқдорида пеня ва йиллик 25 фоиз
устамалар тўғри ҳисобланганлигини, жавобгар 2021 йил октябрь ойидан бошлаб,
тўлов графиги амал қилинмасдан кечиктириб тўланиб келинганлигини, мисол:
2021 йил октябрь ойида тўланиши лозим бўлган 332 997 630,08 сўм ва кейинги
2022 йил февраль, март ва апрель ойларидаги тўловларни кечиктириб
тўланганлигини билдирди.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини, мутахассисининг маълумоти ва
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг *********************
Андижон вилоят амалиёт бошқармаси ва жавобгар ўртасида 2021 йил 20 апрель
куни 2-сонли “Бош битим”га асосан 2021 йил 20 апрель куни 21-сонли кредит
шартномаси (бундан буён матнда “Кредит шартномаси” деб юритилади) тузилган.
Кредит шартномасининг 1-бандига кўра даъвогар жавобгарга 2021 йил
20 апрель куни 2-сонли “Бош битим”да белгиланган шартлар асосида “Асфальт
ишлаб чиқариш учун битум сотиб олиш мақсадида” револьвер тартибида 36 ой
муддатга, 3 ойлик имтиёзли давр билан 25 фоиз устама тўлаш шарти билан
3 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратиш, жавобгар олинган пул маблағларини
белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун
фоизлар тўлашга келишилган.
Мазкур кредит шартномасида билан тартибга солинмаган барча масалалар
Бош битим билан тартибга солиниши ва Бош битимнинг ажралмас қисми
ҳисобланиши, Бош битимда кўрсатилган шартлар қўлланишилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 20 апрель куни тузилган 2-сонли “Бош битим”
шартларига кўра даъвогар жавобгарга “Асфальт ишлаб чиқариш учун битум сотиб
олиш мақсадида” алоҳида тузиладиган кредит шартномаларига асосан жами
3 000 000 000 сўмгача миқдорда йиллик 25 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит
маблағи ажратиш, жавобгар эса, олинган кредит суммасини мақсадли ишлатиши,
кредитнинг асосий суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаш
мажбуритини олганлар.
Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 23 апрель кунги нотариал тартибда
расмийлаштирилган ипотека шартномасига кўра жавобгарга тегишли “Асфальтбетон цехи” бино-иншоотлари ва асфальт ишлаб чиқариш ускуналари гаровга
қўйилган. Мазкур гаров мулклари томонлар ўртасида баҳолаш келишув
далолатномасига асосан жами 3 750 000 000 сўмга баҳоланган.
Бош битимнинг 4.2-бандига асосан кредит шартномаси ажралмас қисми
бўлган тўлов графигига кўра жавобгар кредит асосий қарз ва фоизини даъвогарга
ҳар ойнинг 20-санасигача тўлаб бериши белгиланган.
Бош битим 8.1-бандига кўра жавобгар кредит ва ёки фоизларни тўлаш
муддатини бир кунга кечиктирган тақдирда, даъвогар кредитнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилишга ҳақли эканлиги қайд этилган.
Мазкур кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан 2 640 500 000 сўм
кредит маблағлари тегишли тартибда ўтказиб берилиб, ўз мажбуриятларини
бажарган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармасдан,
мунтазам равишда тўлов графигида белгиланган тўловларни амалга оширишни
кечиктириб, даъвогар олдида 2022 йил 16 июнь ҳолатига 70 091 324,44 сўм
муддати ўтган фоиз, 666 666 669 сўм муддати келмаган асосий қарздорликка йўл
қўйган.
Кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатида тўлаш борасидаги
даъвогарнинг 2022 йил 6 июль кунги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки
бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш,
қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади. Ушбу модда учинчи қисмига асосан кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ФКнинг 735-моддасигага кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шартлиги, ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан
бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Жавобгар кредит шартномасига илова тўлов графигида белгиланган кредит
тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган, бу тарафларнинг тушунтиришлари ва
ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Даъвогарнинг кредит асосий қарзи ва фоизини ундириш талаби асосли
бўлиб, жавобгар кредит шартномасига илова тўлов графигида белгиланган кредит
тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган, бу тарафларнинг тушунтиришлари,
мутахассис маълумотномаси ва ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Бироқ, даъвогарнинг судга тақдим қилган маълумотномаси, мутахассис
маълумотномаси ва тарафларнинг тушунтириши ҳамда ишдаги ҳужжатлардан
кўринишича, даъво судга тақдим қилинганидан сўнг жавобгар томонидан кредит
учун жами 131 119 272,79 сўм тўловларни амалга оширган ҳамда ушбу тўланган
маблағлар 56 037 765,71 сўм кредит танига, 70 091 324,44 сўм муддати ўтган
фоизига, 4 990 182,64 сўм пеняга йўналтирилган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан даъво ариза судга тақдим
қилинганидан сўнг қисман тўловлар амалга оширилганлигини инобатга олиб,
даъвонинг кредит қарзини ундириш талабини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан тўланган маблағларни чегирган ҳолда (666 666 669-56 037 765,71)
даъвогар фойдасига 610 628 903,29 сўм асосий қарзни ундиришни, 70 091 324,44
сўм муддати ўтган фоиз ундириш қисмини рад қилишни лозим топди.
Шунингдек, даъво аризада жавобгардан муддати ўтган фоиз қарздорлигига
тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,7 фоиз миқдорида 4 990 182,64 сўм пеня
ундириш талаби билдирилган (пенянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси тақдим
этилган).
Бош битим 13.1-бандига кўра жавобгар мазкур битим бўйича муддати ўтган
кредит фоизи тўловлари бўйича ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,7 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаганлиги ҳамда пеня тўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги сабабли, суд
даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, даъвогарнинг 2022 йил 29 сентябрь кунги маълумотномасига асосан
жавобгар томонидан судга даъво ариза топшириганидан сўнг тўловлар амалга
оширилиб, шундан 4 990 182,64 сўм қарздорликнинг пеня қисмига қопланганлиги
аниқланган.
Шу боис, суд даъвонинг пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топди.
Шунингдек, даъво аризада даъвогар ундирувни гаров мулки бўлган
бино-иншоотлари ва ускуналарга қаратиш сўралган.
Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2021 йил 23 апрель кунги
нотариал тартибда расмийлаштирилган кўчмас мулк ва ускуналарни гаровга
қўйиш тўғрисидаги (ипотека) шартномасига кўра
1) жавобгар *********************га тегишли бўлган Андижон вилояти,
*********, Одилобод маҳаласида 45 044.44 кв.м ер майдонида жойлашган,
қурилиш майдони 2 155,94 кв.м, фойдали майдони 1 867,26 кв метрдан иборат,
тарафлар ўртасида 3 000 000 000 сўмга баҳоланган “Асфальт-бетон цехи” биноиншоотлари” ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан ҳамда
2) жавобгар *********************га Андижон вилоят Божхона
бошқармасининг 2009 йил 21 июль кунги А 3375312 рақамли божхона юк
декларацияси ҳамда Андижон вилоят Божхона бошқармасининг 2009 йил 20 июль
кунги А 3375309-сонли божхона юк декларацияларига асосан тегишли бўлган,
тарафлар ўртасида 750 000 000 сўмга баҳоланган “Асфальт ишлаб чиқариш”
ускуналари гаровга қўйилган.
Мазкур гаров мулклари томонлар ўртасидаги баҳолаш келишув
далолатномасига асосан жами 3 750 000 000 сўмга баҳоланган.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 26-моддасига
асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФКнинг 279-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Шунингдек,
ФКнинг
280-моддасига
кўра
гаровга
олувчининг
(кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг
қарорига мувофиқ қондирилади.
ФКнинг 281-моддасига асосан ФК 280-моддасига мувофиқ ундирув
қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш
қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ
кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли Қарори 23-бандида
ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги
мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги қайд этилган.
Суд қайд этилганларга асосланиб, даъвогарнинг ундирувни гаровдаги
мол-мулкка қаратиш талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар
томонидан фоизларини қайтариш бўйича шартнома шартларига риоя қилинмаган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
6
қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 68, 118, 128,170, 176-181-моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
*********************
ҳисобидан
********************* фойдасига 610 628 903, 29 сўм асосий қарзи, 24 000 сўм
почта харажати, жами 610 652 903,29 сўм ундирилсин.
Ундирув 1) жавобгар *********************га тегишли бўлган Андижон
вилояти, **********, Одилобод маҳаласида 45 044.44 кв.м ер майдонида
жойлашган, умумий қурилиш майдони 2 155,94 кв.м, фойдали майдони 1 867,26 кв
метрдан иборат, тарафлар ўртасида 3 000 000 000 сўмга баҳоланган “Асфальтбетон
цехи”
бино-иншоотлари” ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан ҳамда
2) жавобгар *********************га Андижон вилоят Божхона
бошқармасининг 2009 йил 21 июль кунги А 3375312 рақамли божхона юк
декларацияси ҳамда Андижон вилоят Божхона бошқармасининг 2009 йил 20 июль
кунги А 3375309-сонли божхона юк декларацияларига асосан тегишли бўлган
тарафлар ўртасида 750 000 000 сўмга баҳоланган “Асфальт ишлаб чиқариш”
ускуналарига қаратилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
********************* ҳисобидан республика бюджетига 14 834 963,52
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов