← Назад
Решение #770190 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Кодекс | 236 | — | code_article | |
| зР ФК | 631 | — | law | |
| зР ФК | 449 | — | law | |
| зР ФК | 236 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| зР ФК | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11uy
Тел: (+998 74) 232-35-41,
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 29 сентябрь
4-1702-2201/923-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаев раислигида,
Ж.Одилжоновнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон
вилоят худудий бошқармаси даъвогар “MUSTAQIL YO`L TA`MIR” масъулияти
чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар Асака туман йўллардан
фойдаланиш унитар корхонасидан 83 099 005 сўм дебитор қарздорлик 41 549 502
сўм пеня хамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни, даъвогарнинг вакили А.Мухторов (ишончнома асосида) иштирокида,
жавобгар вакили Р.Мирзаев (ишончнома асосида) қатнашувида, палата ва ишга
мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шаҳс сифатида жалб этилган
Андижон вилоят молия бошқармаси, Андижон вилоят ғазначилик бошқармаси
вакиллари иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъво аризасида баён қилинишича, “MUSTAQIL YO`L TA`MIR” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) ва
“Асака туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси (кейинги ўринларда
матнда “Жавобгар” деб аталади) ўртасида 2021 йил 26 май куни №11/21-сонли
пудрат шартномаси имзоланган.
Шартномага кўра, жавобгар даъвогарга Асака тумани Улуғбек МФЙ Юқори
Наврўз кўчаларини жорий таъмирлаш ишларини смета асосида бажариш учун
зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш
мажбуриятини, даъвогар белгиланган худудда жорий таъмирлаш ишларини
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар белгиланган худудда лойиҳа смета ҳужжатларида кўрсатилган иш
турларидан жами 52 385 498 сўмлик йўлларни жорий таъмирлаш ишларини
бажарган, мазкур бажарилган ишлар хисоб-фактура ва маълумотнома билан
тасдиқланган, бироқ жавобгар бажарилган ишларнинг хаққини тўлаб бермаган,
даъвогар жавобгарга мазкур маблағларни ихтиёрий равишда тўлаб беришни
сўраган ва 2021 йил 24 декабрда хамда 2022 йил 21 апрелда талабнома юборган.
Бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирилган.
Шунингдек, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 15 июнь куни
№15/106-сонли асфальт махсулот етказиб бериш шартномаси имзоланган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга асфальтобетон махсулоти
етказиб беришни, жавобгар эса, махсулотни қабул қилиб олиб, тўловни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгар корхона томонидан берилган
29.07.2021 йил кунги №29/07-сонли ҳисоб-фактура орқали жами 155 тонна,
қиймати 65 100 000 сўмлик асфальтобетон махсулотини етказиб берган.
Жавобгар ушбу олинган махсулот учун тўловни амалга оширмасдан
34 386 493,12 сўм қарздорликни даъвогарга тўлаб бермаган.
Шу сабабли даъвогар иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан хар икки шартнома бўйича жами 83 099 005 сўм бажарилган ишлар
ҳақини ундиришни сўраган.
Шунингдек, пудрат шартноманинг 4.3-бандида кўрсатилган, “Буюртмачи”
кечиктирган хар бир кун учун кечиктирилган тўловнинг 0,4 фоиз миқдорида
аммо кечиктирилган тўловнинг 50 фоизидан ошмаган холда пеня тўлайди деб
келишилган.
Шунга кўра даъвогар тўланмаган сумма учун пеня жами 41 549 502 сўм
ундириб беришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида, даъвони табларини тан олиб, қонуний
қарор қабул қилиш хақида кўрсатувлар берган.
Палата ва учинчи шахслар белгиланган тартибда суд мажлиси тўғрисида
ҳабардор этилган бўлсада вакил иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар, учинчи шахс суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур қонун нормаларига асосланиб, тақдим этилган иш ҳужжатларида
ишни кўриб чиқиш учун далиллар етарли бўлгани учун суд иқтисодий ишни
палата ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни, далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини жавобгардан ундиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда матнда
“ЎзР ФК” деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Кодекснинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020
2021 йил 26 май куни №11/21-сонли пудрат шартномаси имзоланган.
Шартномага кўра, жавобгар даъвогарга Асака тумани Улуғбек МФЙ Юқори
Наврўз кўчаларини жорий таъмирлаш ишларини смета асосида бажариш учун
зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш
мажбуриятини, даъвогар белгиланган худудда жорий таъмирлаш ишларини
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар белгиланган худудда лойиҳа смета ҳужжатларида кўрсатилган иш
турларидан жами 52 385 498 сўмлик йўлларни жорий таъмирлаш ишларини
бажарган, мазкур бажарилган ишлар хисоб-фактура ва маълумотнома билан
тасдиқланган, бироқ жавобгар бажарилган ишларнинг хаққини тўлаб бермаган,
даъвогар жавобгарга мазкур маблағларни ихтиёрий равишда тўлаб беришни
сўраган ва 2021 йил 24 декабрда хамда 2022 йил 21 апрелда талабнома юборган.
Бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирилган.
ЎзР ФК 631-моддасига мувофиқ, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида
ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни
бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 2021 йил 15 июнь куни №15/106сонли асфальт махсулот етказиб бериш шартномаси имзоланган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга асфальтобетон махсулоти
етказиб беришни, жавобгар эса, махсулотни қабул қилиб олиб, тўловни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгар корхона томонидан берилган
29.07.2021 йил кунги №29/07-сонли ҳисоб-фактура орқали жами 155 тонна,
қиймати 65 100 000 сўмлик асфальтобетон махсулотини етказиб берган.
Жавобгар ушбу олинган махсулот учун тўловни амалга оширмасдан
34 386 493,12 сўм қарздорликни даъвогарга тўлаб бермаган.
ЎзР ФК 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал
қилган ҳолда тўлайди.
Суд ушбу ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан хар икки шартнома учун
асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки,
иш хужжатларида мавжуд бажарилган ишлар тўғрисида маълумот, жами
83 099 005 сўмлик бажарилган ишлар тўғрисида ҳисоб-фактура ва тарафлар
ўртасида тасдиқланганлиги, маҳсулот етказиб берилганлиги тасдиқловчи ҳисобфактура, мазкур иш бўйича даъвогар ва жавобгар вакилларининг суд мажлисида
берган кўрсатувлари билан ўз исботини топади.
Зеро, ЎзР ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шунингдек,
даъвогарнинг
бажарилган
ишлар
учун
тўлов
кечиктирилганлик учун ҳисобланган 41 549 502 сўм пеня ундириш талаби ҳам
асосли бўлиб, пеня тўғри ҳисобланган. Чунки, пудрат шартноманинг 4.3-бандида
кўрсатилган, “Буюртмачи” кечиктирган хар бир кун учун кечиктирилган
тўловнинг 0,4% миқдорида аммо кечиктирилган тўловнинг 50 фоизидан
ошмаган холда пеня тўлайди деб келишилган.
ЎзР ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
ЎзР ФК 263-моддасига мувофиқ, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” (Матнда кейинги ўринда пленум қарори деб
аталади)ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандига кўра,
мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда
хўжалик судлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий
амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи
тарафларнинг
мулкий
аҳволини,
шунингдек
кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги,
шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган.
Шунга кўра суд, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, жавобгарнинг мулкий ахволини инобатга олиб, тақдим этилган пеня
ҳисоб-китобини ўрганиб, тўғри хисобланганлини эътиборга олиб неустойка
ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига
8 309 900,4 сўм пеня ундиришни лозим деб топади.
Зеро, Пленум қарорининг 2-бандида: “Шартномада жарима ёки пеня
шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт.”деб белгиланган.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини ўрганиб чиқиб, даъво асослилигини инобатга олиб, жавобгар
хисобидан давлат бюджетига 2 492 970,14 сўм давлат божи ва даъвогарга 24 000
сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Чунки, ЎзР ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 234, 236, 631,моддалари, Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-179-моддаларига
асосланиб,
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Асака туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси
ҳисобидан:
- даъвогар “MUSTAQIL YO`L TA`MIR” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 83 099 005 сўм асосий қарз, 8 309 900,4 сўм пеня ва 24 000 сўм почта
ҳаражати;
- Республика бюджетига 2 492 970,14 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция
тартибида шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
У.М.Бузурходжаев