Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2201/3868 Дата решения 28.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Каримов Аброрбек Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Yirik soliq toʻlovchilar boʻyicha hududlararo Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый “MERRYMED FARM” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 909598 Claim ID 2858937 PDF Hash 8ed0a2d359f83d45... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20А-uy 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20А Тel: 0 (369) 227 79 93 Fax: 0 (369) 227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 28 сентябрь 4-1601-2201/3868-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий суди судья А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тураевнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ФФФнинг жавобгар «ҚҚҚмасъулияти чекланган жамиятига нисбатан 260823191 сўм миқдорида жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни суднинг ўз биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ФФФ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, «ҚҚҚмасъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига асосан 260823191 сўм миқдорида жарима қўллаб беришни сўраган. Аризачи судга ариза тақдим этиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суднинг 2022 йил 23 сентябрдаги суд мажлисида аризачи вакили жавобгар томонидан дебитор қарздорлик қисман бартараф этилганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўраган. Жавобгар белгиланган тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади ҳамда ариза талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170, 220моддаларида бундай ҳолда иш жавобгарнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шунга асосан, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблайди. Суд аризачи вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришларини тинглаб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризани тўлиқ қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди: Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, аризачи томонидан жавобгар фаолияти юзасидан таҳлил ўтказилганда жавобгар томонидан 2020 йил ва 2021 йил давомида хорижий хамкорлар билан тузилган импорт шартномаси бўйича 332594 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлик вужудга келганлиги аниқланган. Жумладан, жавобгар томонидан Австрия давлатининг Роксел трейдинг Гмбх компанияси билан 205239128207057504200200024-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 26520 АҚШ доллари, Германия Федератив Республикасининг Текстима экспорт импорт ЖМБЭЙЧ компанияси билан 205239128207057504180200134-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2261,8 АҚШ доллари, Гонконг Республикасининг Голд Ист трейдинг компанияси билан 205239128207057504180200046 (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 77633 АҚШ доллари, Хитой Халқ Республикасининг Шанхаи Зе Жи Ко ЛТД компанияси билан 205239128207057504210200036-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 25000 АҚШ доллари, Хитой Халқ Республикасининг Ботоу Сити Лонгтенг Пластик индастри Ко ЛТД компанияси билан 205239128207057504200200032-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 40640 АҚШ доллари, Хитой Халқ Республикасининг Янгжоу Жингфенг Ню Материал Ко ЛТД компанияси билан 205239128207057504200200015-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 30320 АҚШ доллари, Хитой Халқ Республикасининг Зежиянг Тянлон Капсуле Ко ЛТД компанияси билан 205239128207057504210200007-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 12600 АҚШ доллари, Хитой Халқ Республикасининг Шандонг Линуо текникал гласс Ко ЛТД компанияси билан 205239128207057504190200140-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 59119 АҚШ доллари, Корея Республикасининг ЛЖ Чем ЛТД компанияси билан 205239128207057504200200083сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 58500 АҚШ доллари миқдорида тўловлар амалга оширилган бўлиб, лекин белгиланган муддатларда товарлар импорт қилинмаганлиги ёки маблағлар қайтарилмаганлиги натижасида 205239128207057504200200024-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 2 июнь куни ҳолатига 14519740 сўм, 205239128207057504210200036-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 29 март куни ҳолатига 13913213 сўм, 205239128207057504200200032сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 30 март куни ҳолатига 22617318 сўм, 205239128207057504200200015-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 30 март куни ҳолатига 16873944 сўм, 205239128207057504210200007-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 18 май куни ҳолатига 7012259 сўм, 205239128207057504190200140-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 1 март куни ҳолатига 32901464 сўм, 205239128207057504180200134-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 11 июнь ҳолатига, 205239128207057504180200046 (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 11 июнь куни ҳолатига, 205239128207057504200200083-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 25 июль куни ҳолатига дебитор қарздорлик юзага келган ва товарлар импорти белгиланган муддатлардан 180 кундан 545 кунгача бўлган муддатга кечиктирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 23-бандига мувофиқ, товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Низомнинг 27-бандида белгиланишича, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Низомнинг 28-бандига кўра, аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади; суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди. Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Аризачи томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 205239128207057504210200007-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик бартараф этилган. Низомнинг қайд этиб ўтилган талабларига асосланиб, эркин муомалага чиқариш божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштириш белгиланган муддатлардан кечикканлиги учун аризачи томонидан жавобгарга нисбатан қуйидаги шартномалар бўйича муддати ўтган дебиторлик қарздорлик суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда: - 205239128207057504200200024-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 2 июнь куни ҳолатига 14519740 сўм; - 205239128207057504210200036-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 29 март куни ҳолатига 13913213 сўм; - 205239128207057504200200032-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 30 март куни ҳолатига 22617318 сўм; - 205239128207057504200200015-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 30 март куни ҳолатига 16873944 сўм; - 205239128207057504190200140-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 1 март куни ҳолатига 564487 сўм. Низомнинг қайд этиб ўтилган талабларига асосланиб, эркин муомалага чиқариш божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштириш белгиланган муддатлардан кечикканлиги учун аризачи томонидан жавобгарга нисбатан қуйидаги шартномалар бўйича муддати ўтган дебиторлик қарздорлик суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда: - 205239128207057504180200134-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 27 апрель куни ҳолатига 2517512 сўм; - 205239128207057504180200046 (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 27 апрель куни ҳолатига 86410065 сўм; - 205239128207057504200200083-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 10 июнь куни ҳолатига 64057676 сўм. Муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий тўлаб бериш ҳақида талабнома жавобгарга унинг шахсий кабинети орқали юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ҳақида аризачига маълумот тақдим этилмаган ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган. Юқорида қайд этилганидек, жавобгар томонидан хорижий хамкор билан тузилган импорт шартномалари бўйича маҳсулотларни олиб кириш муддати ўтказиб юборилиб, 180 кундан 545 кунгача кечиктирилган. Ушбу ҳолатлар аризачи вакилининг суд муҳокамаси давомида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд далиллар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ташқи савдо операцияларининг Ягона электрон базаси маълумоти билан тақдим этилган маълумоти билан тасдиқланади. Таъкидлаб ўтилган қонун ҳужжати талабларига асосан, ушбу ҳолат аризачи томонидан билдирилган талабни қаноатлантиришга ва жавобгарга нисбатан жарима қўллашга асос бўлади. Шу боис, суд аризачи томонидан билдирилган талабни асосли деб ҳисоблайди ва аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Шунга кўра, суд иш юзасидан давлат божи ундирмасликни ҳамда тўланган 24000 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 220-222-моддаларини қўллаб, суд «ҚҚҚмасъулияти чекланган жамиятига нисбатан муддати ўтган дебиторлик қарздорлик суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда: - 205239128207057504200200024-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 2 июнь куни ҳолатига 14519740 сўм; - 205239128207057504210200036-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 29 март куни ҳолатига 13913213 сўм; - 205239128207057504200200032-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 30 март куни ҳолатига 22617318 сўм; - 205239128207057504200200015-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 30 март куни ҳолатига 16873944 сўм; - 205239128207057504190200140-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 1 март куни ҳолатига 564487 сўм; муддати ўтган дебиторлик қарздорлик суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда: - 205239128207057504180200134-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 27 апрель куни ҳолатига 2517512 сўм; - 205239128207057504180200046 (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 27 апрель куни ҳолатига 86410065 сўм; - 205239128207057504200200083-сонли (ИДН рақами) импорт шартномаси бўйича 2022 йил 10 июнь куни ҳолатига 64057676 сўм жами 221473955 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жарима суммасини ундириш аризачи зиммасига юклатилсин. «ҚҚҚмасъулияти чекланган жамиятидан: - ФФФ фойдасига 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Каримов