Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/257 Дата решения 04.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 377091 Claim ID 2750768 PDF Hash 2c23c9de7f1e65e7... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
урбоновга нисбатан ЖК 168-моддаси урбоновга нисбатан ЖК 168 law
имматликлар ЖПК 211-моддаси имматликлар ЖПК 211 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖК 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖПК 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2025 йил апрель ойининг 04 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, жабрланувчи М.Шарифбоева, судланувчи С.Қурбонов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Shiroza himoya” адвокатлик фирмасининг адвокати Ш.Юльчиеваларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “б” банди ва 28,211-моддасининг 1-қисми билан айбланган, Қурбонов Санжар Рахмонқул ўғлига нисбатан №1-1006-2501/257-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Қурбонов Санжар Рахмонқул ўғли (Qurbonov Sanjar Raxmonqul o’g’li), 2001 йил 07 октябрь куни Жиззах вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти тугалланмаган олий, Тошкент Кимё Халқаро университети талабаси, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Жиззах вилояти, Бахмал тумани, Шодмон ҚФЙ, Шодлик МФЙ, 14-уйда яшайди, эҳтиёт чораси сифатида “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи С.Қурбонов, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида жиноят ишининг унга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахс билан олдиндан тил бириктириб, жиноят ишининг унга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахс 2023 йилнинг декабрь ойларида Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган Тошкент Кимё Халқаро Университети биносида бўла туриб, М.Шарифбоевага таниши орқали университет 2-босқич ўташ имтиҳонлари баҳосини қўйдириб беришни ваъда қилиб, уни алдаб, мансабдор шахсга пора беришга далолат қилиб, М.Шарифбоеванинг дастлаб 800 АҚШ доллари, сўнгра М.Шарифбоеванинг паспорт маълумотлари ўзгаргани баҳонасида яна 300 АҚШ доллари, жами 1.100 АҚШ долларини эгаллаб, ваъдасини бажармасдан, пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлар. Судланувчи С.Қурбонов суд мажлисида, айбига қисман иқрорлик билдириб, Тошкент Кимё Халқаро университетида таҳсил олиши, таниши И.Нозимжоновнинг илтимосига кўра унинг тест имтиҳонларида онлайн қатнашиб, ўрнига имтиҳонларни топшириб, баҳоларини олиб берганлиги, орадан бир қанча вақт ўтиб, И.Нозимжонов унга қўнғироқ қилиб, бир таниши борлигини ва уни ҳам 5 та фандан баҳоларини имтиҳондан олиб бериш лозимлигини айтганлиги, шунда жами 1.200 АҚШ доллари эвазига онлайн тарзда имтиҳонларга қатнашиб беришини айтганлиги, И.Низомджонов унга маслаҳатлашиб кўриб жавобини айтишини билдирганлиги, сўнгра унга қўнғироқ қилиб пулларни олиб келаётганини билдирганлиги, И.Нозимжонов унинг ёнига кейинчалик шахсини билган Ф.Қурбонов билан келганлиги ва Ф.Қурбонов унга нақд ва пул ўтказиш йўли билан жами 1.050 АҚШ долларини берганлиги, сўнгра М.Шарифбоеванинг паспорт маълумотлари билан онлайн тест имтиҳонларини топшириш учун тизимга кирганида, паспорт маълумотлари ўзгаргани сабабли, тизимга кира олмаганлиги, М.Шарифбоевадан янги паспорти маълумотларини олиб, тизимга кирмоқчи бўлганида, тизимга кира олмаганлиги, шу тариқа тизим қайта очилишини кутиб юрганлиги, аммо тизим қайта очилмаганлиги, М.Шарифбоева унга қўнғироқ қилганида, унга тизим қайта ишлаши билан имтиҳон баҳоларини қўйдириб беришини маълум қилиб келганлиги, пулларни сарфлаб юборгани сабабли, қайтариб бериш имконияти бўлмаганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлиги, унинг оилавий ва моддий аҳволини, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар қопланганлигини эътиборга олиб, жазо тайинлашда енгиллик беришни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи С.Қурбонов айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан ҳам тўлиқ тасдиқланади. Жабрланувчи М.Шарифбоева суд мажлисида, 2022 йил сентябрь ойида Тошкент Кимё Университетига ўқишга қабул қилинганлиги, 2023 йил декабрь ойида соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли курсдан курсга ўтиш имтиҳонларида қатнаша олмаганлиги ва шу сабабли уни деканатга чақиришганлиги, деканатда кейинчалик шахсини билган И.Нозимжонов ҳам бўлганлиги ва у деканатдан чиққанида, И.Нозимжонов унинг ёнига келиб, унда ҳам худди шундай муаммо бўлганида, танишлари ишини ҳал қилиб беришганлиги ва курсдан курсга ўтганлигини билдириб, танишларига муайян пул берган тақдирида унга ҳам ёрдам бера олишини билдирганлиги, шунда И.Нозимжонов унинг ёнида кимгадир қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтирганлиги ва сўнгра унга қарата таниши 800 АҚШ доллари эвазига масалани ҳал қилиб беришини билдирганлиги, И.Нозимжоновга розилик билдирганида, И.Нозимжонов унга танишининг ёнига бирга боришларини айтганлиги, бироқ шу пайтда ишлари билан банд бўлгани сабабли таниши Ф.Қурбоновдан И.Нозимжонов билан бирга бориб келишини сўраганлиги, шу билан орадан маълум вақт ўтгач, тизимга кирганида, баҳолари қўйилмаганини кўриб, И.Нозимжоновга қўнғироқ қилганлиги, И.Нозимжонов унга кейинчалик шахсини билган С.Қурбоновнинг телефон рақамини берганлиги, С.Қурбонов билан боғланганида, С.Қурбонов ундан паспортининг янги маълумотларини беришини сўраганлиги, С.Қурбоновга паспортининг янги маълумотларини тақдим қилганлиги ва унинг талабига кўра яна 300 АҚШ доллари ўткзиб берганлиги, шундан сўнг С.Қурбонов унга узоқ вақт давомида ишини ҳал қилиб беришини айтиб келганлиги, бироқ университет бўйича унинг курсда қолгани ҳақида буйруқ чиққач, пулларини қайтариб беришни талаб қилганлиги, бироқ С.Қурбонов унга турли баҳоналарни рўкач қилиб келганлиги, шунда алданганини сезиб, ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, И.Нозимжонов унга имтиҳонлари масаласини мансабдор танишлари орқали ҳал қилиб беришини айтганлиги, ўрнига бошқа шахс тизимга кириб имтиҳон топшириб беришини айтмаганлиги, ҳозирда унга етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлигини билдириб кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Ф.Қурбонов суд мажлисида, суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи М.Шарифбоеванинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтди. Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, С.Қурбоновнинг содир этган жиноятларидаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, ўзаро ёзишмалар фотосуратлари, стенограммалар ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, тергов органи томонидан судланувчи С.Қурбоновнинг фирибгарлик, яъни бир гуруҳ ҳолда, М.Шарифбоевани алдаб, мансабдор шахсга пора беришга далолат қилиб, 1.100 АҚШ долларини талон-торож қилганда ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 2-қисмининг “б” банди, 28,211-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи С.Қурбоновга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг оилавий шароитини, ёшини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, ғаразли ниятларда жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни қопланганлигини инобатга олиб, судланувчи С.Қурбоновга нисбатан ЖК 168-моддаси 2қисмининг “б” банди билан, модданинг 5-қисми талабларидан келиб чиққан ҳолда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни, Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211моддасининг 1-қисми билан жазо санкциясида назарда тутилган жарима жазоси тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 23сонли Қарорининг 25-бандида, фирибгарлик натижасида олинган, шунингдек иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган жабрланувчига тегишли пул ва бошқа қимматликлар ЖПК 211-моддаси 4-бандига кўра, ўз эгасига қайтариб берилиши лозим, пул ва бошқа қимматликлар улар эгасининг ташаббуси билан, била туриб, пора предмети сифатида берилган ҳоллар бундан мустасно, деб тушунтириш берилган. Бундай ҳолларда суд, ҳозирда иш бўйича пора предмети ҳисобланган 1.100 АҚШ доллари фуқаро М.Шарифбоевага қайтарилганини инобатга олиб, мазкур маблағлар М.Шарифбоевадан олиниб пора предмети сифатида 1.100 АҚШ долларининг ҳукм чиқарилган кундаги сўмга нисбатан қийматида, 14.212.484,47 сўм миқдорида давлат фойдасига ундиришни лозим топади. 5 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд Қ И Л А Д И: Қурбонов Санжар Рахмонқул ўғли (Qurbonov Sanjar Raxmonqul o’g’li) Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси 2-қисмининг “б” банди, 28,211-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Қурбонов Санжар Рахмонқул ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Қурбонов Санжар Рахмонқул ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211-моддасининг 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баравари миқдорида 15.000.000 (ўн беш миллион) сўм жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси, 61-моддаси 2-қисми талабига асосан Қурбонов Санжар Рахмонқул ўғлига тайинланган жазоларнинг ҳар қайсиси алоҳида ижро этилсин. Тайинланган жарима давлат даромадига ундирилсин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати маҳкум ҳақиқатда ишга жойлашган кундан бошлаб ҳисоблансин. Жазо ижросини назорат қилиш маҳкум С.Қурбоновнинг яшаш жойи бўйича Жиззах вилояти, Бахмал тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи зиммасига юклатилсин. С.Қурбоновга Ўзбекистон Республикаси ЖК 46-моддаси 4-қисмининг талаби тушунтирилсин, агар у суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг С.Қурбоновга нисбатан танланган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг пора предмети деб топилган 1.100 АҚШ долларининг ҳукм чиқарилган кундаги сўмга нисбатан қийматида 14.212.484,47 сўм М.Шарифбоевадан давлат фойдасига ундирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини 6 олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: /имзо/ И.Сабиров