← Назад
Решение #77074 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/381-сонли
2025 йил апрель ойининг “04” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг
котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, айбланувчи Ж.Норқулов ва унинг ҳимоячиси адвокат И.Худоев,
жабрланувчи
А.Жумагелдиевларнинг
иштирокида,
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан айбланган:
Норқулов Жалолиддин Равшан ўғли (NORQULOV
JALOLIDDIN RAVSHAN O`G`LI), 2001 йил 01 августь куни
Ўзбекистон Республикасида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси,
ўрта-махсус
маълумотли, бўйдоқ, депутатликка сайланмаган, давлат
мукофотлари
билан
тақдирланмаган,
муқаддам
судланмаган, ўзини ўзи банд қилган, Қашқадарё вилояти
Касби тумани, Пахтазор МФЙ, 66-уйда рўйхатда туради,
иш бўйича “Муносиб ҳулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат”
эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини
ўз вақтида олган
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, Норқулов Жалолиддин
Равшан ўғли 2025 йил 25 январь куни соат тахминан 06:00 да, ғаразли ва
паст мақсадларни кўзлаб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талонторож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани, Тирсакобод МФЙ ҳудудида
жойлашган “Marmaris” номли меҳмонхонанинг 27-хонасида бўла туриб, шу
ерда бўлган Жумагелдиев Алланур Сапаргелди ўғлига тегишли 155.000
сўмлик сумкасини ҳамда ушбу сумканинг ичида бўлган 4.880.000 сўмлик
ноутбугини ва 75.000 сўмлик кўзойнагини ўғирлаб, жиноят содир бўлган
жойдан яширинган.
Айбланувчи Ж.Норқулов суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза
тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги,
содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига
етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан
ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни
сўради.
Жабрланувчи А.Жумагелдиев суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги
ариза тақдим қилиб, айбланувчи Д.Юлдошевга нисбатан ҳеч қандай даъвоси
йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан
ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган
1
ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни
сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз
айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд, жабрланувчи А.Жумагелдиев ҳамда айбланувчи Ж.Норқуловнинг
ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб,
Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчисининг жиноят ишини
ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб,
гумонланувчининг айбига иқрорлиги, етказилган зарарнинг тўлиқ
қопланганлиги, ярашув айбланувчи ва жабрланувчининг бирон-бир
тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг
661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, Ж.Норқуловга
нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим
топади.
Суд, жабрланувчи А.Жумагелдиевга Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш
тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини тушунтиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан
айбланувчи Норқулов Жалолиддин Равшан ўғли (NORQULOV JALOLIDDIN
RAVSHAN O`G`LI)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати
билан тугатилсин.
Жабрланувчи А.Жумагелдиевга мазкур иш бўйича иш юритишни
қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Ж.Норқуловга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин.
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий
шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
А.А.Мухиддинов
2
3