← Назад
Решение #771101 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BEKOBOD TUMANLARARO
BEKABAD INTER-DISTRICT
IQTISODIY
SUDI
ECONOMIC COURT
Protected by PDF Anti-Copy Free
(Upgrade
to Pro Version to Remove the Watermark)
110503, Bekobodshahri,
G.Gulomko‘chasi
110503,Bekabad, G.Gulom street
Tel: (70) 202-01-59, (70) 202-01-62, е-mail: i.bekobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 28 сентябрь
Бекобод тумани
4-1106-2202/1074-сонли иш
Бекобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Набиев
раислигида, Ж.Таированинг котиблигида, аризачи Тошкент вилояти Давлат
солиқ бошқармасининг жавобгар “BEKOBOD ECO METAN” масъулияти
чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
тарафлардан: аризачи вакили М.Мадаминов (ишончнома асосида)
иштирокидаги очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
аризачи Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда
“аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
“BEKOBOD ECO METAN” масъулияти чекланган жамиятининг (бундан буён
матнда “жавобгар” деб юритилади) банклардаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги асосларни
таъкидлаб, жавобгар 2022 йил июнь ойи учун Қўшилган қиймат солиғи бўйича
солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлигини билдириб,
аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
128-моддаси 5-қисмига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа
алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтган бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва
16.09.2022 йилда қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш
ҳужжатида мавжуд.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан
қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси
талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни
Protected by PDF Anti-Copy Free
лозим топди.
to Pro Version
to Remove
the Watermark)
Суд иш(Upgrade
ҳужжатларини
ўрганиб,
аризачи
вакилининг кўрсатмаларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан 2022 йил июнь
ойи учун Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи 2022 йил
6 сентябрь кунига қадар тақдим этилмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён
матнда “СК” деб юритилади) 273-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ
тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ
ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган
солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган
муддатда тақдим этишлари шарт.
Аризачи солиқ ҳисоботини тақдим этиш юзасидан жавобгарнинг
шахсий кабинетига 2022 йил 28 июль куни электрон шаклда хабарнома
юборган. Бироқ, жавобгар ушбу хабарномани қабул қилиб олган бўлса-да,
солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этмаган.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан
ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилади.
Шунингдек, ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ
органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим
этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим
этилмаганда қўлланилиши мумкин.
Мазкур ҳолатда жавобгар “BEKOBOD ECO METAN” масъулияти
чекланган жамияти томонидан Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ
ҳисоботларини бугунги кунга қадар тақдим этилмаганлиги аризачи
вакилининг судга тақдим этган маълумотномаси, кўрсатмаси ҳамда иш
ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра суд, ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама,
тўлиқ ўрганиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни,“Давлат божи тўғрисида”ги
Protected by PDF Anti-Copy Free
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига
(Upgrade
to Pro Version
to Remove
Watermark)қўллаш тўғрисидаги
асосан аризачи
ва жавобгар
- ҳуқуқий
таъсирthe
чораларини
ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш
бўйича давлат божини ундирмасликни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 179 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Аризачининг талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “BEKOBOD ECO METAN” масъулияти чекланган
жамиятининг банклардаги ҳисобварақалари бўйича операция (бюджетга
тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса
оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш
ҳоллари бундан мустасно)ларининг чиқиш қисми Қўшилган қиймат солиғи
бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
“BEKOBOD ECO METAN” масьулияти чекланган жамиятига хизмат
кўрсатувчи барча банклар ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб
қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ
органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори)
асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод
этилганлигини инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
М.Набиев