Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/3589 Дата решения 28.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Пахтаобод тумани Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси Ответчик / Подсудимый ANDIJON MEXANIKA ZAVODI шўъба корхонаси
Source ID 921930 Claim ID 2930831 PDF Hash 9611f0eeefedd758... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 47-моддаси онуни 47 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tuman, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р.Бустан, улица Мустакиллик, 36 Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 4-1701-2201/3589-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котибалигида даъвогар- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Пахтаобод туман бўлимининг жавобгар- “Андижон механика заводи” шўба корхонасига нисбатан тақдим этган даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили- Б.Нажмиддинов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Андижон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: 1971 йилда туғилган фуқаро Мамадалиев Шухратжон ҳамда 1966 йилда туғилган фуқаро Нишонов Алижонларга Тиббий меҳнат комиссиясининг хулосасига кўра “Андижон механика заводи” шўба корхонасида ишлаган даврида меҳнатда майибланганлиги учун II-гуруҳ ногирони деб тан олинган. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Пахтаобод туман бўлими (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) томонидан фуқаро Ш.Мамадалиев ва А.Нишоновларга ҳар ойда 953 700 сўмдан 1 069 200 сўмгача миқдорда 2022 йил апрель ойидан сентябрь ойига қадарли жами 10 473 734,08 сўм миқдорида ногиронлик пенсиялари тўланган. Даъвогар фуқарога тўланган пенсия тўловини тўлаш тўғрисида жавобгарга талабнома юборилган, бироқ жавобгар тўловларни амалга оширмаган. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни талабидан келиб чиқиб, даъвогар иқтисодий судга жавобгардан фукароларга тўланган 10 473 734,08 сўм ногиронлик пенсия тўлови ҳамда 471 318,03 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво ариза билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, фуқароларга ногиронлик пенсияси тўлаб келинаётганлиги, жорий йил апрель ойига қадар бўлган қарздорликлар суднинг ҳал қилув қарорига асосан ундирилганлигини, фуқаролар умрбод пенсия тўлашлик белгиланганлигини, амалдаги тартибга асосан жавобгар тўланган ногиронлик пенсияларини қоплаш учун пенсия жамғармасига маблағ ўтказиб туриши лозимлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво ариза юзасидан эътирози йўқлигини, қарздорлик мавжудлигини, солиқ инспекцияси томонидан ҳам инкассо топшириқномаси қўйилганлигини, корхонанинг солиқ ва мажбурий тўловлардан қарздорлиги мавжудлиги сабабли тўловларни амалга ошириш имкони бўлмаганлигини билдириб, қисқа муддатда қарздорликни бартараф этишликни маълум қилди. Суд тарафлар вакиллариининг кўргазмаларини ҳамда ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш хужжатларидан аниқланишича, “Андижон механика заводи” шўба корхонасида ишлаган фуқаро Ш.Мамадалиев 1996 йил 8 июль куни иш жойида меҳнат вазифаларини бажариш вақтида, фуқаро А.Нишонов 1999 йил 9 март куни иш жойида меҳнат вазифаларини бажариш вақтида тан жароҳати олинган. Олинган тан жарохати ҳолати юзасидан фуқароларга белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилган. Тиббий меҳнат комиссиясининг хулосаларига кўра фуқароларга меҳнатда майибланганлиги учун II-гуруҳ ногиронлари деб тан олинган. Даъвогар томонидан фуқароларга ногиронлик пенсиялари тайинланган, фуқароларга тўлов амалга оширилган бўлиб, фуқароларга 2022 йил 1 апрелдан 1 сентябрга қадарли 10 473 734,08 сўм тўловлар амалга оширилган, жавобгар эса мазкур 10 473 734,08 сўм миқдорида ногиронлик пенсиялари тўламаган. Даъвогар жавобгарга тўланган пенсия тўловларини қоплаш тўғрисидаги талабномани жавобгарга почта алоқа хизмати орқали юборилган, бироқ жавобгар тўловларни амалга оширмаган. Суд ушбу ҳолатда даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, иш хужжатларида фуқаролар Ш.Мамадалиев ва А.Нишоновларга ногиронлик пенсияси тайинланганлиги ва тўланган пенсия тўловлари миқдорини тасдиқловчи даъвогарнинг фармойишлари, тасдиқланган маълумотномалар билан ўз исботини топган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 47-моддаси б-бандига кўра ногиронлик пенсияси агар ногиронлик белгиланган кундан бошлаб уч ой ичида пенсия сўраб мурожаат этилган бўлса, ТМЭК ногиронликни белгилаган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия бутун ногиронлик даври учун тайинланади. 60 ёшдан ошган эркак ва 55 ёшдан ошган аёл ногиронларга - ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланади. Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисмига асосан мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш учун иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказишлари белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг тасдиқлаш ҳақида”ги 357-сонли Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади. 4-бандида ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказишлиги белгиланган. Юқорида баён этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъвосини асосли деб ҳисоблаб, 10 473 737,08 сўм қарздорликни ундиришни лозим топади. Шунингдек даъвогар тўловлар белгиланган муддатда амалга оширилмаганлиги сабабли 471 318,03 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги низомнинг 5-боб 20-бандида мазкур низомнинг 3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган пенсияларни тўлаш харажатлар ўзвақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг 0,033 фоиз миқдорида, лекин қарздорликнинг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланишлиги белгиланган. Даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳисоб-китоб нотўғри эканлиги аниқланди. Даъвогар судга 2022 йил 25 августь кунги даъво аризаси билан мурожаат этган бўлиб, жавобгардан кечиктирилган тўловлар учун 173 888 сўм (апрель ойи учун 63 046 сўм, май ойи учун 57 186 сўм, июнь ойи учун 36 006 сўм, июль ойи учун 17 650 сўм) пеня талаб этиш ҳуқуқи мавжуд бўлган. Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг 471 318,03 сўм пеня ундириш талабини 173 888 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. Суд ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда Республика бюджетига ундиришни, бироқ даъвогар давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишликни лозим топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 177, 179-моддаларига асосланиб қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. “Андижон механика заводи” шўба корхонаси ҳисобидан: - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Пахтаобод туман бўлимига регресс тартибда 10 473 734,08 сўм тўлаб берилган пенсия тўловлари, 173 888 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи С.Умаралиев