← Назад
Решение #771626 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| онунинг | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 280 | — | law | |
| моддасига асосан ФК | 280 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 28 сентябрь
4-1706-2201/604-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – АТБ “******************” манфаатини кўзлаб,
жавобгар – “******************” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан 3 000 000 000 сўм кредит асосий қарз, 188 815 000 сўм фоиз, жами
3 188 815 000 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаровга қўйилган
мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий
ишни
даъвогар вакили *********** (2021 йил 27 декабрдаги 01/07-02-4861-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) АТ “******************” (бундан
буён матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, “******************” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га нисбатан 3 000 000 000 сўм
кредит
асосий
қарз,
188 815 000
сўм
фоиз,
жами
3 188 815 000 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаровга қўйилган
гаров мулкларига қаратишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 8 август кунги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
“Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш давлат
жамғармаси” (бундан буён матнда жамғарма деб юритилади) жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, жамғарма ва палатадан вакил суд мажлисида иштирок этмади.
Палата даъво аризасида иктисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган. Жамғарма судга ариза-маълумотнома тақдим этиб, ишни жамғарма
вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг
128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар, жамғарма ва палата вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар
билан тузилган кредит шартномаси бўйича 3 000 000 000 сўм кредит маблағлари
ажратилганлигини, кредит шартномаси иловаси бўлган тўлов графикда
кўрсатилган муддат ва миқдорда белгиланган кредит тўловларини тўламай
келаётганлигини, муддатда кечиктириб келганлиги сабабли судга даъво аризаси
билан мурожаат қилинганлиги, судга даъво ариза берилганидан кейин ҳам
жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлигини, тарафлар томонидан
келишувга
эришилмаганлигини
билдириб,
даъво
талабларини
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмаган бўлса-да,
2022 йил 19 сентябрь кунги суд мажлисида иштирок этган жавобгар рахбари
У.Хайдаров даъво талабини тан олиб, ҳақиқатан хам қарздорлик мавжудлигини,
молиявий ҳолати яхши бўлмаганлиги сабабли қарздорликни тўлашни имконияти
бўлмаганлиги, қарздорликни тўлаш чораларини кўраётганлигини билдириб,
тўловлар қилиш ва даъвогар билан келишувга эришиш учун муддат беришни
сўраган. Суд томонидан даъвогар илтимосномалари бўйича тўлов қилиш ва
келишувга эришиш учун етарли муддатлар берилган бўлса-да, жавобгар
томонидан тўловлар амалга оширилмаган ҳамда келишувга эришилмаган.
Суд даъвогар тушунтиришларини тинглаб, жавобгарнинг муқаддам берган
тушунтиришларини ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича даъвогарнинг Хўжаобод туман филиали
ва жавобгар ўртасида 2021 йил 08 октябрь куни 228-сонли ёпиқ кредит линияли
усулда кредит шартномаси (бундан буён матнда “Кредит шартномаси” деб
юритилади) тузилган.
Кредит шартномасининг 1.1-2.5-бандларига кўра даъвогар жавобгарга
“Полителин махсулотлари ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш мақсадида
полителин ишлаб чиқариш дастгохларини сотиб олиш” учун 36 ой муддатга,
6 ойлик имтиёзли давр билан 20 фоиз устама тўлаш, (шундан, йиллик 5 фоизи
бўйича харажатини 2020 йил 29 январь кунги ПҚ-4576-сонли қарорига асосан
“Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш давлат
жамғармаси”
маблағлари
ҳисобидан
қоплаш
бериш)
шарти
билан
3 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш, жавобгар олинган пул
маблағларини белгиланган муддатда ва миқдорда қайтариш ва пул маблағларидан
фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар, жавобгар ва жамғарма ўртасида 2021 йил 06 октябрь куни
2021/С-25307-сонли компенсация тақдим этиш тўғрисида (бундан буён матнда
компенсация шартномаси) шартнома тузилган.
Компенсация шартномаси 1.1-1.3-бандларига асосан жамғарма томонидан
даъвогар ва жавобгар ўртасидаги 228-сонли кредит шартномаси бўйича қарз
олувчи (жавобгар)га кредит фоиз ставкасининг йиллик 5 фоизи миқдорида беғараз
компенсация тақдим қилиши назарда тутилган.
Шунингдек, кредит шартномаси бўйича даъвогар, жавобгар ва жамғарма
ўртасида 2021 йил 08 октябрь куни 2021/К-8975-сонли кафиллик шартномаси
тузилган. Унга асосан жамғарма қарз олувчининг 1 300 000 000 сўмлик
мажбуриятлари бўйича тўловларни тўлаш бўйича кафиллик мажбуриятини олган.
Бундан ташқари, 2021 йил 08 октябрь куни 228-сонли кредит шартномаси
таъминоти сифатида 2021 йил 11 октябрь куни нотариал тартибда
расмийлаштирилган ипотека шартномасига кўра жавобгарга тегишли “Полителин
махсулотлари ишлаб чиқариш цехи” бино-иншоотлари гаровга қўйилган. Мазкур
гаров мулклари томонлар ўртасида баҳолаш келишув далолатномасига асосан
жами 2 450 000 000 сўмга баҳоланган.
Кредит шартномаси 4.3.г-бандига кўра қарз олувчи кредит асосий қарзи ва
фоиз тўловларини мунтазам кечиктириб тўланиши, кредитни қайтариш тўлволдар
жадвали асосида тўловнинг уч ва ундан ортиқ маротаба бузилишига йўл қўйганда
даъвогар жавобгардан кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб,
кредит қарздорликни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш ва ундирувни
гуров мулкларига қаратиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган.
Кредит шартномаси ажралмас қисми бўлган тўлов графигига кўра кредит
асосий қарз ва фоизи ҳар ойнинг 20 санасигача тўлаб бериши белгиланган.
Мазкур кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан шартномада
кўрсатилган пул маблағлари тегишли тартибда ўтказиб берилиб, ўз
мажбуриятларини бажарган.
Шунингдек, жамғарманинг 2022 йил 22 август кунги ариза
маълумотномасига асосан жамғарма томонидан компенсация шартномаси бўйича
ўз мажбуриятларини бажариб, банк томонидан тақдим этилган реестрлар асосида,
2022 йил 01 июнь куни ҳолатига 92 294 520,55 сўм компенсация маблағларини
банкка тўлаб берган. Компенсация шартномаси 2.3 бандига кўра қарз олувчи
томонидан кредит бўйича асосий қарзнинг муддати ўтган қарздорлиги 90 кундан
ошганда жамғарма компенсация беришни тўхтатиб туриши белгиланган. Шунга
асосан, жамғарма томонидан компенсация бериш тўхтатилган.
Жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармасдан, мунтазам
равишда тўлов графигида белгиланган тўловларни амалга оширишни уч ва ундан
ортиқ муддатга кечиктириб, даъвогар олдида 2022 йил 02 август куни ҳолатига
300 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 188 815 000 сўм муддати ўтган фоиз,
2 700 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, жами 3 188 815 000 сўм
қарздорликка йўл қўйган.
Кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатида тўлаш борасидаги
даъвогарнинг 2022 йил 14 май, 2022 йил 24 май кунги талабномалари жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, палата даъвогар манфаатида жавобгардан кредит қарздорликни
ундириш тўғрисида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модда учинчи қисмига асосан кредит
шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ФКнинг 735-моддасигага кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шартлиги, ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан
бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Жавобгар кредит шартномасига илова тўлов графигида белгиланган кредит
тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган, бу тарафларнинг тушунтиришлари ва
ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Шунга кўра суд даъвогарнинг кредит қарзини ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 000 000 000 сўм асосий қарз,
шундан 2 700 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 188 815 000 сўм кредит
фоизи, жами 3 188 815 000 сўм кредит қарздорлигини ундиришни лозим топди.
Шунингдек, даъво аризада даъвогар ундирувни гаров мулкига қаратиш
сўралган.
Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2021 йил 11 окятбрь куни
нотариал тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномасига кўра жавобгар
“******************” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Шархончеки МФЙ ўрамида жами 5000 кв.
метр ер майдонида жойлашган, умумий қурилиши майдони 831,25 кв. метр,
фойдаланиш майдони 753,25 кв. метрдан иборат бўлган бино-иншоотлари ердан
фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган.
Мазкур гаров мулклари томонлар ўртасидаги баҳолаш келишув
далолатномасига асосан жами 2 450 000 000 сўмга баҳоланган.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 26-моддасига
асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун
ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФКнинг 279-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Шунингдек,
ФКнинг
280-моддасига
кўра
гаровга
олувчининг
(кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг
қарорига мувофиқ қондирилади.
ФК 281-моддасига асосан ФК 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган,
гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш
қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ
кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли
5
Қарори 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг
қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши
лозимлиги қайд этилган.
Суд қайд этилганларга асосланиб, даъвогарнинг ундирувни гаровдаги
мол-мулкка қаратиш талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, жавобгар
томонидан кредит асосий қарз ва фоизларини қайтариш бўйича шартнома
шартларига риоя қилинмаган.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-181-моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
“******************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан АТБ
“******************”
фойдасига
3 000 000 000
сўм
асосий
қарз,
188 815 000 сўм фоиз, 24 000 сўм почта харажати, жами 3 188 839 000 сўм
ундирилсин.
Ундирув 2021 йил 11 октябрь куни нотариал тартибда расмийлаштирилган
ипотека шартномасига асосан “******************” масъулияти чекланган
жамияти тегишли бўлган Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Шархончеки
МФЙ ўрамида жами 5000 кв. метр ер майдонида жойлашган, умумий қурилиши
майдони 831,25 кв. метр, фойдаланиш майдони 753,25 кв. метрдан иборат бўлган
бино-иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилсин.
“******************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 63 776 300 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов