← Назад
Решение #771634 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| амда ушбу кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 263 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shahri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 28 сентябрь
******-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси ******нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси "******"
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар "******" ҳисобидан ****** сўм
асосий қарз, ****** сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
тарафлардан, даъвогар ******” акциядорлик жамияти ишончли вакили ******
(2022 йил 10 январдаги НБ-43-21/03-38-сонли ишончнома асосида) иштирокида
иш ҳужжатлари билан биргаликда Оққўрғон туман давлат хизматлари маркази
маъмурий биносида очиқ, сайѐр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси "******" акциядорлик жамияти манфаатида судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар "******" ҳисобидан ****** сўм асосий қарз,
****** сўм пеня ундиришни сўраган.
Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо мазкур
даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даьвогар даъвогар "******" акциядорлик
жамияти ишончли вакили ****** даьво аризасидаги важларни такрорлаб,
тарафлар ўртасида электр энергияси етказиб бериш юзасидан шартнома
тузилганлигини, мазкур шартномага асосан "Истеъмолчи"га электр энергияси
етказиб берилганлигини, жавобгар "******" нинг истеъмол қилинган электр
энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги натижасида
****** сўм қарздорлик вужудга келганлигини, қарздорлик ўз вақтида
қопланмаганлиги сабабли, ****** сўм пеня ҳисобланганлигини, бугунги кун
ҳолатига жавобгар томонидан тўлов амалга оширмаганлигини баѐн қилиб,
қарздорлик юзасидан маълумотнома тақдим этиб, даъвоини қаноатлантириб
беришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида
иштирок этмади ҳамда даъво ариза юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд.
Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини
инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъво аризасига илова қилинган
ҳамда тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида иштирок
этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг талабларини қисман қаноатлантириб, даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришдан рад қилишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
******” акциядорлик жамияти номидан "******" корхонаси (бундан буён
матнда-"Корхона" деб юритилади) ҳамда "******" (бундан буён матнда"Истеъмолчи" деб юритилади) ўртасида 2020 йил 03 январда "Юридик ва
юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти
тўғрисида"ги ******-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-бўлимига асосан ушбу шартнома асосида
"Корхона" томонидан "Истеъмолчи"га электр энергиясини уланган тармоқ
орқали етказиб бериш ва "Истеъмолчи" эса истеъмол қилинган электр энергия
учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар мазкур шартномага асосан ўз мажбуриятини тўлиқ бажариб,
жавобгарга электр энергияси етказиб берган. Жавобгар эса шартнома
шартларини бажармаган ҳолда, етказиб берилган электр энергияси учун ҳаққини
тўлаб бермаган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3-бўлими
3.6-бандига мувофиқ, "Истеъмолчи"га энергияни етказиб бериш келгуси ҳисобкитоб даври бошланишидан олдин энергиянинг шартномавий миқдори қиймати
учун олдиндан юз фоизлик (100 фоиз) ҳақ тўлаш асосида амалга ошиирилиши,
бунда ҳисоб-китобни 50 фоизи олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш
ҳохишини билдирган "Истеъмолчи" ҳисоб-китоб амалга ошириладиган даврни
кўрсатиб, ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун олдин билдирги
тартибида бюрога мурожаат қилинган тақдирда 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш
асосида етказиб берилиши, олдиндан ҳақ тўланмаган ҳамда 50 фоиз олдиндан
ҳақ тўлайдиган "Истеъмолчи" тоомнидан ойнинг охиригача якуний ҳисоб-китоб
амалга оширилмаган ҳолларда мазкур "Истеъмолчи"га нисбатан электр
тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чора кўрилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, жамиятга ўз вақтида
электр энергиясини етказиб берган бўлсада, аммо жавобгар шартнома
шартларига риоя қилмасдан, тўловларни амалга оширмаганлиги натижасида,
жавобгарнинг даъвогар олдида 2022 йил 01 августь ҳолатига қарздорлиги ******
сўмни ташкил қилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юазсидан 2022 йил
16 июлда 208/22-сонли талабнома юборилган бўлса-да, мазкур талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-238-моддаларига
кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл
қўйилмаслиги ҳамда ушбу кодексининг 333-моддасида қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб бериши назарда тутилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ѐхуд қонун ҳужжатларида
ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Суд муҳокамаси жараѐнида даъвогар "******" акциядорлик жамиятининг
(****** корхонаси) томонидан 2022 йил 28 сентябрь ҳолатига тақдим қилинган
297/22-сонли маълумотномага асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарздорлиги бартараф қилинмаганлиги маълум қилинган.
Ушбу ҳолат суд жараѐнида сўралган даъвогар вакилининг
тушунтиришлари ҳамда иш хужжатлари билан ҳам ўз тасдиғини топди.
Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш тўғрисидаги
даъво талаби ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек даьвогар жавобгардан асосий қарз ўз вақтида тўланмаганлиги
ҳолати юзасидан ****** сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 263-моддасининг биринчи
қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган
ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига асосан ҳисобкитоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб
ҳисобланиши ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кечиктирилган кун учун
"Истеъмолчи" тўлов муддати ўтган сумманинг 0.1 фоиз миқдорда, электр
энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0.2 фоиз
миқдорида, аммо пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг
50 фоизидан ошмаган ҳолда хисобланиши белгиланган.
Ўзбекистон
Республикасининг
"Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик
судлари амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий
суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра
умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда
жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик
ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун
Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан
қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 326-моддасига мувофиқ
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли бўлиб, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги
163-сонли қарорида тушунтириш берилган.
Гарчи даьвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига
асосан пеняни ундиришни талаб қилган бўлса-да, аммо унинг ўзи тарафлар
ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига зид равишда етказиб берилган
электр энергияси учун олдиндан 100 фоиз тўлов амалга оширилмасдан туриб
махсулот етказиб бериб дебиторлик қарзини вужудга келишига айнан ўзи
сабабчи бўлганлигини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини қисман
қаноатлантириб ****** сўм қилиб белгилашни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ****** сўм асосий
қарз, ****** сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг
айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан давлат божи, почта
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 263, 326, 333моддалари, Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-180, 186, 187-моддаларига
асосан, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "******" ҳисобидан:
Даъвогар "******" акциядорлик жамияти фойдасига ****** сўм асосий
қарз, ****** сўм пеня 24.000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига ******сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
******