← Назад
Решение #771836 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
Теl: (66) 425-17-35
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Пайариқ тумани
2022 йил 28 сентябрь
4-1406-2201/2647-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Х.Жураев, ушбу
кун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари
корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “TOJIYEV QURBON
OTA” фермер хўжалигига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Пайариқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда
савдо-саноат палатаси деб юритилади) даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
унда электр қувватини етказиб бериш тўғрисидаги 236578-сонли шартномага
асосан “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “TOJIYEV QURBON
OTA” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
электр қувватини етказиб бериш, жавобгар эса фойдаланилган электр
қуввати учун тўловларни ўз вақтида ўтказиш мажбуриятини олганлигини,
даъвогар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариб, жавобгарга электр
қувватини етказиб берганлигини, лекин жавобгар ўз мажбуриятларини
лозим даражада бажармасдан, фойдаланилган электр қуввати тўловларини ўз
вақтида амалга оширмаганлиги сабабли, ҳозирги кунга келиб 01.07.2022 йил
ҳолатига 5 415 547,89 сўм дебитор қарздорлик вужудга келганлигини, бу
тўғрисида таққослаш далолатнома ҳам мавжудлигини, шу боис жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 5 415 547,89 сўм асосий қарзни ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра,
жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди.
Аниқланишича, даъвогар (“Корхона”) ва жавобгар (“Истеъмолчи”)
ўртасида юридик истеъмолчилар учун электр энергияси таъминоти
тўғрисида 2022 йил январда шартнома тузилган.
Шартноманинг 1-бандига асосан, таъминотчи корхона истеъмолчига
электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, истеъмолчи
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-банди 2-хатбошисига кўра, истеъмолчига электр
энергияси етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шартлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси ўз вақтида етказиб
берилиб, шартнома шартлари лозим даражада бажарилган.
Лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан
келинган.
Шу сабабли савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга
нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
2022 йил 01 июль ҳолатига тузилган солиштирма далолатномадан
кўринишича жавобгарнинг даъвогар олдида 5 415 547,89 сўм дебитор
қарздорлиги мавжуд. Жавобгар ушбу далолатномани тасдиқлаб, қарзни тан
олган.
Ушбу холатда жавобгарнинг даъвогардан 5 415 547,89 сўм қарздор
эканлиги ишдаги ҳужжатлар, шартнома, счет-фактура ва солиштирма
далолатномалар билан ўз тасдиғини топган ва у қаноатлантирилиши лозим.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни “Давлат
божи ставкалари тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик бандига
мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Бундай ҳолатда суд, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 5 415 547,89 сўм асосий қарз ва 24 000 сўм почта
харажати, Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим
деб топди.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-180, 2034, 2035 моддаларини қўллаб, суд
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
“TOJIYEV QURBON OTA” фермер хўжалигидан “Самарқанд ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 5 415 547,89
сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
“TOJIYEV QURBON OTA” фермер хўжалигидан Республика бюджетига
300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилинганидан кейин ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
Б.Х.Жураев