← Назад
Решение #771960 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
NAMANGAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
160133, Namangan shahar, Nodim
Namangoniy ko’chasi, 20-uy
Тel: 0(369)227 79 93
НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
160133, г. Наманган, ул. Нодим
Намангани, дом-20
Fax: 0(369)227 81 38
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 27 сентябрь 4-1601-2201/4038-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили З.Бекмирзаев (ишончнома асосида), қўшимча жавобгар
раҳбари Б.Абдуллаев иштирокида, «ВВВ» АТБнинг жавобгар – «ФФФ» МЧЖ
ҳисобидан 9282588,56 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 1403000 сўм
муддати ўтган кредит фоизи жами 10685588,56 сўм кредит қарздорлигини
ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар “Строй мелио монтаж” МЧЖга
тегишли бўлган гаров мулкига қаратиш ҳақидаги даъвоси аризасини суд
биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар «ВВВ» АТБ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар – «ФФФ» МЧЖ ҳисобидан 9282588,56 сўм муддати ўтган кредит
қарзи, 1403000 сўм муддати ўтган кредит фоизи жами 10685588,56 сўм
кредит қарздорлигини ундиришни, ундирувни ундирувни қўшимча
жавобгар “Строй мелио монтаж” МЧЖга тегишли бўлган гаров мулкига
қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар
томонидан кредит шартномаси бўйича қарздорлик тўланмаганлигини
билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Қўшимча жавобгар раҳбари қарздорлик ҳақиқатдан мавжудлигини,
уни тез кунларда бартараф этилишини билдириб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Жавобгарга суд мажлиси куни ва жойи ҳақида суд ажрим
юборилганда, жавобгар манзилда йўқлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК) 128-моддасининг иккинчи қисми, 2-хатбошига кўра,
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган
ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги
сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор
қилган бўлса, иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва
қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, банк ва жавобгар «ФФФ» МЧЖ
ўртасида 2019 йил 17 июль куни 244-2019МК-сонли кредит шартномаси
тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар банк 36 ой муддатга 28 фоиз устама
тўлаш шарти билан 172000000 сўм кредит ажратиши, жавобгар эса
ажратилган кредит маблағларини тасдиқланган график асосида қайтариш
мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмай,
кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 744-моддасига кўра,
кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит)
бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 736-моддасининг
иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни
бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли
фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар томонидан 2022 йил 22 август куни
ҳолатига 9282588,56 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 1403000 сўм
муддати ўтган кредит фоизи қарздорлигига йўл қўйилган.
Мазкур ҳолатда, даъво аризаси талаби асосли бўлиб, жавобгардан
9282588,56 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 1403000 сўм муддати ўтган
кредит фоизи ундириш талабини қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида қарздорликни ундирувини гаров
мулкига қаратишни сўралган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 17 июлдаги гаров
шартномасига кўра, қўшимча жавобгар “Строй мелио монтаж” МЧЖга
тегишли бўлган 2021 йилда ишлаб чиқарилган, давлат белгиси 50 111 АВА
бўлган, HONGQI HS5 FLAG AWD 2.0 русумли автомашинаси гаровга
қўйилган.
Фуқаролик кодексининг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров
билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкин.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, жавобгар
ҳисобидан даъвогар банк фойдасига 9282588,56 сўм муддати ўтган кредит
қарзи, 1403000 сўм муддати ўтган кредит фоизи қарздорлиги, 24000 сўм
почта харажатини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш, жавобгар
ҳисобидан Республика бюджетига 300000 сўм давлат божи ундириш лозим
бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар «ВВВ» АТБ фойдасига жавобгар «ФФФ» МЧЖ ҳисобидан
9282588,56 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 1403000 сўм муддати ўтган
кредит фоизи қарздорлиги ва 24000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув қўшимча жавобгар “Строй мелио монтаж” МЧЖга тегишли
бўлган 2021 йилда ишлаб чиқарилган, давлат белгиси 50 111 АВА бўлган,
HONGQI HS5 FLAG AWD 2.0 русумли автомашинасига қаратилсин.
Жавобгар «ФФФ» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 300000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов