Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/3431 Дата решения 27.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Кургантепинский межрайонный экономический суд Судья Жураев Иброхим Холмаматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк АТБ Ответчик / Подсудимый Атаханова Барнахан Пулатджановна якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 921245 Claim ID 2896308 PDF Hash 678e8b011e6f2249... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодексининг 735-моддаси аролик кодекси 735 code_article
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI КУРГАНТЕПИНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik ko’chasi 50-а Тel: 0-(374)723-16-20 Веб-сайт:www.oliy sud.uz Факс: 0-(374)723-11-46 170700, г.Кургантепа улица Мустакиллик 50-а эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 27 сентябрь 2203/3431-сонли иш 4-1701- Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Жураев раислигида, судья ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар - “Микрокредитбанк” АТБ манфаатида жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор Атаханова Барнохон Пулатджановна ҳисобидан 8 064 326,13 сўм кредитни асосий қисмини ва 144 163,63 сўм кредит фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни банк вакили – И.Ибрагимов (ишончнома асосида), иштирокида Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар -“Микрокредитбанк” АТБ манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор Атаханова Барнохон Пулатджановна ҳисобидан 8 064 326,13 сўм кредитни асосий қисмини ва 144 163,63 сўм кредит фоизини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллаб - қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига асосан жавобгар иштироксиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларни тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳолатидан аниқланишича, “Микрокредитбанк” АТБ номидан ишончнома асосида ҳаракат қилувчи “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилояти минтақавий филиали билан якка тартибдаги тадбиркор Атаханова Барнохон Пулатджановна ўртасида 2020 йил 16 сентябрда 1139-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра банк якка тартибдаги тадбиркор Атаханова Барнохон Пулатджановнага тикувчилик фаолиятини ривожлантириш учун тикув дастгохлари ҳамда хом ашё сотиб олиш учун 18 ой муддатга йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан 30 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратган. Бироқ, жавобгар томонидан кредитнинг асосий қисмидан 8 064 326,13 сўм, кредит фоизидан 144 163,63 сўмни ўз муддатида қайтарилмаган. Даъвогар жавобгарга кредит ва унга ҳисобланган фоизларини қайтариш ҳақида талабнома юборган. Юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар жавобгардан кредит ва унга ҳисобланган фоизларини ундиришни сўраб судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасида, кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши белгилаб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддаси биринчи қисмига асосан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгилаб қўйилган. Суд, юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб даъвони қаноатлантиришни, даъвогар - “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор Атаханова Барнохон Пулатджановна ҳисобидан кредитнинг асосий қисмидан 8 064 326,13 сўм, ҳисобланган кредит фоизидан 144 163,63 сўм жами 8 208 489,76 сўм кредит қарздорлигини ундиришни, почта харажати ва давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179 -моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: даъво ариза қаноатлантирилсин. Даъвогар – “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор Атаханова Барнохон Пулатджановна ҳисобидан кредитнинг асосий қисмидан 8 064 326,13 сўм, ҳисобланган кредит фоизидан 144 163,63 сўм жами 8 208 489,76 сўм кредит қарздорлиги ва 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор Атаханова Барнохон Пулатджановна ҳисобидан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор протест келтириши мумкин. И.Жураев