← Назад
Решение #772111 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 735 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
КУРГАНТЕПИНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik
ko’chasi 50-а
Тel:
0-(374)723-16-20 Веб-сайт:www.oliy sud.uz
Факс: 0-(374)723-11-46
170700, г.Кургантепа улица
Мустакиллик 50-а
эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 27 сентябрь
2203/3433-сонли иш
4-1701-
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Жураев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар - “Микрокредитбанк” АТБ манфаатида
жавобгар – якка
тартибдаги тадбиркор Шарипов Элмурод Аманджанович
ҳисобидан
24 957 394,63 сўм кредитни асосий қисмини ва 3 428 291,65 сўм кредит
фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни банк вакили
– И.Ибрагимов (ишончнома асосида),
иштирокида
Қўрғонтепа
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар -“Микрокредитбанк” АТБ манфаатида судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор
Шарипов Элмурод Аманджанович ҳисобидан 24 957 394,63 сўм кредитни
асосий қисмини ва 3 428 291,65 сўм кредит фоизини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ
қўллаб - қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига асосан жавобгар
иштироксиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларни тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
кўра
даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳолатидан аниқланишича, “Микрокредитбанк” АТБ номидан
ишончнома асосида ҳаракат қилувчи “Микрокредитбанк” АТБ Андижон
вилояти минтақавий филиали билан якка тартибдаги тадбиркор Шарипов
Элмурод Аманджанович ўртасида 2020 йил 4 сентябрда 1110-сонли
кредит шартномаси тузилган. Унга кўра банк якка тартибдаги тадбиркор
Шарипов Элмурод Аманджанович компютер хизмати фаолиятини
ривожлантириш мақсадида техника маҳсулотларини сотиб олиш учун 36
ой муддатга йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан 25 000 000 сўм
миқдорида кредит маблағи ажратган.
Кредит шартномасига асосан тасдиқланган тўлов
графигида
жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларини графикда белгиланган
саналарда тўлаш бориш белгилаб қўйилган.
Бироқ,
жавобгар
томонидан кредитнинг асосий қисмидан
12 457 389,63 сўм, кредит фоизидан 3 428 291,65 сўмни ўз муддатида
қайтарилмаган.
Даъвогар жавобгарга кредит ва унга ҳисобланган фоизларини
қайтариш ҳақида талабнома юборган. Юборилган талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар жавобгардан
кредит ва унга ҳисобланган фоизларини
ундиришни сўраб судга
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасида,
кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш,
қарз олувчи эса олинган суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар
тўлаш мажбуриятини олиши белгилаб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддаси
биринчи қисмига асосан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддаси
иккинчи, учинчи қисмларига мувофиқ агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни
бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли
фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларини қарзнинг ўзини
қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият
бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли
фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига
кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир
шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни
амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини
сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асосли ва уни
қаноатлантириш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгилаб қўйилган.
Суд, юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб даъвони
қаноатлантиришни, даъвогар - “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига
жавобгар – якка тартибдаги тадбиркор Шарипов Элмурод Аманджанович
ҳисобидан кредитнинг асосий қисмидан 24 957 394,63 сўм, ҳисобланган
кредит фоизидан 3 428 291,65 сўм жами
28 385 686,28 сўм кредит
қарздорлигини ундиришни, почта харажати ва давлат божини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179 -моддаларини қўллаб,
даъво ариза қаноатлантирилсин.
Даъвогар – “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига жавобгар - якка
тартибдаги тадбиркор Шарипов Элмурод Аманджанович ҳисобидан
кредитнинг асосий қисмидан 24 957 394,63 сўм, ҳисобланган кредит
фоизидан
3 428 291,65
сўм
жами
28 385 686,28
сўм
кредит
қарздорлигини ва 24000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор Шарипов Элмурод
Аманджанович ҳисобидан республика бюджетига 567 713,72 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд
орқали Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор протест
келтириши мумкин.
Судья
И.Жураев