Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2201/1362 Дата решения 27.09.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Кургантепинский межрайонный экономический суд Судья Убайдуллаев Дилшоджон Мухиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кўрғонтепа тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый HAMKOR RAVON TEX масъулияти чекланган жамияти
Source ID 905290 Claim ID 2901133 PDF Hash db48c995a9eca88e... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 274-моддаси ИПКнинг 274 law
онуннинг 43-моддаси онуннинг 43 law
ИПКнинг 155-моддаси ИПКнинг 155 law
даъво аризасининг ушбу Кодекс 149-моддаси даъво аризасининг ушбу Кодекс 149 code_article
ИПКнинг 281-моддаси ИПКнинг 281 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ANDIJON VILOYAT SUDI АНДИЖАНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 170100, Andijon sh, Navoiy shoh k-si, 15 170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 15 Тel: (74)228-39-72 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.andijon@sud.uz ҚАРОР 2022 йил 27 сентябрь Андижон шаҳри 4-1705-2201/1362-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Б.Сатвалдиев Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, суд раиси ўринбосари Ш.Мирзаев раислигида, судьялар У.Холиков ва Д.Убайдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Сойибжонованинг котибалигида, Қўрғонтепа тумани давлат солиқ инспекцияси вакили И.Мансуров (ишончнома асосида) иштирокида, кредитор – Қўрғонтепа тумани давлат солиқ инспекциясининг қарздор – Ҳамкор равон тех масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган 4-1705-2201/1362-сонли иқтисодий иш бўйича Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 августдаги аризани қайтариш ҳақидаги ажримидан норози бўлиб, Қўрғонтепа тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан киритилган апелляция шикоятини ва унга илова қилинган хужжатларни, Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Қўрғонтепа тумани давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнларда – “кредитор” деб аталади) Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, Ҳамкор равон тех масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён матнларда – “қарздор” деб аталади) соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб эътироф этишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 30 августдаги ажрими билан даъво аризаси қайтарилган. Мазкур ажримдан норози бўлиб кредитор томонидан киритилган апелляция шикоятида, ариза Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнларда – “ИПК” деб аталади) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида тақдим этилганлиги, бироқ, асоссиз равишда биринчи инстанция суди томонидан ариза қайтарилганлиги каби важлар баён этилиб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни сўраган. Кредитор вакили шикоятда келтирилган важларни қувватлаб, судлов ҳайъатидан шикоятни қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни ва даъво аризани иш юритишга қабул қилиш ҳақида ажрим чиқаришни сўради. Қарздор суд мажлиси ўтказилиши ҳақида белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида ундан вакил иштирок этмади. ИПКнинг 274-моддаси тўртинчи қисмига биноан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати, суд мажлисини қарздор вакили иштирокисиз ўтказишни лозим топди. Судлов ҳайъати, кредитор вакилининг кўргазмасини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни лозим топди. Аниқланишича, қарздор 2018 йил 8 сентябрда 634185-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатдан ўтказилган. Қарздорнинг юридик манзили Қўрғонтепа тумани, Қорасув шаҳар, Уч тегирмон МФЙ, 137-уй этиб белгиланган. Кредитор томонидан қарздорнинг молия хўжалик фаолияти таҳлил қилинганда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича давлат бюджети олдида умумий қиймати 96 793 020 сўмни ташкил этадиган қарзи мавжудлиги ва қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги аниқланган. Қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар олдидаги мажбуриятини бажармаганлиги сабабли кредитор қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраб, судга ариза билан мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди кредиторнинг аризасини қайтариш ҳақида асосли ва қонуний тўхтамга келган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг (бундан буён матнларда – “Қонун” деб аталади) 37-моддаси бешинчи қисмига биноан, кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади. Аризанинг иловасида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган солиқ қарзини қарздорнинг мол-мулкидан ундиришга доир чоралар кўрилганлиги ҳақидаги далиллар илова қилинганлиги баён этилганлиги кўрсатилган бўлсада, аризада ва унга илова солиштирма далолатномада қарздорнинг солиқлардан қарзи жами 96 793 020 сўмни ташкил этиши баён қилинган, аризачи томонидан илова қилинган ҳужжатларга кўра ушбу солиқ қарздорлигидан фақатгина 28 638 578 сўм солиқ қарзи унинг мол-мулки ҳисобидан бюджет ҳисоб-рақамига ундириш чоралари кўрилган бўлса-да, қолган қарздорликларни ундириш юзасидан ва уни натижасида қабул қилинган қарор нусхалари мавжуд эмас. Шунингдек, кредитор томонидан аризага суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинмаган. Қонуннинг 43-моддасига мувофиқ, кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қарздорнинг кредитор олдидаги пул мажбуриятларини, шунингдек қарзи мавжудлигини ва унинг миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар, тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилида ҳамда жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. ИПКнинг 155-моддаси биринчи қисми 1-бандига биноан, даъво аризасининг ушбу Кодекс 149-моддасида белгиланган шакли ва мазмунига риоя қилинмаган бўлса, судья даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтариши белгиланган. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикоятида билдирилган важлар асосида биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Зотан, ИПКнинг 281-моддаси мувофиқ, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича, суднинг ажримини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, ажримни ўзгаришсиз қолдиришни ва кредитор томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 274, 278, 281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 августдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Қўрғонтепа тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Ш.Мирзаев Ҳайъат аъзолари У.Холиков