← Назад
Решение #772219 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 735 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуни | 1 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
PAYARIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
1
141300, Payarik, Payarik
50th Anniversary street,4
141300, Payariq shahri, Payariq
50 yilligi ko`chasi, 4-uy
Теl: (66) 425-17-35
PAYARIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
www.oliysud.uz
e-mail: i.payariq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Иштихон тумани
4-1406-2201/2634-сонли иш
Пайариқ туманлараро иқтисодий суди судья Б.Х.Жураевнинг
раислигида, Ў.Ҳаитованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
Х.Икрамов (25.07.2022 йилги 01-6494/10-сонли ишончномага асосан)нинг
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий
фаолият Миллий банки манфаатида жавобгар “IRRIGATION TECHNOLOGIES”
масъулияти чекланган жамияти ва “ZARKENT NAMUNASI” хусусий
корхонасига нисбатан кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни Иштихон туманлараро иқтисодий судининг
биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Cамарқанд вилояти ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Савдо-саноат палатаси деб юритилади)
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда Ўзбекистон Республикаси
ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Самарқанд вилоят филиали “IRRIGATION TECHNOLOGIES”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га 2019 йил 26 декабрдаги 3734-сонли кредит шартномасига
асосан 84 ой муддатга полиэтилен трубалар ва томчилатиб суғориш
қувурлари ишлаб чиқариш ускуналари сотиб олиш учун 170 000 АҚШ доллари
миқдорда кредит ажратилганлигини, шартномага кўра даъвогар жавобгарга
170 000 АҚШ долларини кўчириб берганлигини, жавобгар кредит таъминоти
сифатида “ZARKENT NAMUNASI” хусусий корхонаси (бундан буён матнда ХК
деб юритилади)га тегишли Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани, Қўрлос
МФЙ, Эргаш Жуманбулбул кўчасида жойлашган умумий ер майдони 649,24
кв.м. полиэтилен трубалар ва томчилаб суғориш қувурлари ҳамда интенсив
боғ учун ҳар хил турдаги жиҳозлар ишлаб чиқариш биноларини ердан
доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан 92 700 АҚШ доллари қийматида, кредит
ҳисобидан сотиб олинган Полиэтилен трубалар ва томчилаб суғориш
қувурлари ишлаб чиқариш ускуналари 105 100 АҚШ доллари қийматида,
“Ўзбекинвест” ЭИМСК суғурта компаниясининг қиймати 14 800 АҚШ
долларига тенг кредитни қайтмаслик хатаридан суғурта полисини тақдим
этганлигини, шартномага асосан жавобгар кредит қарзларини шартномада
кўрсатилган муддатларда тенг улушларда сўндириб бориш мажбуриятини
олганлигини, бироқ жавобгар кредит шартномасида кўрсатилган кредит
асосий ва фоиз қарздорликлар тўловларини сурункали равишда кечиктириб,
шартнома шартларини қўпол равишда бузиб келаётганлигини, жавобгарнинг
2022 йил 29 июнь ҳолатига муддатли кредит қарздорлиги 139 092,0 АҚШ
доллари, муддати ўтган кредит асосий қарздорлиги 24 335,0 АҚШ доллари,
муддати ўтган қарздорлиги учун пеня 413,68 АҚШ доллари, жами 163 840,68
АҚШ долларини ташкил қилганлигини, жавобгар бир неча бор
огоҳлантирилишига қарамасдан кредит қарзларини тўлашдан бош тортиб
келаётганлигини, шу боис жавобгарнинг 2022 йил 29 июнь ҳолатига
муддатли кредит қарздорлиги 139 092,0 АҚШ доллари, муддати ўтган кредит
асосий қарздорлиги 24 335,0 АҚШ доллари, муддати ўтган қарздорлиги учун
пеня 413,68 АҚШ доллари, жами 163 840,68 АҚШ долларини ундиришни,
ундирувни ХК га тегишли Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани, Қўрлос
МФЙ, Эргаш Жуманбулбул кўчасида жойлашган умумий ер майдони 649,24
кв.м. полиэтилен трубалар ва томчилаб суғориш қувурлари ҳамда интенсив
боғ учун ҳар хил турдаги жиҳозлар ишлаб чиқариш биноларига ердан доимий
фойдаланиш ҳуқуқи билан 92 700 АҚШ доллари қийматида, кредит ҳисобидан
сотиб олинган Полиэтилен трубалар ва томчилаб суғориш қувурлари ишлаб
чиқариш ускуналари 105 100 АҚШ доллари қийматида тақдим қилинган
мулкларга қаратишни, ишни Савдо-саноат палатаси вакилининг иштирокисиз
кўришни сўраган.
Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ХК суд мажлисида ўз вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2-3 - қисмларига асосан, суд
ишни Савдо-саноат палатаси, жавобгар ва ХК иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд
мажлисида
сўралган
даъвогар
вакили
Х.Икрамов
ўз
тушунтиришида, даъвони қўллаб-қувватлаб, унда келтирилган важларни
такрорлаб, унга қўшимча равишда жавобгар суд кунига қадар тўловни амалга
оширмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Аниқланишича, даъвогар (Банк) ва жавобгар (Қарздор) ўртасида
26.12.2019 йилда 3734-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда
шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, кредит суммаси 170 000 АҚШ
долларини ташкил этади, кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар март ҳамда
сентябр ойининг ҳар 15 санасида тўланади, кредит муддати 26.12.2026 йилга
қадар 84 ойни ташкил этади.
Шартноманинг 4.11-бандига кўра, кредитни қайтариш бўйича барча
тўловлар кредит валютаси (АҚШ доллари) да амалга оширилади.
Шартноманинг 6.1-бандида кредит маблағини қайтариш бўйича жадвал
келтирилган.
Даъвогар
жавобгарга
15.01.2020
йилдаги
1-сонли
тўлов
топшириқномалари билан жами 170 000 АҚШ доллари кредит маблағини
ажратиб, шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажарган.
Лекин жавобгар кредит шартномаси бўйича кредит маблағини
қайтариш тўғрисидаги мажбуриятини лозим даражада бажармаган, натижада
2022 йил 29 июнь ҳолатига муддатли кредит қарздорлиги 139 092,0 АҚШ
доллари, муддати ўтган кредит асосий қарздорлиги 24 335,0 АҚШ доллари,
муддати ўтган қарздорлиги учун пеня 413,68 АҚШ доллари, жами 163 840,68
АҚШ доллари миқдорида қарз вужудга келган.
Даъвогар кредит қарзини сўндиришни сўраб жавобгарга 22.11.2021
йилда 35-сонли огоҳлантириш хатини юборган, лекин жавобгар уни
эътиборсиз қолдирган.
Шу сабабли Савдо-саноат палатаси даъвогар манфаатида жавобгарга
нисбатан кредит қарзини ундиришни сўраб даъво ариза билан судга
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 735-моддаси 1-қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
Даъвогарнинг
20.09.2022
йилдаги
02/5-7809/43-сонли
маълумотномасига кўра, жавобгарнинг 2022 йил 20 сентябр ҳолатига
муддатли кредит қарздорлиги 123 638 АҚШ доллари, муддатли фоиз
қарздорлиги 73,78 АҚШ доллари, муддати ўтган асосий қарздорлиги 39 788
АҚШ доллари, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган пеня 2 489,74 АҚШ
долларини ташкил этади.
Жавобгарнинг пул маблағлари ҳаракати кўчирмасидан кўринишича,
даъво аризаси судга топширилгандан кейин ҳам кредит қарздорлиги
сўндирмаган.
Кредит шартномасининг 14.1.-бандига кўра, Қарздорнинг ркдеит
тўловлари, фоиз ва комиссияларини тўламаслиги мажбуриятни бажармаслик
ҳисобланади.
Кредит шартномасининг 15.1.-бандига кўра, Банк мажбуриятни
бажармаслик ҳолати юзага келганда кредит суммасини муддатидан олдин
тўлиқ ёки қисман қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Юқоридагиларга кўра суд, жавобгар кредитни қайтариш жадвали
бўйича кредит тўловларини амалга оширмаганлиги, бу билан мажбуриятни
бажармаганлиги кредит шартномаси, кредитни қайтариш жадвали,
жавобгарнинг пул маблағлари ҳаракати кўчирмаси билан ўз исботини
топганлигини, даъво талаби асосли ва қонуний эканлиги сабабли уни
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 163 427 (муддатли
асосий қарзи 123 638 АҚШ доллари ва муддати ўтган асосий қарзи 39
789 АҚШ доллари) АҚШ доллари кредит асосий қарзи ва 413,68 АҚШ доллари
пеняни ундиришни лозим деб топади.
Бундан ташқари, даъвогар (Гаровга олувчи), жавобгар (Қарз олувчи) ва
ХК (Гаровга қўювчи) ўртасида 2020 йил 09 январ куни нотариал тартибда
тасдиқланган ипотека шартномаси тузилган.
Ушбу ипотека шартномасининг 2-бандига кўра, Гаровга қўювчи ўзига
тегишли бўлган Қўшработ тумани, Қўрлос МФЙ, Эргаш Жуманбулбул
кўчасида жойлашган умумий ер майдони 649,24 кв.м., қурилиш ости майдони
414,31 кв.м., умумий майдони 433,67 кв.м. дан иборат полиэтилен трубалар ва
томчилаб суғориш қувурлари ҳамда интенсив боғ учун ҳар хил турдаги
жиҳозлар ишлаб чиқариш биноларига ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи
билан гаровга қўйган.
Ипотека шартномасининг 18-бандига кўра, гаров билан таъминланган
мажбурият бажарилмаган тақдирда Гаровга олувчи талабларини қондириш
учун ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
Шунингдек, даъвогар (гаровга олувчи) ва жавобгар (гаровга қўювчи)
26.12.2019 йилда гаров шартномаси тузган.
Ушбу гаров шартномасига кўра, гаровга қўювчи кредит таъминоти учун
Полиэтилен трубалар ва томчилаб суғориш қувурлари ишлаб чиқариш
технологик линиясини гаровга қўйиш мажбуриятини олган.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 5-моддаси 2қисмига кўра, гаров тўғрисидаги шартномада, қонун асосида вужудга
келадиган гаровга нисбатан эса қонунда гаровга қўювчи келгусида қўлга
киритадиган ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар гарови назарда тутилиши мумкин.
Жавобгар кредит ҳисобига Хитойнинг “HEBEI GREENS MACHINERY
MANUFACTURING СО.LTD” компаниясидан Полиэтилен трубалар ва томчилаб
суғориш қувурлари ишлаб чиқариш технологик линиясини сотиб олган. Ушбу
ҳолатни 10.06.2020 йилдаги А EDA 694874-сонли божхона юк декларацияси ва
тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 10.07.2020 йилдаги кредитнинг
мақсадли ишлатилиши бўйича мониторинг далолатномаси тасдиқлайди.
Шу сабабли юқоридаги қонун талабига мувофиқ кредит ҳисобига сотиб
олинган Полиэтилен трубалар ва томчилаб суғориш қувурлари ишлаб
чиқариш технологик линияси гаровга қўйилган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси «Гаров тўғрисида»ги қонунининг 1-моддаси
биринчи қисмига кўра, бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга
бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига асосан гаровга кўра қарздор (гаровга
қўювчи) гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият
бўйича гаровга қўювчи томонидан гаровга қўйилган мол-мулкнинг
қийматидан
бошқа
кредиторларга
қараганда
имтиёзли
суратда
қаноатлантирилишига ҳақли бўлади, қонунда белгилаб қўйилган ҳоллар
бундан мустасно.
Ушбу ҳолатда, ундирувни гаровга қўйилган ХК га тегишли кўчмас мул
ва жавобгарга тегишли Полиэтилен трубалар ва томчилаб суғориш қувурлари
ишлаб чиқариш технологик линиясига қаратиш тўғрисидаги даъво талаби
асосли ва у қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари, даъво аризада гаровга қўйилган мол-мулкларга
ундирувни белгиланган қийматда қаратиш сўралган. Бироқ, амалдаги
қонунчиликка биноан гаровдаги мулкни аукционда сотиш бошланғич
баҳосини суд белгилашлиги тўғрисида меъёрлар мавжуд бўлмаганлиги
сабабли, суд даъвогарга гаровга қўйилган мол-мулк гаров (ипотека)
тўғрисидаги шартномаларда кўрсатилган нарх бўйича реализация
қилинишлигини тушунтиришни, ушбу даъво талабини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни (бундан
буён матнда Қонун деб юритилади) нинг “Давлат божи ставкалари
тўғрисида”ги иловасининг 2-банди а-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий
судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилади.
Қонуннинг 17-моддаси 8-қисмига мувофиқ, мулкий низо бўйича судга
даъво аризаси берилганда, шунингдек мол-мулкнинг олди-сотди, ҳадя,
айирбошлаш шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда, меросга бўлган
ҳуқуқни расмийлаштиришда, агар даъво қиймати, шартнома суммаси ёки
мерос миқдори чет эл валютасида белгиланса, давлат божининг миқдори
ҳаракатлар амалга оширилган санада Ўзбекистон Республикасининг
Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада
белгиланади ва ундирилади.
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган
курс даъво аризаси судга берилган 2022 йил 07 сентябр ҳолатига 1 АҚШ
доллари учун 10 971,22 сўмни ташкил этади.
Юқоридагиларга кўра суд, жавобгардан Республика бюджетига
35 950 642,9 ((163 427+413,68)*2%*10 971,22) сўм давлат божи ва даъвогар
фойдасига 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ФКнинг 736-моддаси ва ИПКнинг 112, 118, 176-179 моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ :
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“IRRIGATION TECHNOLOGIES” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки
фойдасига 163 427 АҚШ доллари кредит асосий қарзи, 413,68 АҚШ доллари
пеня ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув “ZARKENT NAMUNASI” хусусий корхонасига тегишли Қўшработ
тумани, Қўрлос МФЙ, Эргаш Жуманбулбул кўчасида жойлашган умумий ер
майдони 649,24 кв.м., қурилиш ости майдони 414,31 кв.м., умумий майдони
433,67 кв.м. дан иборат полиэтилен трубалар ва томчилаб суғориш қувурлари
ҳамда интенсив боғ учун ҳар хил турдаги жиҳозлар ишлаб чиқариш
биноларига ва “IRRIGATION TECHNOLOGIES” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли Полиэтилен трубалар ва томчилаб суғориш қувурлари
ишлаб чиқариш технологик линиясига қаратилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“IRRIGATION TECHNOLOGIES” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 35 950 642,9 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда шу суд орқали Самарқанд
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Б.Х.Жураев