← Назад
Решение #77222 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 228 | — | law | |
| исми ва | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил апрель ойининг 03 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи, судья С.Мамадиев,
судья
ёрдамчиси
Ш.Сайдуллаевнинг
котиблигида,
тарафлардан
давлат
айбловчиси
–
Чилонзор
туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
С.Давронов ва унинг ҳимоячиси “AL-RAMUS HIMOYA” адвокатлик
фирмаси адвокати Н.Икромова, нинг иштирокида, Давронов
Сойибжон Саъдуллаевичга нисбатан 1-1006-2502/352-сонли
жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Давронов
Сойибжон
Саъдуллаевич
(Davronov
Soyibjon
Sa’dullayevich),
03.03.1992
йилда
Тошкент
вилоятида
туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта, оилали, вақтинча ишсиз,
муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Миробод туман
судининг 24.08.2018 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси
3-қисмининг “б” банди билан ЖК 62-моддаси
тартибида 2 йил 10 ой 24 кун ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган;
2) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 24.01.2019 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси
3-қисмининг “б” банди, 228-моддаси 2қисмининг “а,б” бандлари билан ЖК 59,59моддасининг 8-қисми тартибида 3 йил ахлоқ
тузатиш
ишлари
жазоси
тайинланган,
жиноят ишлари бўйича Бекобод туман
судининг 30.03.2021 йилдаги ажримига
кўра, ЖК 73-моддасига асосан ўталмай
қолган 10 ой 10 кун ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси муддатидан илгари шартли равишда
озод қилинган;
3) жиноят ишлари бўйича Миробод туман
судининг 06.06.2022 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси
3-қисмининг “б” банди билан ЖК 60,62моддалари тартибида 1 йил 3 ой 17 кун
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган;
судининг 29.11.2022 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси
3-қисмининг “б” банди билан ЖК 59моддасининг 8-қисми тартибида 2 йил 6 ой
ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган;
5) жиноят ишлари бўйича Сергели туман
судининг 13.03.2024 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 228-моддаси
2-қисмининг “а,б” бандлари билан ЖК 60моддаси тартибида 3 йил ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган;
6) жиноят ишлари бўйича Сергели туман
судининг 07.11.2024 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси
3-қисмининг “б,г” бандлари билан ЖК 59моддаси 8-қисми ва 62-моддаси тартибида
иш ҳақининг 20 фоиз миқдорини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1
(бир) йил 10 (ой) 17 кун ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган, Тошкент
вилояти,
Бекобод
тумани,
Гулистон
маҳалласи,
С.Рахимов
кўчаси,
56-уйда
рўйхатда туриб, Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт
тумани, Йўлдош 4-даҳаси, 94-уй, 8-хонадонда
яшайди, иш бўйича сиртдан “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2024
йил
26 июлда ушланган, айблов хулосаси
нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми
“б,в” бандлари, 228-моддаси 3-қисми, 168-моддаси 3-қисми “б”
банди,
168-моддаси 3-қисми “б,в” бандлари, 168-моддаси 3-қисми “б,в”
бандлари, 168-моддаси 3-қисми “б,в” бандлари, 168-моддаси 3қисми “б,в” бандлари, 168-моддаси 3-қисми “б,в” бандлари, 168моддаси 3-қисми “б,в” бандлари, 168-моддаси 3-қисми “б,в,г”
бандлари, 168-моддаси 3-қисми “б,в” бандлари, 168-моддаси 3қисми “б,в” бандлари, 168-моддаси 3-қисми “б,в” бандлари, 168моддаси 3-қисми “б,в” бандлари, 168-моддаси 3-қисми “б,в”
бандлари билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги
мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи С.Давронов “Sarvin Studio Production” МЧЖ директори бўла
туриб, 2022 йил 24 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани ҳудудидаги
“Индекс” бозори, С2 блокида жойлашган ўзининг 2098-сонли дўкон
манзилидаги иш офисида Лапасов Озодбек Атабаек ўғлига “Ўзбек қизи” номли
телесериалда 2-даражали рол кастингида иштирок этишига ваъда қилиб, бунинг
учун муайян ҳаражатларга 2.240.000 сўм миқдорида тўлов борлигига
ишонтириб, МЧЖ номидан 31-сонли шартномани тузишга эришиб, унга берган
ваъдасини бажармасдан, олган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганган.
У ўзининг жиноий харакатлари давом эттириб, 2023 йил 15 февраль куни
ҳужжатнинг калбаки эканлигини билгани ҳолда ундан фойдаланиб, Чилонзор
тумани, Бунёдкор кўчаси, "Е"-мавзе 11-А-уйда жойлашган "Трастбанк" ХАБ
"Тошкент" филиалига келиб, аслида жеч каерда ишламайдиган 1999 йилда
тугилган фукаро Турсунов Исломжон Икромжон ўғлининг номига микрокарз
олиш максадида, И.И. урсуновни "MUNISA SHUKRONA MEVASI" ХКда 2022
йил февраль ойидан 2023 йилнинг январь ойига кадар жами 59.777.300 сўм
микдордаги йиллик даромадини курсатувчи сохта малумотномани тайёрлаб,
"MUNISA SHUKRONA MEVASI" XKra тегишли электрон имзодан
фойдаланиб, ушбу сохта малумотномани солик идораларининг "soliqservis.uz"
базасига киритган.
Шунингдек, такроран, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеьмол
килиш йули билан қўлга киритиш мақсадида, 2023 йил 15 февраль куни фукаро
И.Турсуновга ўзининг номига банкдан микрокарз олиб беришини, ойлик
тўловларини ўзи тўлаб боришини, унга хеч кандай муаммо бўлмаслигини
айтиб, уни ишонтириб, аслида хеч карда ишламайдиган И.Турсуновни
MUNISA SHUKRONA MEVASI" ХКда ишлаши ҳақидаги соҳта ҳужжатларни
"Трастбанк" ХАБ Тошкент банкка тақдим қилиб, 24 ой муддатга йиллик 26
фоиз устама тўлаш шарти билан 40.000.000 сўм миқдоридаги микроқарзни
И.Турсуновни номига расмийлаштирилган банк пластик картасига тушириб,
ушбу пулларни ечиб олиб, ўз эхтиёжларига ишлатиб юборган.
Бундан ташқари, у такроран, 2023 йил 19 сентябрь “Еlegant media
Еntertainment” МЧЖ директори бўла туриб, ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб,
Янгиҳаёт тумани ҳудудидаги “Индекс” бозори С2 блокида жойлашган ўзининг
2098-сонли дўконида Лутфуллаев Нурилла Саъдулла ўғлини “Кечиккан бахт”
номли телесериалда 2-даражали рол кастингида иштирок этишига ваъда қилиб,
бунинг учун муайян ҳаражатларга 2.240.000 сўм миқдорида тўлов борлигига
ишонтириб, МЧЖ номидан 65-сонли шартномани тузишга эришиб, унга берган
ваъдасини бажармасдан, олган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Шунингдек, у такроран, равфли рецидивист бўла туриб, 2023 йил
06 ноябрь куни ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш
йўли билан қўлга киритиш мақсадида, “Sarvin Studio Production” МЧЖ
директори бўла туриб, ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Янгиҳаёт тумани
ҳудудидаги “Индекс” бозори С2 блокида жойлашган ўзининг 2098-сонли
дўконида Холмуродов Жўрабек Жасуровичга “Кечиккан бахт” номли
телесериалда 2-даражали рол кастингида иштирок этишига ваъда қилиб, бунинг
учун муайян ҳаражатларга 2.240.000 сўм миқдорида тўлов борлигига
ишонтириб, унга берган ваъдасини бажармасдан, олган пулларни ўз
Ҳудди шунингдек, у ўзининг жиноий харакатларини давом қилдириб,
такроран 2024 йил 07 февраль “Еlegant media Еntertainment” МЧЖ директори
бўла туриб, шу МЧЖ офисида Азизов Кароматилло Шавкат ўғлига “Судхўр”
номли телесериалда 2-даражали ролда кастингда иштирок этишига ваъда
қилиб, бунинг учун муайян ҳаражатларга 2.240.000 сўм миқдорида тўлов
борлигига ишонтириб, МЧЖ номидан 18-сонли шартномани тузишга эришиб,
унга берган ваъдасини бажармасдан, олган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб
юборган.
Бундан ташқари, у ўзининг жиноий харакатларини давом қилдириб,
“Еlegant media Еntertainment” МЧЖ директори бўла туриб, 2024 йил 08 февраль
куни, ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, МЧЖ офисида Азизов Кароматилло
Шавкат ўғлига “Ўзбек қизи” номли телесериалда 2-даражали ролда кастингда
иштирок этишига ваъда қилиб, бунинг учун муайян ҳаражатларга 500.000 сўм
миқдорида тўлов борлигига ишонтириб, МЧЖ номидан 18-сонли шартномани
тузишга эришиб, унга берган ваъдасини бажармасдан, олган пулларни ўз
эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Шунингдек, С.Давронов ўзи “Еlegant media Еntertainment” МЧЖ
директори бўла туриб, 2024 йил 24 февраль МЧЖ офисида Омонова Шоирахон
Олимжоновнага унинг ўғли Мирзаев Жавохир Ўлмасовични “Судхўр” номли
телесериалда 2-даражали ролда кастингда иштирок этишига ваъда қилиб,
бунинг учун муайян ҳаражатларга 3.500.000 сўм миқдорида тўлов борлигига
ишонтириб, МЧЖ номидан 22-сонли шартномани тузишга эришиб, унга берган
ваъдасини бажармасдан, олган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги
натижасида Ш.Омонованинг 3.500.000 сўм миқдоридаги пулларини
фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Бундан ташқари, С.Давронов хавфли рецидивист була туриб, такроран,
2024 йил 24 апрель куни ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончни
суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, “Sarvin Studio
Production” МЧЖ директори бўла туриб, ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб,
Шайхонтохур тумани Чақар МФЙ худудида жойлашган “Sarvin TV” студияси
офисида Абибакирова Дилобар Рахим қизини “Гаров” номли телесериалда 2даражали рол кастингида иштирок этишига ваъда қилиб, бунинг учун муайян
ҳаражатларга тўлов борлигига ишонтириб, Д.Абибакированинг телефон
аппаратидан фойдаланиб, қайтариб бериш шарти билан қўлга киритиб, ахборот
технологияларидан фойдаланиб Д.Абибакированинг номига 1.400.000 сўм
миқдорида “АВО” банкдан онлайн кредит расмийлаштириб олишга эришиб,
кейин эса Шайхонтохур тумани Чорсу бозори ёнида жойлашган “Узум маркет”
дўконидан, Д.Абибакировага ойлик тўловларни белгиланган муддатларда тўлаб
беришга ишонтириб, унинг номига “Uzum market” кредит дўконидан 1 дона
баҳоси 3.200.000 сўмлик “Самсўнг” русўмли уяли телефон аппарати
расмийлаштириб олишга эришиб, ушбу телефон аппаратини сотиб юбориб,
олинган телефон учун ойлик тўловларни амалга оишимасдан, пулларни ўз
шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Ҳудди шунингдек, у 2024 йил 11 май куни “Sarvin Studio Production”
МЧЖ директори бўла туриб, Шайхонтохур тумани Чақар МФЙ худудида
жойлашган “Sarvin TV” студияси офисида Турсунов Асадбек Ўктамжоновични
“Гаров” номли телесериалда 2-даражали ролда кастингда иштирок этишига
ваъда қилиб, бунинг учун муайян ҳаражатларга 1.250.000 сўм миқдорида тўлов
борлигига ишонтириб, МЧЖ номидан 30-сонли шартномани тузишга эришиб,
унга берган ваъдасини бажармасдан, олган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб
юборганлиги натижасида А.Турсуновнинг 1.250.000 сўм миқдоридаги
пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Бундан ташқари, у 2024 йил 11 май куни “Sarvin Studio Production” МЧЖ
директори бўла туриб, ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб “Sarvin TV” студияси
офисида Рахимова Феруза Хакимжон қизини “Гаров” номли телесериалда
2-даражали ролда кастингда иштирок этишига ваъда қилиб, бунинг учун
муайян ҳаражатларга 1.250.000 сўм миқдорида тўлов борлигига ишонтириб,
МЧЖ номидан 36-сонли шартномани тузишга эришиб, унга берган ваъдасини
бажармасдан, олган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги
натижасида Ф.Рахимованинг 1.250.000 сўм миқдоридаги пулларини
фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Шунингдек, судланувчи С.Давронов ўзининг жиноий ҳаракатларини
давом қилдириб, такроран, 2024 йил 25 май куни ўзганинг мол-мулкини алдаш
ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, “Sarvin
Studio Production” МЧЖ директори бўлгани ҳолда “Sarvin TV” студияси
офисида Аминова Юлдуз Шавкат қизига “Гаров” номли телесериалда 2даражали ролда кастингда иштирок этишига ваъда қилиб, бунинг учун муайян
ҳаражатларга 3.000.000 сўм миқдорида тўлов борлигига ишонтириб, МЧЖ
номидан 36-сонли шартномани тузишга эришиб, унга берган ваъдасини
бажармасдан, олган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги
натижасида Ю.Аманованинг 3.000.000 сўм миқдоридаги пулларини
фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Бундан ташқари, у, хавфли рецидивист була туриб, такроран, 2024 йил
30 май куни ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш
йўли билан қўлга киритиш мақсадида, “Sarvin Studio Production” МЧЖ
директори бўлгани ҳолда, ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Шайхонтохур
тумани Чақар МФЙ худуидда жойлашган “Sarvin TV” студияси офисида
Бухаров Хусан Иркин ўғлига “Гаров” номли телесериалда 2-даражали ролда
кастингда иштирок этишига ваъда қилиб, бунинг учун муайян ҳаражатларга
1.250.000 сўм миқдорида тўлов борлигига ишонтириб, МЧЖ номидан 41-сонли
шартномани тузишга эришиб, унга берган ваъдасини бажармасдан, олган
пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги натижасида Х.Бухатовнинг
1.250.000 сўм миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Судланувчи С.Давронов суд мажлисида, айбига умуман иқрорлик
билдирмасдан, ҳозирги кунга қадар Янгихаёт тумани, Тошкент Индекс
худудида жойлашган "Elegant Media entertainment" МЧЖ рахбари сифатида
ишлаб, видеофильм махсулотларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланиб
келаётганлигини, Турсунов Исломни 2023 йилнинг январь ойларидан буён
танишини, у билан телеграмм ижтимоий тармоғига берган сериал кастингига
қатнашиш элони бўйича Индекс ҳудудида жойлашган офисига келган вақтида
танишганлигини, Ўша вактда И.Турсунов билан шартнома тузилиб, Ўзбек қизи
номли сериалида рол ижро қилганлигини, шундан сўнг у билан яқиндан
танишиб қолганлигини, 2023 йил февраль ойида И.Турсуновга янги сериал
учун маблағ етмаётмаганлигини сабабли ундан карз сураган эдим уша вактда у
менга пули йуклигини айтди. Шундан сўнг мен унга булмаса узининг номига
кредит олишини таклиф килдим, у рози булди. Сериални олиб булганимиздан
сўнг, унинг сотувидан тушан пулдан олинган кредитни коплашимни ва ойлик
туловаларини хам узим тулаб боришимни айтганимда. И.Турсунов рози булди.
Шундан сўнг 2023 йил март ойларида мен И.Турсунов билан Чилонзор тумани
3-мавзеда жойлашган "Трастбанк" Тошкент шахар филиалига бордик.
И.Турсунов банк ходими билан микрокарз олиш буйича гаплашиб паспортини
берди. Бу вактда мен уни банк ташкарисида кутиб турган эдим. Орадан вакт
утиб И.Турсунов банкдан чикди, ва унга банк ходимларининг узлари кунгирок
килиб юборишларини айтишганлигини малум килди. Орадан 2 кунлар утиб
И.Турсунов менга кунгирок килиб уни банк ходимлари чакириб кредит олишга
ариза ёзиб келганлигини айтди. Орадан 2-3 кун утиб И.Турсунов менга сугурта
кафиллиги асосида унга йо 2йил йоки 3 йил муддатга 40.000.000 сум микдорида
микрокарз бериладиган булганлигини айтди. Орадан яна 2-3 кун угаидан кейин
мен И.Турсунов билан банкга пластик очтириш учун бордик, сутурта туловини
килдик. Шундан сўнг банкдан пластик картасини олдик, .Турсунов пластик
картасини менга бериб куйди. Эртаси куни пластикга 40.000.000 сум
микдорида пул тушди. Мен бу хакида И.Турсуновга хабар килдим, ва ой-ма ой
туловини узим тулашимни айтим. Уша вактда И.ТУрсунов мендан 500.000
сураганлиги учун бериб юбордим. Мен 3 ой давомида кредит пулларини
туловини амалга оширдим. Орадан вакт утиб сериал тухтаб колганлиги ва
каналдан пул тушмаганлиги учун кредит туловини килаолмай колдим.
Натижада И.Турсуновнинг пластик картасидан кредит туловлари ечилиши
бошланди. Мен эса унинг картасидан ечилган хамма суммани унинг картасига
утказиб юборганман. Аммо орадан вакт утиб кредит мен кредитни йопишга
пулим булмай колганлиги сабабли пул тулай олмадим, шу вактда
И.Турсуновнинг пластикидан пул ечилганлиги сабабли у ИИБга ариза билан
мурожаат килганлиги хакида хабар топдим, Бундан ташқари, Бухаров Хусан
Иркин ўғлидан ундан бир ўзим 2024 йил 30 май куни, Шайхонтохур тумани
Чақар МФЙ, жойлашган, “Sarvin-TV” студияси биноси ичида, “Гаров” номли
телесериалида роль ижро этиши учун ундан 3.000.000 сўм пул олганман,
бундан ташқари, мен Аминова Юлдуз Шавкат қизидан бир ўзим 2024 йил 25
май куни, Шайхонтохур тумани Чақар МФЙ, жойлашган, “Sarvin-TV” студияси
биноси ичида, “Гаров” номли телесериалида роль ижро этишига этиши учун
ундан 3.000.000 сўм пул олганман, бундан ташқари, мен Рахимова Феруза
Хакимжон қизидан бир ўзим 2024 йил 11 май куни, Шайхонтохур тумани Чақар
МФЙ, жойлашган, “Sarvin-TV” студияси биноси ичида, “Гаров” номли
телесериалида роль ижро этишига этиши учун ундан 1.250.000 сўм пул
олганман, бундан ташқари, мен Турсунов Асадбек Уктамжоновичдан бир ўзим
2024 йил 11 май куни, Шайхонтохур тумани Чақар МФЙ, жойлашган, “SarvinTV” студияси биноси ичида, “Гаров” номли телесериалида роль ижро этишига
этиши учун ундан 1.250.000 сўм пул олганман, бундан ташқари, мен Омонова
Шоирахон Олимжоновнадан бир ўзим 2024 йил 24 февраль куни, Янгихаёт
тумани Ал-ФАрғоний МФЙ, Спутник-4 дахаси, 43-95/8- уй манзилида
жойлашган“Elegant media Entertainment” МЧЖ биноси ичида, “Судхўр” номли
телесериалида роль ижро этиши учун ундан 3.500.000 сўм пул олганман,
бундан ташқари, мен Азизов Караматилло Шавкат ўғлидан бир ўзим 2024 йил
07 февраль куни, Янгихаёт тумани Ал-ФАрғоний МФЙ, Спутник-4 дахаси, 4395/8-уй манзилида жойлашган, “Elegant media Entertainment” МЧЖ биноси
ичида, “Судхўр” номли телесериалида роль ижро этишига этиши учун
2.000.000 сўм пул олганман ва яна 2024 йил 08 февраль куни “Ўзбек қизи”
номли телесериалида роль ижро этиши учун ундан 500.000 сўм пул олганман,
бундан ташқари мен Лапасов Озодбек Атабек ўғли бир ўзим 2022 йил 24
ноябрь куни, Янгихаёт тумани ҳудадидаги “Индекс” бозори С2-блокидаги
дўконлардан бирида жойлашган “Sarvin-TV” студияси биноси ичида, “Ўзбек
қизи” номли телесериалида роль ижро этиши учун ундан 2.240.000 сўм пул
олганман, бундан ташқари, мен Холмуродов Жўрабек Жасуровичдан бир ўзим
2023 йил 06 ноябрь куни, Янгихаёт тумани ҳудадидаги “Индекс” бозори С2блокидаги дўконлардан бирида жойлашган “Sarvin-TV” студияси биноси ичида,
“Кечиккан бахт” номли телесериалида роль ижро этишига этиши учун ундан
2.400.000 сўм пул олганман, бундан ташқари, мен Лутфуллаев Нурилла
Саъдулла ўғлидан бир ўзим 2023 йил 19 сентябрь куни, Янгихаёт тумани
ҳудадидаги “Индекс” бозори С2-блокидаги дўконлардан бирида жойлашган
“Sarvin-TV” студияси биноси ичида, “Кечиккан бахт” номли телесериалида
роль ижро этиши учун ундан 2.400.000 сўм пул олганман, бундан ташқари, Мен
Абибакирова Дилобар Рахим қизидан бир ўзим 2024 йил 24 апрель куни,
Шайхонтохур тумани ҳудадида жойлашган “Узум маркет” дўконидан “Гаров”
номли телесериалида роль ижро этиши учун унинг номига 1.400.000 сўм пул ва
3.200.000 сўмлик телефон аппаратини кредитга олганман” деб баён қилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463,
465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
С.Давронов (Abu Akmalxon Shoxabbosxon ibn Avazxon o’g’li)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б”
бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли
деб топилсин ва унга шу модда бўйича иш ҳақининг йигирма
фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган
ҳолда 2 (икки) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми
тартибида, жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг
07.11.2024 йилдаги ҳукми юзасидан жазони қисман қўшиш
йўли билан С.Давроновга узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг
йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
62-моддасига
асосан
26 июль-2025 йил 3 апрель, 252 кун) ҳар бир кунини ахлоқ
тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб
ҳисоблаб, тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан
чегириб ташлансин ва унга узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг
ўн фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган
ҳолда
1
(бир)
йил
11 (ўн бир) ой 4 (тўрт) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинлансин.
Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо
ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган
жойларда ўтаттириш белгилансин.
Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилотда иш
бошлаган кундан ҳисоблансин.
С.Давроновга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46моддаси 4-қисми талаблари тушунтирилсин.
Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО
ФМБ зиммасига юклатилсин.
Судланувчи С.Давроновга нисбатан қўлланилган “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин ва
у суд мажлиси залининг ўзида дарҳол қамоқдан озод қилинсин.
С.Давроновга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда
бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний
кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Иш бўйича етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш
мақсадида дастлабки тергов даврида тўланган пул маблағлари
жабрланувчилар ундирилсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган шартномалар,
телеграмм ижтимоий тармоқлари орқали ёзишмалар ва тўлов
қоғозлари жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун
қолдирилсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм
эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва
жабрланувчилар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма
нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм
чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши
мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса
кассация
тартибида
қайта
кўрилиши
мумкинлиги
тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
С.Мамадиев
(имзо)
Аслига тўғри:
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович