← Назад
Решение #772261 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 73 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
КУРГАНТЕПИНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik
ko’chasi 50-а
Тel:
0-(374)723-16-20 Веб-сайт:www.oliy sud.uz
Факс: 0-(374)723-11-46
170700, г.Кургантепа улица
Мустакиллик 50-а
эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 27 сентябрь
2203/3428-сонли иш
4-1701-
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Жураев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар - “Микрокредитбанк” АТБ манфаатида
жавобгар – якка
тартибдаги тадбиркор Урунбаева Шоирахон Раҳмоновна ҳисобидан 30 000
000 сўм кредитнинг асосий қисми, 1 887 123,29 сўм кредит фоизини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни банк вакили –
И.Ибрагимов (ишончнома асосида),
жавобгар Ш.Уринбаева(шахсини
тасдиқловчи ҳужжат асосида)
иштирокида
Қўрғонтепа туманлараро
иқтисодий суди
биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар -“Микрокредитбанк” АТБ манфаатида судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор
Урунбаева Шоирахон Раҳмоновна ҳисобидан 30 000 000 сўм кредитнинг
асосий қисми ва 1 887 123,29 сўм кредит фоизини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Мазкур даъво ариза Андижон туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 25 август кунги ажрими билан иш юритувга олинган.
Андижон вилоят суди раисининг 2022 йил 31 август кунги 20-сонли
фармойишига асосан мазкур иқтисодий иш Қўрғонтепа туманлараро
иқтисодий судига ўтказилган.
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг ажрими билан мазкур
иқтисодий иш иш юритувга олинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ
қўллаб - қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар даъвогарнинг даъвосини асоссиз деб
ҳисоблаб, судга Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг 2022
йил 10 август кунги ҳукмини тақдим қилиб, унда кўрсатилишида
“Микрокредитбанк” Андижон вилоят минтақавий филиали Кредит бўлими
мутахассиси А.Юлдашев томонидан
якка тартибдаги тадбиркорлар
Садиков Обиджон Кабулжонович, Муталиев Муҳаммад Азиз Ҳакимжон
ўғли ҳамда Ўринбоева Шоирахон Раҳмоновналар ўртасида 2021 йил 29
декабрь куни тузилган №387, 390, 391-сонли кредит шартномаларига
асосан ажратилиши лозим бўлган жами 90 000 000 сўм миқдоридаги
имтиёзли кредит маблағларни уларнинг хабари ва розилигисиз
ажратилишига эришиб, якка тартибдаги тадбиркорлар Садиков Обиджон
Кабулжонович, Муталиев Муҳаммад Азиз Ҳакимжон ўғли ҳамда
Ўринбоева
Шоирахон
Раҳмоновналарга
амалга
кредит
маблағи
ажратилган бўлса-да, гуёки кредит маблағларини ажартилмаганлигини
айтиб, уларни алдаб ажратилган кредит маблағларидан 2022 йил 5 январь
куни 30 000 000 сўмини, 2022 йил 8 январь куни 60 000 000 сўмини
Андижон шаҳридаги “Nigoh trend” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказилишига
эришиб, кредит маблағлари ҳисобидан у ердан дастгохларни олиб чиқиб
бошқа шахсларга сотиб юбориб, жиноий қилмишларини яшириш
мақсадида кредит ҳужжатларига гуёки якка тартибдаги тадбиркорлар
Садиков Обиджон Кабулжонович, Муталиев Муҳаммад Азиз Ҳакимжон
ўғли ҳамда Ўринбоева Шоирахон Раҳмоновналарга тикув дастгохлари
етказиб
берилганлиги
ҳақида
сохта
ҳисобварақ
–
фактуралар
расмийлаштириб уларга сохта ёзувлар киритиб, жами 90 000 000 сўм
маблағларни
ўз
эҳтиёжларига
сарфлаб
юборганлиги
кўрсатиб
ўтилганлигини билдириб, даъвони тўлиқ рад этишни сўради.
Суд,
тараф
вакилларининг
кўрсатмаларни
тинглаб,
жавобгарнинг
судга тақдим қилган айблов ҳукмини, ишдаги
ҳужжатларни
ўрганиб
чиқиб,
қуйидагиларга
кўра
даъвони
қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим топади.
Иш ҳолатидан аниқланишича, “Микрокредитбанк” АТБ номидан
ишончнома асосида ҳаракат қилувчи “Микрокредитбанк” АТБ Андижон
вилояти минтақавий филиали билан якка тартибдаги тадбиркор
Ўринбоева Шоирахон Раҳмоновна ўртасида 2021 йил 29 декабрда 387сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра банк якка тартибдаги
тадбиркор Ўринбоева Шоирахон Раҳмоновнага тикувчилик фаолиятини
ривожлантириш учун тикув дастгохлари сотиб олиш учун 36 ой муддатга
йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 30 000 000 сўм миқдорида
кредит маблағи ажратиш белгиланган.
Бироқ, Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг 2022 йил
10 август кунги 1-1701-2202/617-сонли жиноят иши бўйича айблов
ҳукмида “Микрокредитбанк” Андижон вилоят минтақавий филиали
Кредит бўлими мутахассиси А.Юлдашев томонидан якка тартибдаги
тадбиркорлар Садиков Обиджон Кабулжонович, Муталиев Муҳаммад Азиз
Ҳакимжон ўғли ҳамда Ўринбоева Шоирахон Раҳмоновналар ўртасида 2021
йил 29 декабрь куни тузилган №387, 390, 391-сонли кредит
шартномаларига асосан ажратилиши лозим бўлган жами 90 000 000 сўм
миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларни уларнинг хабари ва
розилигисиз ажратилишига эришиб, якка тартибдаги тадбиркорлар
Садиков Обиджон Кабулжонович, Муталиев Муҳаммад Азиз Ҳакимжон
ўғли ҳамда Ўринбоева Шоирахон Раҳмоновналарга амалга кредит маблағи
ажратилган бўлса-да, гуёки кредит маблағларини ажартилмаганлигини
айтиб, уларни алдаб ажратилган кредит маблағларидан 2022 йил 5 январь
куни 30 000 000 сўмини, 2022 йил 8 январь куни 60 000 000 сўмини
Андижон шаҳридаги “Nigoh trend” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказилишига
эришиб, кредит маблағлари ҳисобидан у ердан тикув дастгохларни олиб
чиқиб бошқа шахсларга сотиб юбориб, жиноий қилмишларини яшириш
мақсадида кредит ҳужжатларига гуёки якка тартибдаги тадбиркорлар
Садиков Обиджон Кабулжонович, Муталиев Муҳаммад Азиз Ҳакимжон
ўғли ҳамда Ўринбоева Шоирахон Раҳмоновналарга тикув дастгохлари
етказиб
берилганлиги
ҳақида
сохта
ҳисобварақ
–
фактуралар
расмийлаштириб уларга сохта ёзувлар киритиб, жами 90 000 000 сўм
маблағларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги, судланувчи
А.Юлдашевдан “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилояти минтақавий
филиалига фойдасига 90 000 000 сўм моддий зарар ундирилиши кўрсатиб
ўтилган.
Бугунги кунда мазкур суднинг айблов ҳукми қонуний кучда.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг
73-моддаси учинчи қисмига асосан жиноят ишлари бўйича суднинг
қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки
содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги
масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир.
Мазкур ҳолатда суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан
судланувчи А.Юлдашевдан “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилояти
минтақавий филиалига фойдасига 90 000 000 сўм моддий зарар
ундирилиши белгиланганлиги сабабли
даъвогарнинг даъво талаби
асоссиз ва уни қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгилаб қўйилган.
Суд, юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб даъвони
қаноатлантиришни рад этишни, давлат божи ва почта харажатини
даъвогар - “Микрокредитбанк” АТБ зиммасига юклашни лозим деб
ҳисоблайди.
Бинобарин, суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 73, 118, 176-179 -моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар – “Микрокредитбанк” АТБ
ҳисобидан
республика
бюджетига 637 742,46 сўм давлат божи ундирилсин.
Тўлаб чиқилган 24000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд
орқали Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор протест
келтириши мумкин.
Судья
И.Жураев