← Назад
Решение #772286 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 274 | — | law | |
| нинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 43 | — | law | |
| ИПКнинг | 155 | — | law | |
| даъво аризасининг ушбу Кодекс | 149 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 281 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ANDIJON
VILOYAT SUDI
АНДИЖАНСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
170100, Andijon sh, Navoiy shoh k-si, 15
170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 15
Тel: (74)228-39-72 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.andijon@sud.uz
ҚАРОР
2022 йил 27 сентябрь
Андижон шаҳри
4-1705-2202/1307-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья И.Жўраев
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судьяси
Т.Атабаев раислигида, судьялар А.Абдурахмонов ва Д.Убайдуллаевдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Тухтасиновнинг котиблигида, Андижон
вилоят давлат солиқ бошқармаси вакили Д.Юлдашов (ишончнома асосида)
иштирокида, кредитор – Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг
қарздор
–
“LOWE
ALPINE”
масъулияти
чекланган
жамиятини
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб эътироф этиш
тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган 4-1705-2202/1307-сонли
иқтисодий иш бўйича Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
30 августдаги аризани қайтариш ҳақидаги ажримидан норози бўлиб, Андижон
вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан киритилган апелляция
шикоятини ва унга илова қилинган хужжатларни, Андижон шаҳар давлат
солиқ инспекцияси биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда матнда
“кредитор” деб аталади) Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига ариза
билан мурожаат қилиб, “LOWE ALPINE” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда матнда “қарздор” деб аталади)ни соддалаштирилган
тартибда тўловга қобилиятсиз деб эътироф этишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 30 августдаги ажрими билан
даъво аризаси қайтарилган.
Мазкур ажримдан норози бўлиб кредитор томонидан киритилган
апелляция шикоятида, ариза Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)
ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни талаблари асосида тақдим этилганлиги, бироқ, асоссиз равишда
биринчи инстанция суди томонидан ариза қайтарилганлиги каби важлар баён
этилиб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни сўраган.
Кредитор вакили шикоятда келтирилган важларни қувватлаб, судлов
ҳайъатидан шикоятни қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг
ажримини бекор қилишни ва даъво аризани иш юритишга қабул қилиш
ҳақида ажрим чиқаришни сўради.
Қарздор суд мажлиси ўтказилиши ҳақида белгиланган тартибда
огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида ундан вакил иштирок этмади.
ИПКнинг 274-моддаси тўртинчи қисмига биноан, апелляция инстанцияси
судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати, суд мажлисини қарздор вакили иштирокисиз
ўтказишни лозим топди.
Судлов ҳайъати, кредитор вакилининг кўргазмасини тинглаб, апелляция
шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасликни лозим топди.
Аниқланишича, қарздор 2020 йил 21 январда 803569-сонли тартиб
рақами билан давлат рўйхатдан ўтказилган. Қарздорнинг юридик манзили
Хонобод шаҳар, Истиқлол МФЙ, Хантаг кўчаси этиб белгиланган.
Кредитор томонидан қарздорнинг молия хўжалик фаолияти таҳлил
қилинганда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича давлат бюджети
олдида умумий қиймати 15 262 308 961 сўмни ташкил этадиган қарзи
мавжудлиги ва қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги аниқланган.
Қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар олдидаги мажбуриятини
бажармаганлиги сабабли кредитор қарздорни соддалаштирилган тартибда
тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни
сўраб, судга ариза билан мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди кредиторнинг аризасини қайтариш ҳақида
асосли ва қонуний тўхтамга келган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни
(кейинги ўринларда матнда “Қонун” деб аталади)нинг 37-моддаси бешинчи
қисмига кўра, кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга
доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун
кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан
суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан
тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос
бўлади.
Аризанинг иловасида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган
солиқ қарзини қарздорнинг мол-мулкидан ундиришга доир чоралар
кўрилганлиги ҳақидаги далиллар илова қилинганлиги баён этилганлиги
кўрсатилган бўлсада, аризада ва унга илова солиштирма далолатномада
қарздорнинг солиқлардан қарзи жами 64 300 057 сўмни ташкил этиши баён
қилинган, аризачи томонидан илова қилинган ҳужжатларга кўра 2021 йил
25 сентябрдаги, 2022 йил 15 августдаги, 2022 йил 8 июлдаги, 2022 йил
25 майдаги, 2022 йил 6 майдаги, 2022 йил 27 июндаги, 2022 йил 16 июндаги,
2022 йил 1 августдаги 2022 йил 21 июлдаги, 2021 йил 26 августдаги, 2020 йил
12 ноябрдаги, 2020 йил 22 декабрдаги, 2021 йил 18 январдаги қарздорга
нисбатан солиқ қарздорлигини солиқ тўловчининг мол-мулки ҳисобидан
ундириш тўғрисидаги № 3068995, 1883149, 4015333, 3940935, 3849588,
3779311, 3922643, 3899558, 3990687, 3972095, 3025167, 2332868, 2418743,
2530028-сонли қарорлари қабул қилинганлиги, мазкур қарорларда
қарздорнинг фақатгина 12 428 582 541,63 сўм солиқ қарзи унинг мол-мулки
ҳисобидан бюджет ҳисоб-рақамига ундириш чоралари кўрилган бўлса-да,
қолган қарздорликларни ундириш юзасидан ва уни натижасида қабул
қилинган қарор нусҳалари мавжуд эмас.
Шунингдек, кредитор томонидан аризага суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш
харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинмаган.
Қонуннинг 43-моддасига мувофиқ, кредиторнинг қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда
тутилган ҳужжатлардан ташқари қарздорнинг кредитор олдидаги пул
мажбуриятларини, шунингдек қарзи мавжудлигини ва унинг миқдорини
тасдиқловчи ҳужжатлар, тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган
тартиб-таомилида ҳамда жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги
тўғрисидаги ишда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари
тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
ИПКнинг 155-моддаси биринчи қисми 1-бандига биноан, даъво
аризасининг ушбу Кодекс 149-моддасида белгиланган шакли ва мазмунига
риоя қилинмаган бўлса, судья даъво аризасини ва унга илова қилинган
ҳужжатларни қайтариши белгиланган.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикоятида билдирилган
важлар асосида биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиш ёки
ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Зотан, ИПКнинг 281-моддаси мувофиқ, апелляция инстанцияси суди
биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни
(протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича, суднинг ажримини ўзгаришсиз
қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи, тўққинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш
билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Апелляция инстанцияси учун кредитор томонидан тақдим этилган тўлов
ҳужжати Ўзбекистон Республикаси Олий судининг электрон тўлов тизими
яъни, billing.sud.uz сайтидан текширилганда тўланмаганлиги аниқланган.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан, ажримни ўзгаришсиз қолдиришни ва кредитор
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб-рақамига
24 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 274, 278, 281-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 августдаги
ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб-рақамига 24 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил
ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
Т.Атабаев
Ҳайъат аъзолари
Д.Убайдуллаев
ANDIJON
VILOYAT SUDI
АНДИЖАНСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
170100, Andijon sh, Navoiy shoh k-si, 15
170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 15
Тel: (74)228-39-72 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.andijon@sud.uz
ҚАРОР
(Хулоса қисми)
Андижон шаҳри
4-1705-2202/1307-сонли иш
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судьяси
Т.Атабаев раислигида, судьялар А.Абдурахмонов ва Д.Убайдуллаевдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Тухтасиновнинг котиблигида, Андижон
вилоят давлат солиқ бошқармаси вакили Д.Юлдашов (ишончнома асосида)
иштирокида, кредитор – Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг
қарздор
–
“LOWE
ALPINE”
масъулияти
чекланган
жамиятини
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб эътироф этиш
тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган 4-1705-2202/1307-сонли
иқтисодий иш бўйича Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
30 августдаги аризани қайтариш ҳақидаги ажримидан норози бўлиб, Андижон
вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан киритилган апелляция
шикоятини ва унга илова қилинган хужжатларни, Андижон шаҳар давлат
солиқ инспекцияси биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 274, 278,
281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 августдаги
ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб-рақамига 24 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил
ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
Т.Атабаев
Ҳайъат аъзолари
Д.Убайдуллаев
А.Абдурахмонов