Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2201/3496 Дата решения 27.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Каримов Аброрбек Азимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзмиллийбанк АЖ Ответчик / Подсудимый “Chust tuman Yo`llardan Foydalanish” унитар корхонаси
Source ID 921135 Claim ID 2921514 PDF Hash f024f2d452c75cb5... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодекси 736-моддаси аролик кодекси 736 code_article
аролик кодексининг 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20-uy Тel: 0(369)227 79 93 НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20 Fax: 0(369)227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 27 сентябрь 4-1603-2201/3496-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили У.Юнусов (ишончнома асосида) иштирокида, ВВВнинг «ФФФ» АЖ манфаатида жавобгар – «ҚҚҚ» УК ҳисобидан 217500000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 35205205 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 8634452 сўм пеня, 4087800 сўм жорий фоиз, 507500000 сўм муддати келмаган асосий қарз жами 772927457 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ВВВ «ФФФ» АЖнинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «ҚҚҚ» УК ҳисобидан 217500000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 35205205 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 8634452 сўм пеня, 4087800 сўм жорий фоиз, 507500000 сўм муддати келмаган асосий қарз жами 772927457 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича қарздорлик тўланмаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгарга суд мажлиси куни ва жойи ҳақида суд ажрим юборилганда, жавобгар манзилда йўқлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 128-моддасининг иккинчи қисми, 2-хатбошига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, банк ва жавобгар «ҚҚҚ» УК ўртасида 2022 йил 17 март куни 279-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар банк 12 ой муддатга 21 фоиз устама тўлаш шарти билан 1650000000 сўм кредит ажратиши, жавобгар эса ажратилган кредит маблағларини тасдиқланган график асосида қайтариш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмай, кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 736-моддасининг иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар томонидан 2022 йил август ойи ҳолатига 217500000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 35205205 сўм муддати ўтган кредит фоизи қарздорлигига йўл қўйилган. Мазкур ҳолатда, даъво аризаси талаби асосли бўлиб, 217500000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 35205205 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 4087800 сўм жорий фоиз, 507500000 сўм муддати келмаган асосий қарз ундириш талабини қаноатлантириш лозим бўлади. Бундан ташқари, даъво аризасида 8634452 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. Кредит шартномасининг 3.11-бандида тўлов кечиктирилган кредит фоизи суммасининг ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида, бироқ қарздорлик суммасининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда пеня ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда, даъвогар банк тўлов кечиктирилган кредит фоизи суммаси учун пеня талаб қилишга ҳақли. Шунингдек, даъво аризасида қарздорликни ундирувини гаров мулкига қаратишни сўралган. Тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 30 мартдаги гаров шартномасига кўра, жавобгарга тегишли бўлган 2021 йилда ишлаб чиқарилган, давлат белгиси 50 324 МBA бўлган, SINOTRUK GOLDEN PRINCE ZZ3251N3641A русумли транспорт воситаси, 2021 йилда ишлаб чиқарилган, давлат белгиси 50 321 МBA бўлган, SINOTRUK GOLDEN PRINCE ZZ3251N3641A русумли транспорт воситаси ва 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат белгиси 50 431 ВВА бўлган, NPR82L KL5VAY русумли автомашина гаровга қўйилган. Фуқаролик кодексининг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантириш, даъвогар банк фойдасига жавобгар – «ҚҚҚ» УК ҳисобидан 217500000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 35205205 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 8634452 сўм пеня, 4087800 сўм жорий фоиз, 507500000 сўм муддати келмаган асосий қарз жами 772927457 сўм кредит қарздорлигини ва 24000 сўм почта харажатини ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 15458549,14 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар «ФФФ» АЖ фойдасига жавобгар – «ҚҚҚ» УК ҳисобидан 217500000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 35205205 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 8634452 сўм пеня, 4087800 сўм жорий фоиз, 507500000 сўм муддати келмаган асосий қарз жами 772927457 сўм кредит қарздорлиги ва 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув жавобгар «ҚҚҚ» УКга тегишли бўлган қуйидаги мулкларга қаратилсин: - 2021 йилда ишлаб чиқарилган, давлат белгиси 50 324 МBA бўлган, SINOTRUK GOLDEN PRINCE ZZ3251N3641A русумли транспорт воситаси; - 2021 йилда ишлаб чиқарилган, давлат белгиси 50 321 МBA бўлган, SINOTRUK GOLDEN PRINCE ZZ3251N3641A русумли транспорт воситаси; - 2019 йилда ишлаб чиқарилган, давлат белгиси 50 431 ВВА бўлган, NPR82L KL5VAY русумли автомашина. Жавобгар «ҚҚҚ» УК ҳисобидан Республика бюджетига 15458549,14 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. А.Каримов