Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1106-2202/1047 Дата решения 27.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бекабадский межрайонный экономический суд Судья Набиев Мажид Садуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кашкадарё вилоят бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси бошкармаси Ответчик / Подсудимый Ўзекистон Металлургия Комбинати акционерлик жамияти
Source ID 921583 Claim ID 2903937 PDF Hash e73a75ddd1ef69a6... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 66-моддаси онуни 66 law
Copy 118-моддаси Copy 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BEKOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BEKABAD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 110503, Bekobod shahri, G.Gulom ko‘chasi 110503, Bekabad, G.Gulom street Protected by PDF Anti-Copy Free Tel: (70) 202-01-59, Fax: (70) 202-01-59, е-mail: i.bekobod@sud.uz (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ 2022 йил 27 сентябрь Бекобод шаҳри 4-1106-2202/1047-сонли иш Бекобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Набиев раислигида, Ж.Таированинг котиблигида, “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти вакили Б.Эшмонов (ишончнома асосида) иштирокида даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг жавобгар “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятидан жами 37 724 091,2 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 37 525 954,2 сўм асосий қарз (фуқарога тўланган пенсия пули) ва 198 136,96 сўм пеня, жами 37 724 091,2 сўм ундиришни сўраган. Даъвогар вакили судга ариза билан мурожаат этиб, жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлигини билдириб, ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олишини, асосий қарздорлик суммаси судга даъво аризаси киритилгандан сўнг тўлиқ тўлаб берилганлигини билдирди. Суд, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида ишлаган фуқаролар Эбатов Рустам Умидиллаевич, Эбатов Акбар Зубайдуллаевич ва Нашванов Санжар Равшанович меҳнат фаолияти жараёнида бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган. Бунинг натижасида мазкур фуқароларнинг турмуш ўртоғи ва оила аъзоларига боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланиб, пенсия тўловлари тўлаб келинган. Ушбу ҳолат жавобгар вакилининг кўрсатмаси, шунингдек иш ҳужжатларида мавжуд бўлган далолатнома ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади. Пенсия томонидан меҳнат фаолияти жараёнида бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган фуқаролар Р.Эбатов, А.Эбатов ва С.Нашвановнинг турмуш ўртоғи ва оила аъзоларига 2022 йилнинг январидан сентябрь ойига қадар жами 37 525 954,2 сўм пенсия пуллари тўлаб берилган. Ўзбекистон Республикаси Маҳкамасининг 2014 йил Protected by PDFВазирлар Anti-Copy Free 23 декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига кўра, пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади. Мазкур суммани тўлаб бериш юзасидан 2022 йил 28 сентябрда юборилган 01-10/30-07-37/4052-сонли талабнома “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 37 525 954,2 сўмни регресс тартибида ундиришни сўраган. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 66-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади. Юқоридаги Низомнинг 6-бандига асосан, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар. Шу боис даъвогар судга мурожаат этиб, жавобгарнинг даъвогар олдида 37 525 954,2 сўм қарздорлиги мавжудлиги сабабли ушбу суммани ундиришни сўраган. Низомнинг 20-бандига кўра мазкур Низомнинг 3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган пенсияларни тўлашга харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликнинг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади. Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган. Демак, мазкур ҳолатда даъвогар томонидан меҳнат фаолияти жараёнида бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган фуқароларнинг турмуш ўртоғи ва оила аъзоларига тўлаб берилган пенсия пуллари жавобгар томонидан даъвогарга белгиланган муддатларда тўлаб берилмаганлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланган. Шу боис суд даъвонинг пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Free процессуал кодекси Protected by PDF Anti-Copy 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама, тўлиқ ўрганиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 177, 178 ва 180-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг жавобгар “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятидан жами 37 724 091,2 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармаси фойдасига 198 136,96 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати, жами 222 136,96 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятидан Республика бюджетига 754 482 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик қилувчи, судья М.Набиев