← Назад
Решение #77248 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 25 | — | law | |
| исми ва ЖК | 273 | — | law | |
| ида хулосага келиш учун ёки уни ЖК | 273 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | 2 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | 1 | law | |
| Бурхоновага нисбатан ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья: Ф.Халилов
Биринчи инстанция судининг
судьяси: И.Собиров
АЖРИМИ
2025 йил апрель ойининг 3 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида,
очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи: М.Юсупов,
судлов ҳайъати судьялари О.Мухаммадиев ва Ф.Халиловдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Бахромовнинг котиблигида,
тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев,
судланувчи Б.Бурхонова ва унинг адвокати М.Каримовнинг иштирокида,
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 5 мартдаги
ҳукмига кўра:
1997 йил 20 февралда Тошкент вилоятида туғилган,
ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча
ишсиз, оилали, муқаддам судланмаган, Тошкент
вилояти, Оққўрғон тумани, Оққўрғон ҚФЙ, Ҳ.Олимжон
МФЙ, Фахрийлар кўчаси, 9-уйда рўйхатда туриб,
Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, 8-ҳудуд, 88-уй,
72-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ атворда
бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган
Бурхонова Бахтигул Алижон қизи (Burxonova Baxtigul
Alijon qizi)га
нисбатан 1-1006-2501/79-сонли жиноят ишини судланувчи Б.Бурхонова ва
унинг адвокати М.Каримов томонидан берилган апелляция шикояти
асосида жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Б.Бурхонова Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг
1-қисми билан 3 йил, ЖКнинг 62-моддаси тартибида 2 йил 6 ой 19 кун
озодликни чеклаш жазосига судланган.
Б.Бурхонова озодликни чеклаш жазосини Тошкент вилояти,
Оққўрғон тумани, Оққўрғон ҚФЙ, Ҳ.Олимжон МФЙ, Фахрийлар кўчаси,
9-уйда кечқурун соат 21:00 дан эрталаб соат 07:00 га қадар ўташи
белгиланган.
1
Суднинг ҳукмига кўра, Б.Бурхонова озгинадан кўпроқ миқдордаги
гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламасдан, қонунга хилоф
равишда сақлаб келиб, 2024 йил 20 сентябрь куни, соат 10:10 да, Чилонзор
тумани, 8-мавзесида жойлашган автотураргоҳда ўзининг хаттиҳаракатлари билан шубҳа уйғотгани сабабли, холислар иштирокида
шахсий кўрикдан ҳамда “Bestune” русумли, давлат рақами 10 T 245 DB
бўлган автомашинаси кўрикдан ўтказилганида, ушбу автомашинанинг
рули тагидаги бардачок ичида 2.000 сўм номиналидаги купюрага ўралган
оқ рангли кукунсимон модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида
олинган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 2024 йил 20 сентябрдаги
3620-сонли хулосасига кўра, Б.Бурхонованинг автомашинасидан олинган
модда таркибида 4-метилметкатинон гиёҳванд фаол модда мавжуд бўлиб,
“мефедрон” деб аталиши, унинг соф оғирлиги 0,10 граммни ташкил
қилиши аниқланган.
Судланувчи Б.Бурхонова ва унинг адвокати М.Каримов апелляция
шикоятида, ҳукмнинг жазо тайинлаш қисмидан норозилигини билдириб,
Б.Бурхоновага 3 йил озодликни чеклаш жазоси оғир тайинлаб, унинг аёл
шахс эканлигини ҳам инобатга олинмагани ҳақида важлар келтириб,
ҳукмнинг жазо тайинлаш қисмини бекор қилиб, унга нисбатан жарима
жазоси тайинлашни сўрашган.
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати иш бўйича судья
Ф.Халиловнинг маърузаси, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим
прокурори
У.Файзиевнинг
ҳукмни
ўзгаришсиз,
шикоятни
қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида, судланувчи Б.Бурхонова ва унинг
адвокати М.Каримовнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш ҳақида
берган фикрини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб
чиқиб, апелляция шикоятидаги важларни жиноят иши ҳужжатлари
асосида текшириб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳукмини ўзгартиришни
лозим топади.
Суд, иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят
ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли
хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатларига
мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар
билан асослантирилган.
2
кўрсатилган жиноятни содир этганликдаги айби, судда ўз айбига қисман
иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, гувоҳ Х.Толибжонова,
Х.Тойировларнинг судда берган кўрсатувлари, билдирги, ашёвий далилни
олиш баённомаси, тушунтириш хатлари, экспертиза хулосалари ҳамда
жиноят ишида мавжуд Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси
тартибида текширилган ва баҳоланган объектив далиллар йиғиндиси
билан тўлиқ тасдиқланган деб ҳисоблайди.
Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар
билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари
бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори 25-бандида, айбдорда
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни
қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи,
учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал
этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш
мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб
чиқишлари лозимлиги, бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол
қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки
моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки
жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун
асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги
тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар кириши, иш бўйича аниқланган ҳақиқий
ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг
биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан
квалификация қилиниши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Судланувчи Б.Бурхонова дастлабки тергов ва биринчи инстанция
судида, гиёҳвандлик воситасини танишидан татиб кўриш учун олганлиги
ва шахсий истеъмоли учун автомашинасида сақлаб келганлиги, уни
ўтказиш ёки сотиш ниятини кўзламаганлигини билдирган.
Судланувчи Б.Бурхоновада гиёҳвандлик воситасини ўтказиш қасди
мавжудлиги ҳақида хулосага келиш учун ёки уни ЖК 273-моддасининг
2-қисми билан айблаш учун бирор-бир объектив далил аниқланмаган.
Иш ҳужжатларида, Б.Бурхонованинг гиёҳвандлик воситасини
ўтказиш мақсадини кўзлаганини тасдиқловчи сўзлашувлари, ёзишмалар,
ариза мавжуд эмаслиги, яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликларида
гиёҳвандлик воситалари, уларни ўлчаш, қадоқлашга мўлжалланган
ускуналар олинмаганлиги, айблов тахминларга асосланганлиги сабабли
биринчи инстанция суди унинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси
ЖК 273-моддасининг 2-қисмидан 276-моддасининг 1-қисмига қайта
3
тайинлашда, Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар
томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарори
тушунтиришларига риоя қилинган ҳолда унинг шахси, айбига иқрор ва
қилмишидан пушаймонлиги, оилавий ва соғлиғи аҳволи, содир этилган
жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга
олиниб, модда санкцияси доирасида озодликни чеклаш жазоси тайинлаш
ҳақида тўғри хулосага келинган.
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги 938-сонли
қонуни билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 1-қисмига
ўзгартириш киритилиб, унга кўра, озодликни чеклаш суд томонидан
маҳкумга нисбатан уй-жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай
тақиқлашдан ёхуд ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш
жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан
ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқишни чеклашдан иборат эканлиги
белгиланди.
Бироқ, биринчи инстанция суди, судланувчи Б.Бурхонова суд
ҳукмида кўрсатилган жиноятни 2024 йил 20 сентябрда содир этган бўлсада, унга озодликни чеклаш жазосини Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани,
Оққўрғон ҚФЙ, Ҳ.Олимжон МФЙ, Фахрийлар кўчаси, 9-уйда кечқурун
соат 21:00 дан эрталаб соат 07:00 га қадар ўташини белгилаб, хатога йўл
қўйган.
Судлов ҳайъати, мазкур ҳукмга нисбатан оғирлаштиришга протест
келтирилмаганлиги сабабли адолатли ва қонуний қарор қабул қилиш
мақсадида ҳукмнинг Б.Бурхоновага нисбатан жазо тайинлаш қисмини
енгиллаштириш тарафга ўзгартиришни лозим топади.
Судланувчи Б.Бурхонова апелляция инстанцияси суд мажлисида,
қилмишидан пушаймонлигини билдириб, оилавий шароити оғирлиги,
оилада онаси, опаси билан бирга ижара асосида квартирада яшаши, барча
харажатларини турмуш ўртоғи қилиши, у Шириланка фуқароси
“Dhanushka Sanjev Perera” исмли шахсга турмушга чиққанлиги, тўйлари
Тошкент шаҳрида бўлгани, турмуш ўртоғи чет эл фуқароси бўлганлиги
сабабли никоҳдан ўтиш учун ариза беришгани, расмийлаштириш учун
муддат кераклиги, уларни турмуш қурганлигини ва тўй маросимини
тасдиқловчи фото ва видео суратларни судга тақдим қилиши, уларни
ягона боқувчиси турмуш ўртоғи эканлиги, турмуш ўртоғи Тошкент
шаҳрига келиб ишлай олмаслиги, чунки Дубай шаҳрида кондиционер
ишлаб чиқариш заводида ишлаши, у тезроқ жазони ўтаб турмуш ўртоғини
олдига бориши, бўлмаса оиласи бузилиб кетиши, барчадан кечирим
сўраши, 6 ой тергов хибсхонасида сақлангани, бу унга бутун умрлик дарс
бўлганини баён қилиб, суддан енгиллик беришни сўради.
4
7-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди жиноят ишини кўриш
натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартиришига
ҳақли эканлиги кўрсатилган.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг
ҳукмини Б.Бурхоновага нисбатан ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан
жазо тайинлаш қисмини ўзгартириб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражаси янада камайганлигини инобатга олган ҳолда унинг
шахси, ёши, судланмаганлиги, оилали бўлиб, яқинда турмуш қурганлиги,
ёлғиз онаси борлиги, аёллиги ҳамда оилани сақлаб қолиш каби жазони
енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олган ҳолда модда санкциясида
назарда тутилган ва қилмишига мувофиқ меъёрида ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинлаб, келтирилган шикоятни қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726, 49731-моддаларига амал
қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
ажрим
қ и л д и:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
5 мартдаги Бурхонова Бахтигул Алижон қизи (Burxonova Baxtigul Alijon
qizi)га нисбатан чиқарган ҳукми ўзгартирилсин.
Бурхонова Бахтигул Алижон қизига Ўзбекистон Республикаси
ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида
Б.Бурхонованинг 2024 йил 25 сентябрдан 2025 йилнинг 5 мартга қадар
5 ой 11 кун қамоқда сақланган муддатини тайинланган ахлоқ тузатиш
ишлари жазосидан чегириб, унга ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 ой 27 кун ахлоқ тузатиш ишлари
жазоси қолдирилсин.
Жазолар ижроси Б.Бурхонованинг яшаш жойидаги ички ишлар
органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан амалга
оширилсин, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазони ижро этиш
инспекцияси белгилаб берадиган жойларда ўтаттирилсин, жазони ўташ
муддати Б.Бурхонова жазони ўташ учун юборилган корхонада иш
бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Жазо ижросини назорат қилиш Б.Бурхонованинг яшаш жойи бўйича
Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, 8-ҳудуд, 88-уй, 72-хонадон жойлашган
Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ ПРобация гуруҳига юклатилсин.
5
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Суд ажримидан норози тарафлар тегишли тартибда Тошкент шаҳар
суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида туман
суди орқали шикоят бериш ёки протест келтиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья:
Ҳайъат судьялари:
имзо
имзо
имзо
М.Юсупов
О.Мухаммадиев
Ф.Халилов
6