← Назад
Решение #772659 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| жавоб беради ФК | 418 | — | law | |
| ини ушбу Кодекс | 356 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
АААААААААААААА даъвогар «БББББББББББББ» фермер хўжалиги
манфаатида
жавобгар
«СССССССССССС»
масъулияти
чекланган
жамиятидан 94044156,73 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Кенгаш вакиллари Б.Холдаров
(2022 йил 27 сентябрдаги 3-сонли ишончнома асосида), А.Холиқов (2022 йил
27 сентябрдаги 3-сонли ишончнома асосида), Н.Махаммаджанова (2022 йил
27 сентябрдаги 2-сонли ишончнома асосида), даъвогар фермер хўжалик
рахбари Х.Муминовнинг иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз,
иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, АААААААААААААА (бундан буён
матнда Кенгаш деб юритилади) «БББББББББББББ» фермер хўжалиги
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Янгиқўрғон
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб,
«СССССССССССС» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан 94044156,73 сўм асосий қарз ундириб беришни
сўраган.
Суд мажлисида Кенгаш вакиллари ва даъвогар фермер хўжалик
рахбари даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан суд
мажлиси кунига қисман тўлов амалга оширилганлигини маълум қилиб,
шундан келиб чиқиб даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво
юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини
инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
1
Суд, Кенгаш вакиллари ва даъвогар фермер хўжалик рахбарининг
тушунтиришларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра билдирилган даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб
чиққан.
ФКнинг 465-моддасига мувофиқ, контрактация шартномасига мувофиқ
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга ––
тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул
қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш
(тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан
кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 22 октябрда 68-сонли шартнома
имзоланган.
Шартномага биноан, даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 21
июлдаги 2-сонли ҳисоб варақ-фактурага асосан жами 94044156,73 сўмлик
буғдой маҳсулоти етказиб берилган.
Кенгаш томонидан жавобгарга даъвогар олдидаги қарздорлик тўловини
амалга ошириши лозимлиги ҳақида талабнома юборилган. Бироқ, талабнома
жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради
ФК 418-моддасининг биринчи қисмига биноан, сотиб олувчи товар
ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода
тўлаши, шунингдек қонун ҳужжатлари, олди-сотди шартномаси ёки одатда
қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган
ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозим.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар
тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади.
2
Ушбу модданинг учинчи қисмига асосан, агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда
тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Суд муҳокамасида даъвогар томонидан тақдим этилган банк
айланмасига кўра жавобгар томонидан даъвогарга 2022 йил 06 сентябрда
25000000 сўм қарздорлик тўловлари тўлаб берилган.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш
тўғрисидаги талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда жавобгардан
69044156 сўм асосий қарз ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади; мазкур
модданинг учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда
озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган
бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
1880883,12 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига тўланган 24000 сўм почта
харажатларини ундириш лозим бўлади.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 333, 418, 449 ва 465-моддалари ва Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72, 118, 170, 176-180 ва
186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
АААААААААААААА даъвогар «БББББББББББББ» фермер хўжалиги
манфаатида киритган даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
«СССССССССССС» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- «БББББББББББББ» фермер хўжалиги фойдасига 69044156 сўм асосий
қарз ва 24000 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармаси)га 1880883,12 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
3
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва
муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши
(протест келтириши) мумкин.
Ш.Тўхтабоев
«Ҳал қилув қарори аслига тўғри», судья
Ш.Тўхтабоев
4