Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2202/4217 Дата решения 27.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья Мусабоев Жахонгир Собирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюжетдан ташқари пенсия жамғармасининг Самарқанд вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый Поп тумани 6-сонли ЖИЭК
Source ID 921128 Claim ID 2896787 PDF Hash 8bfc6a4502516e19... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2-моддаси нинг 2 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
кодекси 328-моддаси кодекси 328 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI НАМАНГАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 160133, Namangan shahar, Nodim Namangoniy ko’chasi, 20А-uy 160133, г. Наманган, ул. Нодим Намангани, дом-20А Тel: 0 (369) 227 79 93 Fax: 0 (369) 227 81 38 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.namangan.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 27 сентябрь 4-1601-2202/4217-сонли иш Наманган туманлараро иқтисодий суди судья Ж.С.Мусабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Низамовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ФФФнинг жавобгар ҚҚҚҳисобидан 15 000 868 сўм пенсия учун қилинган харажатларни регресс тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари А.Жамалов (ишончнома асосида) иштирокида суднинг ўз биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъво аризасида баён этилишича, фуқаро Хаитов Шухрат Сайитмуродович ҚҚҚ(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) да жазони ўташ даврида 2006 йил 3 декабрда жавобгарнинг ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат вазифаларини бажариш жараёнида бахтсиз ходиса юз берганлиги оқибатида жароҳат олган. Ҳолат юзасидан Н-1 шаклидаги далолатнома белгиланган тартибда расмийлаштирилган. Фуқаро Ш.Хаитовга Республика шифохонасида Тошкент шаҳар ТМЭК томонидан 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланган. Унга меҳнатда майибланганлиги сабабли ФФФ (бундан буён матнда даъвогар деб юроитилади) томонидан 2016 йил 3 августдан ногиронлик нафақаси тайинланиб, 2016 йил октябрь ойидан 2019 йил июль ойига қадар жами 10761396,61 сўм пенсия тўловлари тўлаб берилган. Тўланган пенсия харажатларини қоплаш тўғрисида жавобгарга билдирилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бунга кўра, даъвогар жавобгар ҳисобидан жами 15 000 868 сўм пенсия тўловларини регресс тартибда ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди: “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (кейинги матнда Қонун)нинг 2-моддасига мувофиқ, ногиронлик пенсияси Давлат пенсияларининг бир тури ҳисобланади. Қонуннинг 66-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, ушбу қонунга мувофиқ тайинланган пенсияларни, ..... тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу модданинг иккинчи қисмига асосан мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлиги учун тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, фуқаро Ш.Хаитов жавобгарда жазони ўташ даврида 2006 йил 3 декабрда жавобгарнинг ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат вазифаларини бажариш жараёнида бахтсиз ходиса юз берганлиги оқибатида жароҳат олган. 2006 йил 12 декабрда 2-сонли Н-1 шаклидаги далолатнома расмийлаштирилган. Унга меҳнатда майибланганлиги сабабли даъвогар томонидан ногиронлик нафақаси тайинланган ва 2020 йилнинг 6 ойига 2 986 760 сўм, 2021 йил давомида 6 702 988 сўм, 2022 йилнинг 8 ойига 5 311 120 сўм жами 15 000 868 сўм пенсия тўловлари тўлаб келинган. Бироқ, тўланган пенсия харажатлари жавобгар томонидан қоплаб берилмаган, уни қоплаш тўғрисида жавобгарга билдирилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандига мувофиқ, ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказиши белгиланган. Мазкур ҳолатда фуқаро С.Хаитовга ҳар ойда меҳнатда майибланиш оқибатида даъвогар хисобидан жами 15 000 868 сўм миқдорида ногиронлик пенсияси тўланиб келингани иш хужжатлари асосида тасдиқланади. Юқоридагиларга кўра даъвогарнинг пенсия учун қилинган харажатларни регресс тартибда ундириш тўғрисидаги талаби қонун ҳужжатларига мувофиқ асослидир ва суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 328-моддасининг 2-бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 300 017,36 сўм давлат божи жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: ФФФнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. ҚҚҚҳисобидан ФФФ фойдасига регресс тартибида 15 000 868 сўм пенсия учун қилинган харажатлар, шунингдек олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. ҚҚҚҳисобидан Республика бюджетига 300 017,36 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ж.С.Мусабоев