Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2201/1336 Дата решения 27.09.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Кургантепинский межрайонный экономический суд Судья Атабаев Тиллаволди Собирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кўрғонтепа тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Холдар Юлдашев фермер хўжалиги
Source ID 909449 Claim ID 2901218 PDF Hash 0e604eaa71815882... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 274-моддаси ИПКнинг 274 law
нинг 37-моддаси нинг 37 law
онуннинг 43-моддаси онуннинг 43 law
ИПКнинг 155-моддаси ИПКнинг 155 law
даъво аризасининг ушбу Кодекс 149-моддаси даъво аризасининг ушбу Кодекс 149 code_article
ИПКнинг 281-моддаси ИПКнинг 281 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ANDIJON VILOYAT SUDI АНДИЖАНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 170100, Andijon sh, Navoiy shoh k-si, 15 170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 15 Тel: (74)228-39-72 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.andijon@sud.uz ҚАРОР 2022 йил 27 сентябрь Андижон шаҳри 4-1705-2201/1336-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Б.Сатвалдиев Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судьяси Т.Атабаев раислигида, судьялар А.Абдурахмонов ва Д.Убайдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Тухтасиновнинг котиблигида, Қўрғонтепа туман давлат солиқ инспекцияси вакили И.Масуров (ишончнома асосида) иштирокида, кредитор – Қўрғонтепа туман давлат солиқ инспекциясининг қарздор – “Холдор Юлдашев” фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган 4-1705-2201/1336-сонли иқтисодий иш бўйича Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 августдаги аризани қайтариш ҳақидаги ажримидан норози бўлиб, Қўрғонтепа туман давлат солиқ инспекцияси томонидан киритилган апелляция шикоятини ва унга илова қилинган хужжатларни, Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Қўрғонтепа туман давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда матнда “кредитор” деб аталади) Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “Холдор Юлдашев” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “қарздор” деб аталади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб эътироф этишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 30 августдаги ажрими билан даъво аризаси қайтарилган. Мазкур ажримдан норози бўлиб кредитор томонидан киритилган апелляция шикоятида, ариза Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида тақдим этилганлиги, бироқ, асоссиз равишда биринчи инстанция суди томонидан ариза қайтарилганлиги каби важлар баён этилиб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни сўраган. Кредитор вакили шикоятда келтирилган важларни қувватлаб, судлов ҳайъатидан шикоятни қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни ва даъво аризани иш юритишга қабул қилиш ҳақида ажрим чиқаришни сўради. Қарздор суд мажлиси ўтказилиши ҳақида белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида ундан вакил иштирок этмади. ИПКнинг 274-моддаси тўртинчи қисмига биноан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати, суд мажлисини қарздор вакили иштирокисиз ўтказишни лозим топди. Судлов ҳайъати, кредитор вакилининг кўргазмасини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни лозим топди. Аниқланишича, қарздор 2006 йил 23 январда 994-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатдан ўтказилган. Қарздорнинг юридик манзили Қўрғонтепа туман, Дардоқ ҚФЙ, Хамза МФЙ, Хамза кўчаси этиб белгиланган. Кредитор томонидан қарздорнинг молия хўжалик фаолияти таҳлил қилинганда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича давлат бюджети олдида умумий қиймати 101 870 760 сўмни ташкил этадиган қарзи мавжудлиги ва қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги аниқланган. Қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар олдидаги мажбуриятини бажармаганлиги сабабли кредитор қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраб, судга ариза билан мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди кредиторнинг аризасини қайтариш ҳақида асосли ва қонуний тўхтамга келган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни (кейинги ўринларда матнда “Қонун” деб аталади)нинг 37-моддаси бешинчи қисмига кўра, кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади. Аризанинг иловасида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган солиқ қарзини қарздорнинг мол-мулкидан ундиришга доир чоралар кўрилганлиги ҳақидаги далиллар илова қилинганлиги баён этилганлиги кўрсатилган бўлсада, аризада ва унга илова солиштирма далолатномада қарздорнинг солиқлардан қарзи жами 67 082 476 сўмни ташкил этиши баён қилинган, солиқ қарзи унинг мол-мулки ҳисобидан бюджет ҳисоб-рақамига ундириш чоралари кўрилган бўлса-да, қолган қарздорликларни ундириш юзасидан ва уни натижасида қабул қилинган қарор нусҳалари мавжуд эмас. Шунингдек, кредитор томонидан аризага суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинмаган. Қонуннинг 43-моддасига мувофиқ, кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қарздорнинг кредитор олдидаги пул мажбуриятларини, шунингдек қарзи мавжудлигини ва унинг миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар, тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилида ҳамда жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бундан ташқари кредитор томонидан аризага қарздор фермер хўжалиги бўлганлиги боис фермер хўжалиги фаолияти тўхтатилганлиги ва ер майдони туман хокимлиги заҳирасига қайтарилганлигини тасдиқловчи хужжат илова қилинмаган. ИПКнинг 155-моддаси биринчи қисми 1-бандига биноан, даъво аризасининг ушбу Кодекс 149-моддасида белгиланган шакли ва мазмунига риоя қилинмаган бўлса, судья даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтариши белгиланган. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикоятида билдирилган важлар асосида биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Зотан, ИПКнинг 281-моддаси мувофиқ, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича, суднинг ажримини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддаси биринчи, тўққинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, ажримни ўзгаришсиз қолдиришни ва кредитор ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб-рақамига 24 000 сўм тўланган почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 274, 278, 281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 августдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Қўрғонтепа туман давлат солиқ инспекцияси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб-рақамига 24 000 сўм тўланган почта харажати зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Т.Атабаев Ҳайъат аъзолари Д.Убайдуллаев ANDIJON VILOYAT SUDI АНДИЖАНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 170100, Andijon sh, Navoiy shoh k-si, 15 170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 15 Тel: (74)228-39-72 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.andijon@sud.uz ҚАРОР (Хулоса қисми) Андижон шаҳри 4-1705-2201/1336-сонли иш Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судьяси Т.Атабаев раислигида, судьялар А.Абдурахмонов ва Д.Убайдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Тухтасиновнинг котиблигида, Қўрғонтепа туман давлат солиқ инспекцияси вакили И.Масуров (ишончнома асосида) иштирокида, кредитор – Қўрғонтепа туман давлат солиқ инспекциясининг қарздор – “Холдор Юлдашев” фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган 4-1705-2201/1336-сонли иқтисодий иш бўйича Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 августдаги аризани қайтариш ҳақидаги ажримидан норози бўлиб, Қўрғонтепа туман давлат солиқ инспекцияси томонидан киритилган апелляция шикоятини ва унга илова қилинган хужжатларни, Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 274, 278, 281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 августдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Қўрғонтепа туман давлат солиқ инспекцияси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб-рақамига 24 000 сўм тўланган почта харажати зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Т.Атабаев Ҳайъат аъзолари Д.Убайдуллаев А.Абдурахмонов