← Назад
Решение #772809 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| жавоб беради ФК | 418 | — | law | |
| ини ушбу Кодекс | 356 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
ААААААААААААА даъвогар “ББББББББББ” фермер хўжалиги манфаатида
жавобгар “СССССССССССС” масъулияти чекланган жамиятидан 31 293 965
сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни Кенгаш вакиллари Б.Холдаров (2022 йил 27 сентябрдаги 1сонли ишончнома асосида), А.Холиқов (2022 йил 27 сентябрдаги 3-сонли
ишончнома асосида), Н.Махаммаджанова (2022 йил 27 сентябрдаги 2-сонли
ишончнома асосида), даъвогар фермер хўжалик рахбари З.Хотамоваларнинг
иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, ААААААААААААА (бундан буён
матнда Кенгаш деб юритилади) “ББББББББББ” фермер хўжалиги (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Янгиқўрғон туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, “СССССССССССС”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 31 293 965 сўм асосий қарз ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида Кенгаш вакиллари ва даъвогар фермер хўжалик рахбари
даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан суд мажлиси
кунига қисман тўлов амалга оширилганлигини маълум қилиб, шундан келиб
чиқиб даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво
юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини
инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, Кенгаш вакиллари ва даъвогар фермер хўжалик рахбарининг
тушунтиришларини тинглаб ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра билдирилган даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим деб топади.
1
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб
чиққан.
ФКнинг 465-моддасига мувофиқ, контрактация шартномасига мувофиқ
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга ––
тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул
қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш
(тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан
кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 10 октябрда 12-сонли шартнома
имзоланган.
Шартномага биноан, даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 21
июлдаги 1-сонли ҳисоб варақ-фактурага асосан жами 31 293 965,20 сўмлик
буғдой маҳсулоти етказиб берилган.
Кенгаш томонидан жавобгарга 2022 йил 6 августда 17-сонли даъвогар
олдидаги қарздорлик тўловини амалга ошириши лозимлиги ҳақида талабнома
юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради
ФК 418-моддасининг биринчи қисмига биноан, сотиб олувчи товар
ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода
тўлаши, шунингдек қонун ҳужжатлари, олди-сотди шартномаси ёки одатда
қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган
ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозим.
ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Ушбу модданинг учинчи қисмига асосан, агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда
тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Суд муҳокамасида даъвогар томонидан тақдим этилган банк
айланмасига кўра жавобгар томонидан даъвогарга 2022 йил 2 августда
2
1 000 000 сўм, 2022 йил 12 августда 7 000 000 сўм ва 2022 йил 17 августда
13 293 000 сўм жами 21 293 000 сўм қарздорлик тўловлари тўлаб берилган.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш
тўғрисидаги талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда жавобгардан 10 000
965 сўм асосий қарз ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади; мазкур
модданинг учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда
озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган
бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади; шунингдек ушбу
модданинг еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат
органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва
фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
465 879,3 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига тўланган 24 000 сўм почта
харажатларини ундириш лозим бўлади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 7моддасининг иккинчи қисмида, 2020 йил 1 январга қадар қабул қилинган
бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ва ушбу Қонунда назарда
тутилмаган давлат божини тўлашдан озод қилиш ушбу ҳужжатларнинг амал
қилиш муддати тугагунига қадар кучда қолиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича
ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли
Қарорининг 3-бандида, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат
ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги
кўрсатилган. Мазкур қарорнинг амал қилиш муддати тугамаган.
Даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 160 000 сўм (даъво аризаси
киритилгунга қадар жавобгар томонидан тўланган 8 000 000 сўмдан келиб
чиқган) давлат божини “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунининг юқоридаги талабларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли Қарорининг
3-бандидан келиб чиқиб ундирмасликни лозим топади.
3
Баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 333, 418, 449 ва 465-моддаларини, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли Қарорининг 3-банди ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72, 118, 170,
176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
Наманган вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши даъвогар “ББББББББББ” фермер хўжалиги манфаатида киритган
даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
“СССССССССССС” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- “ББББББББББ” фермер хўжалиги фойдасига 10 000 965 сўм асосий
қарз ва 24 000 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармаси)га 465 879,3 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва
муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши
(протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев
“Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья
Ш.Тўхтабоев
4