← Назад
Решение #772927 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 274 | — | law | |
| аролик кодекси | 703 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ж.Ачилов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
Қарши шаҳри
4-1802-2201/724-сонли иш
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, М.Бозоров ва
Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг
котиблигида, жавобгар раҳбари Э.Қурбонов, Шаҳрисабз туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Н.Қурбонов
(06.01.2022 йилдаги 1/01-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 июлдаги ҳал қилув қарори
устидан Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши томонидан берилган апелляция шикоятини Қашқадарё
вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси “Шаҳрисабз Агросервис МТП” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар) манфаатида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Элмурод ўғли Элбек” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда - жавобгар)дан 13.001.498 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга Шаҳрисабз туман қишлоқ
хўжалиги бўлими ва Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 27 июлдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар “Элмурод ўғли Элбек”
фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Шаҳрисабз Агросервис МТП” МЧЖ
фойдасига 13.001.498 сўм асосий қарз ва 24.000 сўм почта харажати
ундириш белгиланган.
Кенгашнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили апелляция шикоятини
қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан қонун нормалари нотўғри
қўлланилганлигини, тарафлар ўртасида шартнома тузилмаганлигини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция
шикоятини қувватлаб, тарафлар ўртасида шартнома мавжуд эмаслигини,
мажбуриятлар шартномага асосан вужудга келишини, солиштирма
далолатномага имзо ва муҳр қўйиб берганлингини, даъвогар томонидан
нархлар баланд кўрсатилганлиги билдириб, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради.
Палата, даъвогар ва Шаҳрисабз туман қишлоқ хўжалиги бўлими суд
муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси
тўртинчи қисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Судлов
ҳайъати,
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга,
апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасликка қарор қилди.
Даъвога асос сифатида кўрсатилган ҳужжатлардан маълум
бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 23 июнда тузилган 31к-сонли
электрон ҳисоб фактурага кўра 11.750.332 сўмлик иш бажарилган.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 12 апрелда тузилган солиштирма
далолатномага кўра қарздорлик 13.001.498 сўм эканлиги кўрсатилган.
Даъвогар ўз мажбуриятини бажариб жавобгарга хизмат кўрсатган
бўлса-да, жавобгар кўрсатилган хизмат учун тўловни амалга оширмаган.
Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга берилган мавжуд
қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабнома ҳам оқибатсиз
қолдирилган.
Шу сабабли ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси
билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 703-моддасида,
ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг
топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян
ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи
эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши, 704-моддасида
шартномада бошқа кўрсатмалар бўлмаса, ижрочи шартномада назарда
тутилган хизмат (хизматлар)ни шахсан ўзи кўрсатиши шартлиги, 705моддасида эса, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ
эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
тартибда тўлаши шартлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун жавоб беради.
Даъвогар томонидан даъво аризасига ҳамда тақдим этилган (ҳисобфактура далолатнома) ҳужжатлар асосида жавобгарнинг 13.001.498 сўм
асосий қарздорлиги ўз тасдиғини топди.
Шунга кўра биринчи инстанция суди даъво талабларини
қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Жавобгар томонидан тарафлар ўртасида шартнома тузилмаганлиги
хақида важ келтирилган.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг
2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва
бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли
қарорининг 8-бандига кўра агар тарафларнинг шартномавий-ҳуқуқий
муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан
тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб
берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини
ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос
бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ваҳоланки, тарафлар ўртасида ишларнинг бажарилганлигини
тасдиқлаш тўғрисида ҳисоб-фактура ва солиштирма далолатномалар
расмийлаштирилган.
Юқоридагиларга, судлов ҳайъати Кенгашнинг апелляция шикоятида
келтирилган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиш ҳақидаги важи билан келиша олмайди.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
ИПКнинг 118-моддасига кўра давлат божи ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади.
Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз, Кенгашнинг апелляция шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, Кенгаш томонидан апелляция шикояти
учун олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражати инобатга олиниб,
унинг
зиммасида
қолдиришни
ва
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг “Ўзбекистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича
ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318сонли қарорининг 3-бандига кўра, апелляция инстанцияси учун ишни
кўриш билан боғлиқ давлат божини ундирмасликни лозим топади.
4
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
иқтисодий
судининг
2022
йил
27 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, Шаҳрисабз туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг апелляция
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Жавобгар томонидан апелляция инстанция учун олдиндан тўланган
24.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни
устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида
шикоят (протест келтириш) бериш мумкин.
Раислик килувчи
М.Астанов
Судьялар
М.Бозоров
Д.Рахимов