← Назад
Решение #772949 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ИПК | 217 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
08.
Тел: 0 370 202 56
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 27 сентябрь 4-1103-2201/xxxx-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг
раислигида, судъя ёрдамчиси KKKKKKKKKKKKKнинг котиблигида, аризачи
XXXXXXXXXXXXXнинг
жавобгар
XXXXXXXXXXXXнинг
банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи XXXXXXXXXXXXX ишончли вакили
XXXXXXXXXXX (2022 йил 13 майдаги 21-02515-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, иш ҳужжатлари билан Чиноз туман суди биносида очиқ, сайёр суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
XXXXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "аризачи" деб юритилади) судга
ариза билан мурожаат қилиб XXXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "жавобгар"
деб юритила-ди)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан
кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд
муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган.
Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига
тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали
жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра,
ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи XXXXXXXXXXXXX ишончли
вакили
XXXXXXXXXXX
аризадаги
важларни
такрорлаб,
кузатув
далолатномага асосан юридик шахс ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почта
манзилида) йўқлиги аниқланганлиги сабабли, унга бир неча бор шахсий
кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантиришлар юборилган бўлсада, жавобгар асосли хужжатларни ўз муддатда тақдим этмаганлигини, 10 кунга
қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул
қилинганлигини бироқ, жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик оқибатлари
бартараф этилмаганлигини билдириб, бу ҳақида судга маълумотнома тақдим
этиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра
аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади.
DD сентябрдаги NNN-сон қарорига асосан юридик шахслар давлат рўйхатидан
ўтган санадан бошлаб ўн кун муддатда аризада кўрсатилган ёхуд бошқа кўчмас
мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномасини давлат солиқ хизмати
органларида ҳисобга қўйишлари шартлигни белгиланган.
Иш
ҳужжатларига
кўра,
XXXXXXXXXXXXXнинг
кузатув
далолатномасига асосан XXXXXXXXXXXX кўрсатилган юридлик манзилда
йўқлиги аниқланган.
XXXXXXXXXXXXX
томонидан
2022
йил
DD
сентябрда
XXXXXXXXXXXXга кўрсатилган юридик манзилда йўқлиги сабабли, асосли
хужжатларни тақдим этиш юзасидан NNNNNNNN-сонли хабарнома хати
юборилган бўлса-да, ушбу хабарнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилиб, ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этилмаган.
Шунингдек, XXXXXXXXXXXXXнинг 2022 йил DD сентябрдаги "Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги NN-NNNN-сонли қарорига
асосан XXXXXXXXXXXX солиқ органига 2022 йил учун TTTT солиғиқ
ҳисоботини белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим
этмаганлиги
сабабли
банклардаги
барча
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар
тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатиб қўйилган бу ҳақида
2022 йил DD сентябрдаги NNNNNNNN-сонли хабарнома асосида хабардор
қилинган.
Бироқ, жавобгар аризачи томонидан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати
бартараф этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига
кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан
мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари
бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи
кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан
боғлиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда
тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил
7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва
ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғриси-да"ги ПФ-4609-сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил
1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий
ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги
ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органлари томонидан
фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши назарда тутилган.
XXXXXXXXXXXXXнинг 2022 йил 27 сентябрдаги NN-NNNNN-сонли
маълумотномасига асосан XXXXXXXXXXXX томонидан ҳисоботлар тақдим
этилиб, ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги маълум қилинган.
Ушбу ҳолатлар, жавобгар томонидан солиқ тўловчи сифатида мажбуриятини
бажарилмаганлиги аризачи томонидан жавобгарга юборилган хабарнома ва бошқа
иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризадаги важларини асосли деб топиб, аризани қаноатлантириб, жавобгарнинг
тижорат банкларидаги барча ҳисобварақларининг кириш қисми ва бюджет
тўловлари ҳамда иш ҳақидан ташқари, харажат қисми бўйича операциялари
ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунга қадар тўхтатиб қўйишни, суд ҳаражатларини
ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал кодекснинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи
тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар
- ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини ундирувсиз
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179,
217, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Аризачи XXXXXXXXXXXXXнинг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар
XXXXXXXXXXXXнинг
тижорат
банкларидаги
барча
ҳисобварақларининг кириш қисми ва бюджет тўловлари ҳамда иш ҳақидан
ташқари, харажат қисми бўйича операциялари ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунга
қадар тўхтатиб қўйилсин.
Жавобгар XXXXXXXXXXXX томонидан ҳуқуқбузарлик оқибатлари
бартараф этилгандан сўнг жавобгарга ҳизмат кўрсатувчи банк ва
XXXXXXXXXXXXX зиммасига корхонанинг банк ҳисобварағини очиб бериш
мажбурияти юклатилсин.
Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин.
Мазкур ҳал иқлув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали Тошкент
вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Судья:
SSSSSSSSS