Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/8 Дата решения 03.04.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 374854 Claim ID 2754556 PDF Hash 88073c30a107718c... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
аракатлари ЖК 277-моддаси аракатлари ЖК 277 law
аракатларини ЖК 277-моддаси аракатларини ЖК 277 law
бандидан ЖК 109-моддаси бандидан ЖК 109 law
бандидан ЖК 109-моддаси бандидан ЖК 109 law
збекистон Республикаси ЖК 109-моддаси збекистон Республикаси ЖК 109 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи: судья – А.Икромов Биринчи инстанция судининг судьяси – И.Сабиров АЖРИ МИ 2025 йил апрель ойининг 03 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик қилувчи судья: З.Камолов, Ҳайъат судьялари: М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Чориевнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта прокурори Ш.Шарипов, судланувчи Ф.И.Ш ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Қаландарованинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 13.02.2025 йилдаги ҳукмига кўра: Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, муқаддам судланмаган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа олиш” қўлланилиб, 2024 йил 17 сентябрдан ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган Ф.И.Ш (Ф.И.Ш)га нисбатан чиқарилган ҳукмга нисбатан адвокат томонидан келтирилган апелляция шикоятига асосан 1-1006-2501/8-сонли жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 13.02.2025 йилдаги ҳукмига кўра, судланувчи Ф.И.Ш, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ушбу модда билан унга 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Мазкур жиноят натижасида жабрланувчи деб топилган Ш.Шокировнинг судланувчи Ф.И.Шга нисбатан моддий даъвоси йўқлиги тўғрисида судга ариза билан қилинган мурожаати инобатга олинган. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Ф.И.Ш 2024 йил 08 январь куни, соат 11:30ларда, турмуш ўртоғи М.Шакирова билан жанжаллашиб, Чилонзор тумани, Қизил шарқ мавзесида жойлашган 22-уйнинг ёнида бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўз ҳаракатлари билан жамоат тартибини бузаётганини англаган ҳолда, жанжалнинг олдини олишга ҳаракат қилган қайнакаси Ш.Шокировга ҳеч бир сабабсиз қўлида бўлган ўткир тиғли предмет билан танасининг турли қисмларига бир неча марта тан жароҳати етказган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 15 январдаги 188-ХЯкуб-сонли хулосасига кўра, Ш.Шокировнинг танасида ўнг курак соҳасида кўкрак қафасига тешиб кирмаган санчма-кесма яра, чап елка, чап сон соҳаларида санчиб кесилган яралар каби жароҳатлар аниқланиб, оғирлик даражасига кўра соғликнинг қисқа вақт, яъни олти кундан кўп, аммо йигирма бир кундан ортиқ бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлари туркумига кириши аниқланган. Апелляция шикоятида, туман судининг ҳукмига асосан Ф.И.Шга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлигини, ушбу жазодан норозилигини, яъни 1-инстанция суди Ф.И.Шнинг айбига иқрорлигини, пушаймонлигини, оилавий муносабатлар сабаб ушбу жанжал келиб чиққанлигини, жабрланувчи қайнакасининг ғайриқонуний ҳаракатлари натижасида жанжал келиб чиққанлигини, унинг муқаддам судланмаганлигини инобатга олмасдан бирмунча оғир жазо тайинланганлигини, судлов ҳайъатининг Ф.И.Шнинг ҳаракатларига тўғри баҳо бериб, унга нисбатан қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган. Апелляция инстанция судида судланувчи Ф.И.Ш қуйидагиларни, яъни биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини тасдиқлашини, унга нисбатан қўйилган айбловга иқрорлигини, жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини, ушбу ҳолатларни инобатга олиб, келтирилган шикоятни қаноатлантиришни сўраб, кўрсатув берди. Апелляция инстанцияси иш бўйича судья А.Икромовнинг маърузасини, давлат айбловчиси Ш.Шариповнинг суд ҳукмини ўз кучида қолдиришни, келтирилган апелляция шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи Ф.И.Ш ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Қаландарованинг ҳукмни ўзгартириб, апелляция шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятдаги важларга тегишли баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи босқич суди ҳукмини ўзгартиришни ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни лозим деб топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати судланувчи Ф.И.Шнинг айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчининг кўрсатувидан ташқари, унинг аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотосуратлар, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, юзлаштириш баённомалари, судга оид тиббий экспертизасининг хулосаси ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди томонидан Ф.И.Шнинг ҳаракатлари ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан нотўғри малакаланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги “Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Қарорининг 13-бандида, “Судлар айбдор қасдининг моҳияти ва у нимага қаратилганлигидан, содир этилган ҳаракатнинг мотиви, мақсади ва муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда безориликни бошқа жиноятлардан фарқлай олишлари керак. Жумладан, оилада, уйда (хонадонда) қариндош-уруғ, таниш-билишларга нисбатан содир этилган ҳақоратлаш, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш каби ҳаракатлар, агар улар шахсий келишмовчилик натижасида келиб чиққан бўлса ёхуд жабрланувчининг ножоиз хатти-ҳаракатлари оқибатида содир этилган бўлса, шахсга қарши жиноят деб баҳоланиши ва Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддалари билан квалификация қилиниши лозим. Башарти, шахс ўз хатти-ҳаракатлари билан айни вақтда жамоат тартибини бузаётганлигини ва жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилаётганлигини ҳам яққол англаган бўлса, қилмиш безорилик сифатида квалификация қилинади ва шахсга қарши жиноятларни назарда тутувчи моддалар билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди” деб тушунтириш берилган. Иш ҳолатларига кўра, 2024 йил 8 январь куни, соат 11:30ларда, Ф.И.Ш турмуш ўртоғи М.Шакирова билан ўз хонадонида ўзаро келишмовчилик юзасидан жанжаллашиб турганида, жанжалга унинг қайнакаси Ш.Шокиров қўшилиб, унинг хонадондан чиқишини талаб қилганлигини, бироқ Ф.И.Ш жанжални давом эттирганлиги сабабли, уни Ш.Шокиров хонадонда итариб подъездга чиқарганлигини, шунинг оқибатининг уларнинг ўртасида жанжал келиб чиққанлигини, натижада Ф.И.Ш қайнакаси Ш.Шокировни қўлида бўлган ўткир тиғли предмет билан танасининг турли қисмларига уриб тан жароҳати етказган. Бундай ҳолатда, яъни Ш.Шокиров Ф.И.Шнинг қайнакаси эканлигини, уларнинг ўртасидаги жанжал жабрланувчи Ш.Шокировнинг судланувчи Ф.И.Шни хонадонидан чиқариб юбориши натижасида келиб чиққанлигини ҳамда жанжал хонадон ичида содир этилиб, подъездда тугаган. Шу боис, судлов ҳайъати юқоридаги Пленум талабига асосан судланувчи Ф.И.Шнинг ҳаракатларини ЖК 277-моддаси 2-қисми “в” бандидан ЖК 109-моддаси 2-қисмининг “в” бандига қайта малакалашни лозим деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати, судланувчи Ф.И.Шга жазо тайинлашда, унинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини, жабрланувчининг моддий даъвоси бўлмаса-да, унинг қонуний чора кўришни сўраб берган фикрини инобатга олиб, Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 3-бандида, “ЖКнинг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”лиги ҳақида тушунтиришларидан келиб чиқиб, ЖК 109-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан ушбу модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати суд ҳукмини ўзгартириб, келтирилган шикоятни қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49716-18, 49726, 49731моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 13.02.2025 йилдаги Ф.И.Ш (Ф.И.Ш)га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгартирилсин. Ф.И.Шнинг жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 277моддаси 2-қисмининг “в” бандидан ЖК 109-моддаси 2-қисмининг “в” бандига қайта малакалансин. Судланувчи Ф.И.Ш Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддаси 2қисмининг “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин. Унга Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан 1 (бир) йилу 6 (олти) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо манзил-колонияларда ўтаттирилсин. Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест билдиришга ҳақли. Раислик қилувчи: (имзо) З.Камолов Ҳайъат судьялари: (имзо) М.Тургунова (имзо) А.Икромов