Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1905-2101/1585 Дата решения 26.09.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Денауский межрайонный экономический суд Судья Ҳусанов Саидмурод Жўраевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Олтинсой туман Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Шерматов Тулқин фермер хўжалиги
Source ID 906546 Claim ID 2927881 PDF Hash 4abe9c4197527d68... Загружено 09.04.2026 08:31 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy DENAU INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h Tел/факс: (0-376) 413-71-16, е-mail: i.denоv@sud.uz АЖ Р И М (Иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2022 йил 26 сентябрь 4-1905-2101/1585-сонли иш Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Ж.Хусанов, аризачи ХХХнинг қарздор «ХХХ» фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича тугатиш бошқарувчисининг аризасини кўриб чиқиб, қуйидагилар аниқлади: аризачи – ХХХнинг қарздор – «ХХХ» фермер хўжалигини (соддалаштирилган тартибда) банкрот деб эътироф этишни сўраган. Денов туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 11 октябрдаги ҳал қилув қарори билан қарздор банкрот деб эътироф этилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган, тугатиш бошқарувчиси сифатида 2-тоифали суд бошқарувчиси ХХХ тайинланган. Судга, тугатиш бошқарувчиси 2022 йил 26 сентябрдаги СШ ХХХ45/2022-сонли ариза билан мурожаат қилиб, қарздор томонидан барча қарзлар тўлиқ тўланганлиги сабабли, банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатишни сўраган. Аризада, «ХХХ» фермер хўжалиги томонидан 810.000 сўм давлат божи ва 19.600 сўм почта харажатини ҳамда 9 355 704 сўм солиқ қарзларини тўлиқ тўлаганлиги, «ХХХ» фермер хўжалигининг ер майдони туман ҳокимлиги захирасига олинмаганлиги, фермер хўжалиги ер майдонидан фойдаланиб, фаолият кўрсатиб келаётганлиги, фермер хўжалигининг фаолиятини тиклаб, банкротлик иши бўйича иш юритишни тугатиш сўралган. Суд, тугатиш бошқарувчисининг аризаси билан танишиб, қуйидагиларга асосан иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди. “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг 56-моддасига асосан кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган кредиторларнинг барча талаблари ҳар қандай банкротлик таомили жараёнида қондирилган тақдирда иқтисодий суд банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатади. Аниқланишича «ХХХ» фермер хўжалигининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича 2021 йил 11 октябрь куни ҳолатига жами 9 355 704 сўм солиқ қарздорлиги мавжуд бўлган, Денов туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 11 октябрдаги 4-1905-2101/1585-сонли ҳал қилув қарорига асосан Республика бюджетига 810.000 сўм давлат божи, ХХХдан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан 9 355 704 сўм солиқ қарзи ва 19.600 сўм почта харажати тўлиқ тўланган. Ушбу ҳолат давлат солиқ инспекциясининг 2022 йил 26 сентябрдаги маълумотномаси ва тўлов топшириқномалари билан ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сонли “Банкротлик тўғрисида”ги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида Қарорининг 25-бандига асосан тугатишга доир иш юритиш жараёнида кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган барча талаблар қондирилганда ва қарздорнинг ўз хўжалик фаолиятини давом эттиришга имконияти мавжуд бўлганда, тугатиш бошқарувчиси тақдим этган ҳисоботни кўриб чиқиш натижалари бўйича иқтисодий суд банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқаради ва унда қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ижро этилмаслиги кўрсатилади. Тугатиш бошқарувчисининг аризасидан кўринишича, қарздор ўзининг нормал хўжалик фаолиятини таъминлайдиган иқтисодий имкониятга эга. Бундай ҳолда суд, банкротлик бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг 56-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110,195-моддасига асосан суд «ХХХ» фермер хўжалигини банкрот деб эътироф этиш бўйича иш юритиш тугатилсин. Суднинг 2021 йил 11 октябрдаги «ХХХ» фермер хўжалигини банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ижро этилмасин. Тугатиш бошқарувчиси: - Қарздорнинг бошқарув органига бухгалтерлик ва бошқа ҳужжатлар ҳамда муҳр ва штамплар, моддий ва бошқа қимматликларни топширсин; - Ўн кун муддат ичида банкротлик тўғрисида иш юритиш тугатилганлиги ва суднинг қарздорни банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ижро этилмаслиги тўғрисидаги хабарни расмий нашрда чоп эттирсин. «ХХХ» фермер хўжалигининг бошқарув органи рўйхатдан ўтказувчи орган, аризачи, туман ХХХ бўлими ва бошқа манфаатдор шахсларни «ХХХ» фермер хўжалиги банкрот деб эътироф этиш бўйича иш юритиш тугатилганлиги тўғрисида хабардор қилсин. Мазкур ажрим устидан, у қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест келтириш) келтирилиши мумкин. Судья С.Ж.Хусанов