← Назад
Решение #773296 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi
63 uy
Tел/факс: (0-376) 413-71-16,
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denau myriad, Ezgu Maqsad street,
63 h
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Денов тумани
2022 йил 26 сентябрь
4-1905-2201/1821-сонли иш
раислигида, М.Примқулов котиблигида, аризачи ХХХдан вакил ХХХ (2022
йил 23 сентябрдаги 22-49972-сонли ишончнома асосида), жавобгардан
вакил ХХХ (Ишончномасиз) иштирокида, аризачи ХХХнинг жавобгар ХХХга
нисбатан 42724465,6 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақидаги аризаси
бўйича юритилган ишни ХХХ биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
аризачи ХХХ Денов туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар ХХХга нисбатан 42724465,6 сўм молиявий
жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризада баён
қилинганларни такрорлаб, судга ариза киритилгандан сўнг жавобгар
томонидан дибитор қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлигини маълум
қилиб, ариза талабини рад этишни сўради.
Суд мажлисида ишончномасиз иштирок этган жавобгар вакили судга
даъво аризаси киритилгандан сўнг дебитор қарздорлик тўлиқ бартараф
этилганлигини маълум қилиб, бу ҳақда ХХХ филиалининг 2022 йил 26
сентябрдаги 12-02/135-сонли хатини тақдим этиб, даъво аризасини рад
этишни сўради.
Суд аризачи ва жавобгар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
ариза талабини рад этишни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, ХХХ томонидан
2021
йил
28
октябрь
куни
ҳолатига
ИДН
рақами
200499814307286730200200001-сонли импорт контракти бўйича 38146,6
АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги
аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида “Низом”ни 23-бандида, товарларни
республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)»
божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки
хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш
контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган
кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
24-бандида, экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки
товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «экспорт»
божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган
санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул
қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб
кетмаслиги керак.
241-бандида, сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул
маблағларини
қайтариш ёки сотиш
контракти
бўйича
пул
маблағларининг келиб тушиши сотиб олиш контракти бўйича тўлов
амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги керак. Бунда
сотиш контракти бўйича келиб тушган пул маблағларининг миқдори
сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағлари миқдоридан кам
бўлмаслиги лозим.
Низомнинг 27-бандига кўра, ташқи савдо контрактлари бўйича
активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги
маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона
режимларида
товарлар
республикага
олиб
кирилиши
ва
расмийлаштирилишини,
ишлар
бажарилиши
ва
хизматлар
кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан
кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90
кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг
миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда
— репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг
миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг
миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги
“Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик
субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ3351-сонли қарорининг 1-банди “в” кичик бандига кўра, импорт
операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик
ҳосил бўлганлиги учун импорт қилувчиларга нисбатан экспорт
операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка
йўл қўйган экспорт қилувчилар учун назарда тутилган жавобгарлик
чоралари қўлланилади.
ўртасида
тузилган ИДН рақами 200499814307286730200200001-сонли импорт
контракти бўйича жами 38146,6 АҚШ доллари миқдоридаги валюта
маблағлари ва маҳсулотларнинг келиши 180 кунгача бўлган муддатга
кечиктирилган.
Шу сабабли солиқ органи томонидан валюта маблағлари ва
маҳсулотларнинг келиши 180 кунгача кечикканлиги учун 10 фоизига тенг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 28 апрелдаги
курси бўйича (1 АҚШ доллари – 11200,06 сўм) сўмдаги эквиваленти
42724465,6 сўм миқдорида молиявий жарима суммасини ҳисобланган ва
уни тўлаш ҳақида ХХХга 2022 йил 30 апрель куни 22-20612-сонли
талабнома юборилган.
Бироқ, жавобгар талабномани ихтиёрий ижро қилмаган ва молиявий
жарима суммасини тўлаб бермаган.
Судга ариза тақдим этилгандан сўнг жавобгар томонидан дебитор
қарздорлик тўлиқ бартараф этилган. Ушбу ҳолат суд мажлисида тақдим
этилган банк маълумотномаси билан ўз тасдиғини топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий бахо
берган ҳолда, ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд
харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 9-моддасининг
19-бандига асосланиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни, почта
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Респубикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 72, 118, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
ариза талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ХХХдан аризачи ХХХ фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган
24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг почта
харажатларини ундириш бўйича ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик
муддат ичида апелляция шикояти (протести)бериши мумкин.
Судья
З.А.Рустамов