← Назад
Решение #773496 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекс | 127 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 221 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi
63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street,
63 h
Tел/факс: (0-376) 413-71-16,
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Денов тумани
2022 йил 26 сентябрь 4-1905-2203/1855-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Ж.Хусанов раислигида,
М.Примқулов котиблигида, аризачи ХХХдан вакил ХХХ (2022 йил 23 сентябрдаги 2249972-сонли ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар ХХХ вакили иштирокисиз,
аризачи ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан 66 791 557,8 сўм молиявий жарима қўллаш
ҳақидаги аризаси бўйича юритилган ишни Денов туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аризачи ХХХ Денов туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар ХХХга нисбатан 66 791 557,8 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар ХХХ суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 127-моддасига кўра,
ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд
ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган
буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд
хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа
иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари,
телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор
қилинади ва судга чақирилади.
Алоқа бўлими томонидан электрон маълумотлар базасига киритилган
маълумотномага кўра, суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳамда ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги суднинг 2022 йил
29 августдаги ажрими жавобгар ХХХга етказилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига
кўра суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг
зиммасига жавобгар масъулияти чекланган жамияти шаклидагини суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур
шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса,
ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Суд процессининг бошқа иштирокчилари ушбу Кодексда белгиланган тартибда
хабардор қилинади ва судга чақирилади.
Шу сабабли суд, ишни жавобгар ХХХ иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризада баён қилинганларни
такрорлаб, ариза талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд аризачи вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
ҳужжатлардан кўринишича, ХХХ томонидан 2021 йил 28
октябрь куни ҳолатига Қозоғистон Республикасининг “ХХХ” субъекти ўртасида ИДН
рақами 201677164304846423210200001-сонли импорт контракти бўйича 59 635 АҚШ
доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида
Низом”нинг 23-бандида, товарларни республикага олиб кириш ва «эркин муомалага
чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни
бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш
муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180
кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
24-бандида, экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта
олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «экспорт» божхона режими бўйича
божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга)
нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан
бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.
241-бандида, сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағларини
қайтариш ёки сотиш контракти бўйича пул маблағларининг келиб тушиши сотиб олиш
контракти бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги
керак. Бунда сотиш контракти бўйича келиб тушган пул маблағларининг миқдори сотиб
олиш контракти бўйича тўланган пул маблағлари миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Низомнинг 27-бандига кўра, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини
ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб
кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва
241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик
тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик
юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети
даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо
фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351-сонли қарорининг 1-банди “в” кичик бандига
кўра, импорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик
ҳосил бўлганлиги учун импорт қилувчиларга нисбатан экспорт операциялари бўйича
муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар
учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Аниқланишича, ХХХ томонидан 2021 йил 28 октябрь куни ҳолатига Қозоғистон
Республикасининг
“ХХХ”
субъекти
ўртасида
ИДН
рақами
01677164304846423210200001-сонли импорт контракти бўйича 59 635 АҚШ доллари
миқдорида валюта маблағлари ва маҳсулотларнинг келиши 180 кунгача бўлган
муддатга кечиктирилган.
Шу сабабли солиқ органи томонидан валюта маблағлари ва маҳсулотларнинг
келиши 180 кунгача кечикканлиги учун 10 фоизига тенг Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг 2022 йил 28 апрелдаги курси бўйича (1 АҚШ доллари – 11200,06
сўм) сўмдаги эквиваленти 66 791 557,8 сўм миқдорида молиявий жарима суммасини
ҳисобланган ва уни тўлаш ҳақида ХХХга 2022 йил 29 апрель куни 22-19869-сонли
талабномалари юборилган.
Бироқ, жавобгар талабномаларни ихтиёрий ижро қилмаган ва молиявий жарима
суммасини тўлаб бермаган.
Аризадан кўринишича, шунингдек иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи
томонидан валюта маблағлари ва маҳсулотларнинг келиши 180 кунгача кечикканлиги
учун 59 635 АҚШ долларининг 10 фоизига тенг, яъни 5963.5 АҚШ долларининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 28 апрелдаги курси бўйича (1
АҚШ доллари – 11200,06 сўм) сўмдаги эквиваленти 66 791 557,8 сўм миқдорида
молиявий жарима суммасини ҳисобланган.
Аниқланишича, аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 29 апрель куни
22-19869-сонли талабнома юборилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида
Низом”нинг 28-бандининг 5-хатбошисига кўра талабномада жарима суммаси уни
жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича
сўмда ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 221-моддаси
учинчи қисмига кўра молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги иш кўриб
чиқилаётганда суд молиявий санкциялар суммасининг ҳисоб-китоби қанчалик
тўғрилигини ҳам текширади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ахборот тизимидан олинган
маълумотга кўра 2022 йил 29 апрель куни ҳолатига 1 АҚШ долларининг сўмдаги
эквиваленти 11179,80 сўмни ташкил этади.
Шунда қўлланилиши лозим бўлган молиявий жарима 2022 йил 29 апрель куни
ҳолатига 59 635 АҚШ доллари*10%=5963.5*11179,80= 66 670 737,3 сўмни ташкил этади.
Бундан кўринадики, аризадаги молиявий жарима қўллаш талабининг 120 820.5
сўм қисми асоссиз ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси
иккинчи қисмига кўра юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш (бундан буён матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади)
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос
бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига
юклатилади.
Аризадаги 66 791 557,8 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш талабининг 120 820.5 сўм қисми аризачи вакили томонидан суд мажлисида исботлаб берилмади.
Шунга кўра, суд ариза талабининг 66 670 737,3 сўм молиявий жарима қўллаш
қисмини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши
мумкин эмас.
Суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишда иштирок этувчи аризачи
вакилининг кўрсатма ва тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий бахо
берган ҳолда, ариза талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгарга нисбатан
66 670 737,3 сўм миқдорида молиявий жарма қўллашни, ариза талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажати масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
9-моддасининг 19-бандига асосланиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни, почта
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Респубикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 72, 118, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
ариза талаби қисман қаноатлантирилсин.
ХХХга нисбатан 66 670 737,3 сўм миқдорида жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жарима суммасини қонунда белгиланган тартибда
ундириш ХХХ зиммасига юклатилсин.
Ариза талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ХХХдан аризачи ХХХ фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг почта харажатларини ундириш
бўйича ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик муддат ичида
Денов туманлараро иқтисодий суди орқали Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (прокурор
протест келтирилиши) мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 28-бандига асосан, аризада
кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки
товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш
(импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилиши таъминланган тақдирда:
суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди.
Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан
сўнг 90 календарь кун ичида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича
тўлиқ миқдорда активлар репатриация қилиниши таъминланган тақдирда — иш
юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор
қилинади.
Бунда ундирилган маблағлар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида
банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Агар, ундирилган маблағлар Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси депозит
ҳисобварағида сақланаётган бўлса, Мажбурий ижро бюроси томонидан қайтариб
берилади.
Судья
С.Ж.Хусанов