Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/266 Дата решения 03.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 372832 Claim ID 2753760 PDF Hash 71f10cb9e6b86c7d... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
илмишни Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисми илмишни Жиноят кодекси 277 1 code_article
пол тарзда бузилиши шахс томонидан ЖК 277-моддаси пол тарзда бузилиши шахс томонидан ЖК 277 law
ра ЖКнинг 109-моддасининг 1-қисми ра ЖК 109 1 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 109 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2025 йил апрель ойининг 03 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, жабрланувчи Р.Парпиев, судланувчи А.Шомахмудов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Legal position” адвокатлик бюроси адвокати Б.Иногамовларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан айбланган Шомахмудов Алишер Эминджановичга нисбатан №1-10062501/266-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Шомахмудов Алишер Эминджанович (SHOMAXMUDOV ALISHER EMINDJANOVICH), 1958 йил 16 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, нафақада, оилали, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қўштут МФЙ, 5-берк Фаробий кўчаси, 5-уй, 11-хонадонда яшовчи, эҳтиёт чораси сифатида “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи А.Шомахмудов, 2024 йил 13 декабрь куни, соат 11:50ларда, жароҳат олиб, чап қўли бармоғи кесилиб кетгани сабабли, ўзининг бошқарувидаги “Кобалт” русумли, давлат рақами 01 K 691 JB бўлган автомашинада РШТЁИМ касалхонасига келиб, касалхона қоровуллари томонидан бошқарувидаги автомашинани дастлаб касалхонанинг асосий автотураргоҳига, кейинчалик эса бошқа автотураргоҳга жойлаштирилиши ҳақидаги кўрсатмаларидан сўнг, автомашинасини касалхона ҳудудининг бошқа автомашиналар қатнови учун ҳалақит бермайдиган жойига жойлаштириб ва биринчи тез тиббий ёрдам олиш учун травмотология бўлимига кириб кетганида, касалхона қоровули Р.Парпиев унинг ортидан травмотология бўлимига кириб, ундан автомашинани олишни талаб қилиб ва уни ҳақорат қилгани оқибатида, ўзаро жанжаллашиб кетиб, Р.Парпиевни бир марта боши билан юз соҳасига уриб, тан жароҳати етказган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 20 декабрдаги 9031-ХКур -сонли хулосасига кўра, Р.Парпиевнинг танасида бурун суякларининг ёпиқ силжимасдан синиши ва юмшоқ тўқималари лат ейиши каби жароҳатлар аниқланиб, оғирлик даражасига кўра соғликнинг қисқа вақт, яъни олти кундан кўп, аммо йигирма бир кундан ортиқ бўлмаган муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлари туркумига кириши аниқланган. Судланувчи А.Шомахмудов суд мажлисида, айбига қисман иқрорлик билдириб, 2024 йил 13 декабрь куни уйида сув жўмраги бузилиб қолгани сабабли уни таъмирлаётганида, ишлатиб турган дрель тўсатдан унинг чап қўли жимжилоғига тегиб кетиб, бармоғи кесилиб осилиб қолганлиги, шунда зудлик билан тез тиббий ёрдам олиш мақсадида қўлини мато бўлаги билан ўраб, ўз бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомашинада РШТЁИМ касалхонасига келганлиги, касалхона дарвозаси ёнида қоровулга қўлини кўрсатиб ва жароҳат олганини айтиб, қаерга юришни сўраганида, қоровул унга дарвозани очиб, автомашинани қўядиган жойни кўрсатганлиги, автомашинани бошқариб, қоровул кўрсатган жойига борганида, бошқа қоровул, кейинчалик шахсини билган Р.Парпиев унга автомашинани касалхона ҳудудидан олиб чиқиб кетишини айтганлиги, шунда олган жароҳати юзасидан зудлик билан тиббий ёрдам олиши лозим бўлгани сабабли, автомашинани бошқа автомашиналар қатнови учун халақит қилмайдиган жойга жойлаштириб, травмотология бўлимига кириб кетганлиги ва тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилиб турганида, унинг ортидан Р.Парпиев кириб келиб, автомашинани олиб чиқиб кетишни талаб қилиб, “соқолингга сани” деб ҳақорат қилганлиги, шунда жаҳли чиқиб унинг ёнига борганлиги, Р.Парпиев унга ножоиз ҳатти-ҳаракатлар содир қилгани сабабли, боши билан унинг юз соҳасига бир марта урганлиги, сўнгра касалхонадан чиқиб кетганлиги, мазкур ҳолат Р.Парпиевнинг ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатлари оқибатида юзага келганлиги, воқеа куни Р.Парпиев унинг ёшини, қўлидан жароҳат олганини эътиборга олмасдан уни ҳақорат қилгани сабабли, уни жаҳл устида урганлиги, ўзини берган кўрсатувлар доирасида айбдор деб билиши, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи А.Шомахмудов айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан ҳам тўлиқ тасдиқланади. Жабрланувчи Р.Парпиев суд мажлисида, РШТЁИМ касалхонасида қоровул вазифасида ишлаб келиши, хизмат вазифаларига марказ ҳудудига кириб келган автомашиналарни автотураргоҳга жойлаштириб туриши киришини, 2024 йил 13 декабрь куни иш бошлаганлиги, шу куни соат 13:00ларда марказ ҳудудига кейинчалик шахсини билган А.Шомахмудов бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомашинада кириб келганлиги, шунда унинг ёнига бориб, қўлидан жароҳат олганини билиб, унга ўзи юра олиши сабабли, автомашинасини касалхона ҳудудидан чиқариб ва травмотология бўлимига пиёда боришини айтганида, А.Шомахмудов унинг гапига эътибор бермасдан, автомашинани четроққа жойлаштириб, травмотология бўлимига кириб кетганлиги, бу орада уни “онангни...” деб ҳақоратлаганлиги, шунда унинг ортидан травмотология бўлимига кириб, нима сабабдан уни ҳақоратлаганини сўраб, қаттиқроқ овозда автомашинасини олиб чиқиб ташлашини айтиб, “соқолингга сани...” деб ҳақорат қилганлиги, шунда А.Шомахмудов унинг ёнига келиб, боши билан юз қисмига бир марта урганлиги, зарбадан унинг бурнидан қон оқа бошлаганлиги ва ҳамширалар унга тиббий ёрдам беришганлиги, А.Шомахмудов эса касалхонадан чиқиб кетганлиги, воқеа куни А.Шомахмудовнинг бармоғи кесилиб осилиб қолганини ва зудлик билан тез тиббий ёрдам олиши лозимлигини билмаганлиги, хизмат вазифаларига беморларнинг ортидан бўлимларга кириб, автомашинани олиб чиқиб ташлашни талаб қилиш кирмаслиги, бироқ, автомашиналар белгиланмаган жойда қолдириб кетилган тақдирда Марказ раҳбарияти томонидан унга эътироз билдирилиши, ҳозирда А.Шомахмудов ундан кечирим сўрамагани сабабли, унга даъвоси борлиги ва унга қонунда назарда тутилган оғир жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, А.Шомахмудовнинг содир этган жиноятдаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, судга оид тиббиёт экспертизаси хулосаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, тергов органи томонидан судланувчи А.Шомахмудовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан эълон қилинган айбловни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси 1-қисмида, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги; 455-моддасида, ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шартлиги, ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилиши, ҳукм ишнинг ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилиши, ҳукм айбдорга нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса, айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб эътироф этилиши, суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар билан асослаши, суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари асослантирилган бўлиши лозимлиги қатъий белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 3-қисмининг “г” банди диспозициясида, безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чораларини кўрган шахсга фаол қаршилик кўрсатиб, уриш-дўппослаш, баданга шикаст етказиш, мулкни нобуд қилишда ифодаланган ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Судда аниқланган ҳолатларга кўра, А.Шомахмудов, 2024 йил 13 декабрь куни, соат 11:50ларда, жароҳат олиб, чап қўли бармоғи кесилиб кетгани сабабли, ўзининг бошқарувидаги “Кобалт” русумли, давлат рақами 01 K 691 JB бўлган автомашинада РШТЁИМ касалхонасига келиб, касалхона қоровуллари томонидан бошқарувидаги автомашина дастлаб касалхонанинг асосий автотураргоҳига, кейинчалик эса бошқа автотураргоҳга жойлаштирилиши ҳақидаги кўрсатмаларидан сўнг, автомашинасини касалхона ҳудудининг бошқа автомашиналар қатнови учун ҳалақит бермайдиган жойига жойлаштириб ва биринчи тез тиббий ёрдам олиш учун травмотология бўлимига кириб кетганида, касалхона қоровули Р.Парпиев унинг ортидан травмотология бўлимига кириб, ундан автомашинани олишни талаб қилиб ва уни ҳақорат қилгани оқибатида, ўзаро жанжаллашиб кетиб, Р.Парпиевни бир марта боши билан юз соҳасига уриб, тан жароҳати етказган. Р.Парпиев РШТЁИМда қоровул вазифасида ишлаб, эгаллаб турган вазифасига кўра жамоат тартибини сақловчи шахс эмас, балки марказ ҳудудига кирувчи фуқаро ва автомашиналарни киритиш, уларга йўналиш кўрсатиш вазифалари юклатилган. Воқеа куни мазкур жанжалнинг келиб чиқишига, Р.Парпиевнинг хизмат вазифалари доирасидан четга чиқиб, касалхонага тез тиббий ёрдам олиш мақсадида мурожаат қилган беморни зудлик билан тиббий муолажалар олишига тўсқинлик қилиб, сансалорликка солиб, автомашинасини олиб чиқиб кетиш ҳақида талаблар қўйиши ҳамда бемор ортидан бўлимга кириб ва уни ҳақоратлаши, яъни ғайриҳуқуқий ҳатти-ҳаракатлари сабаб бўлган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги “Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 9-сонли Қарори 1-бандида, безорилик жамоат тартибига қарши қаратилган жиноят бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган ҳаракатлар шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки ўзганинг мулкига анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд уни анча миқдорда нобуд қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилади. Қилмишни Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисми билан квалификация қилиш учун юқорида кўрсатилган оқибатларнинг барчаси бир вақтда мавжуд бўлиши талаб этилмаслиги, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик деганда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, одоб ва ахлоқ нормалари, урф-одат, анъаналар билан белгиланган жамоат тартибини (одамлараро муносабатлар, юриш-туриш қоидалари, шаклланган ижтимоий турмуш тарзини) қўпол тарзда бузиш тушунилиши, жамоат тартиби қўпол тарзда бузилиши шахс томонидан ЖК 277-моддаси биринчи қисми диспозициясида назарда тутилган ҳаракатлардан бирортаси содир этилишида ифодаланиши, қонун мазмунига кўра айбдор ўзининг ҳаракатлари билан жамоат тартибини бузаётганлигини англаши лозимлиги, бунда мазкур хаттиҳаракатлар билан жамоат тартибини бузиш ўртасида сабабий боғланиш бўлиши шартлиги, сабабий боғланиш аниқланмаган ҳолда қилмиш шахсга ёки мулкка қарши қаратилган жиноят деб баҳоланиши лозимлиги; Қарорнинг 13-бандида, судлар айбдор қасдининг моҳияти ва у нимага қаратилганлигидан, содир этилган ҳаракатнинг мотиви, мақсади ва муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда безориликни бошқа жиноятлардан фарқлай олишлари кераклиги, жумладан, оилада, уйда (хонадонда) қариндош-уруғ, таниш-билишларга нисбатан содир этилган ҳақоратлаш, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш каби ҳаракатлар, агар улар шахсий келишмовчилик натижасида келиб чиққан бўлса ёхуд жабрланувчининг ножоиз хатти-ҳаракатлари оқибатида содир этилган бўлса, шахсга қарши жиноят деб баҳоланиши ва Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддалари билан квалификация қилиниши лозимлиги, башарти, шахс ўз хатти-ҳаракатлари билан айни вақтда жамоат тартибини бузаётганлигини ва жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилаётганлигини ҳам яққол англаган бўлса, қилмиш безорилик сифатида квалификация қилиниши ва шахсга қарши жиноятларни назарда тутувчи моддалар билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Бундай ҳолатларда суд, судланувчи А.Шомахмудовнинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 3-қисмининг “г” бандидан, қасддан баданга енгил тан жароҳати етказиш аломатларига кўра ЖКнинг 109-моддасининг 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи А.Шомахмудовга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг шахсини, яъни муқаддам судланмаганлигини, ёшини, оилавий шароитини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб баҳолаб, унга нисбатан айбли деб топилаётган модданинг қисми санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. Бундан ташқари суд, жабрланувчи Р.Парпиевга жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида тегишли тартибда фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим деб ҳисоблайди. Шу билан бирга суд, мазкур жиноят айнан жабрланувчи Р.Парпиевнинг ножоиз ҳатти-ҳаракатлари, хизмат вазифалари доирасидан четга чиқиши оқибатида келиб чиққанини эътиборга олиб, мазкур ҳолат юзасидан алоҳида тартибда муносабат билдиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд ҲУКМ Қ И Л А Д И: Шомахмудов Алишер Эминджанович (SHOMAXMUDOV ALISHER EMINDJANOVICH) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Шомахмудов Алишер Эминджановичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 109-моддасининг 1-қисми билан 1 (бир) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. А.Шомахмудов озодликни чеклаш жазосини Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қўштут МФЙ, 5-берк Фаробий кўчаси, 5-уй, 11-хонадонда кечқурун соат 22:00 дан эрталаб соат 07:00 га қадар ўташ белгилансин. А.Шомахмудовнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати Пробация гуруҳига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш А.Шомахмудовнинг яшаш жойи бўйича Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳига юклатилсин. А.Шомахмудовнинг зиммасига ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг қуйидаги қўшимча таъқиқлар (чеклашлар) ҳам юклансин: - назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойи - Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қўштут МФЙ, 5-берк Фаробий кўчаси, 5-уй, 11-хонадонни ўзгартирмаслик, жамоат жойларида тартибга риоя қилиш, жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик, назорат қилувчи органнинг розилигисиз Тошкент шаҳар ҳудудидан ташқарига чиқмаслик. А.Шомахмудов озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан унинг зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг А.Шомахмудовга нисбатан танланган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган бир дона “СD” диск иш ҳужжатларида сақлаш учун қолдирилсин. Манфаатдор томонларга жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: Ҳукм нусҳаси аслига тўғри: И.Сабиров